“Андижон” биринчи давранинг сўнгги тури доирасида “Қалдирғочлар”ни қабул қилиб 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Биринчи бўлимнинг охирларида, аниқроғи 41-дақиқада "Бунёдкор" ҳужумчиси Саломов чамаси 32 метрлардан жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди ва тўп дарвоза устунига теккан ҳолда тўрга бориб тушди.
Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус кўрсатган пойтахтликлар 54-дақиқада иккинчи голни киритишди. Ян Козак Филипосян узатиб берган тўпни дарвозага аниқ йўллади.
Шу тариқа "Бунёдкор" биринчи даврани ғалаба ва биринчи ўрин билан якунлади.
Олий лига-2012, 13-тур
"Андижон" - "Бунёдкор" - 0:2
Голлар: Шавкат Саломов (41), Ян Козак (54).
"АНДИЖОН": Дилмурод Мамаюсупов, Азиз Ғуломхўжаев, Мақсуд Ҳаитов, Алишер Тўхтасинов, Баҳром Абдурахимов, Лочин Солиев (сардор), Азиз Жўраев (Беҳзод Ғозиев 61), Рустам Аъзамов (Акмал Жўрабоев 67), Икром Ибрагимов, Ильдар Маматказин, Расул Раҳмонов
"БУНЁДКОР": Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Жавлон Иброхимов, Шавкат Саломов, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев, Виктор Карпенко (сардор), Саҳоб Жўраев (Анвар Ғофуров76), Руслан Мельзиддинов, Ян Козак (Анваржон Солиев 82)
Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов, Руслан Мелзиддинов, Азиз Жўраев, Баҳром Абдураҳимов
Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов (Фарғона), Ф.Ҳасанов (Наманган), А.Ражаббоев (Наманган), О.Тўйчибоев (Фарғона).
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).