Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9728]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4496]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2620]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2580]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2529]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1949]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1833]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1570]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1403]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1228]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роберт Левандовски бир ой ичида "Барселона"да нималарга эришди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Левандовски янги мавсумни янги жамоада бошлади. У "Барселона" футболчисига айланди ва 13 август куни ўз дебютини ўтказди. Шундан сўнг, уни тўхтатиб бўлмаяпти. Гол машинаси ўз ишини қилмоқда. Қуйида Левандовскининг 1 ой давомида "Барселона"да қайд этган натижаларига тўхталиб ўтамиз.

2022 йилнинг июль ойида "Бавария" ўзи учун муҳим бўлган ҳужумчисини "Барселона"га сотади. Левандовскининг трансфер қиймати 45 миллион еврога баҳоланди. У Бундеслигада ўта катта фигура эди. Хусусан, польяк футболчиси сўнгги уч мавсумдан буён "Бавария" учун битта ўйинда ўртача, биттадан кўпроқ гол уриб келган. Май ойида эса Левандовски шундай деган: "Менинг "Бавария"даги ишим якунланди. Мен ортиқ бу ерда футбол ўйнай олмайман".
Ҳозирга қадар у "Барселона" сафида 8 та ўйинда иштирок этди. Улардан айримларида хет-трик қайд этишга эришди. Хави Левандовскининг "Виктория"га қарши қайд этган хет-тригидан кейин шундай деган эди: "Унинг даражасини эътироф этиш шарт эмас. У шунчаки голлар урмаяпти. Роберт қандай қилиб ҳаракатланиш, қайси жойда, қачон ва қай услубда туриш кераклигини яхши билади. Шу сабаб, натижа бизнинг фойдамизга ҳал бўлмоқда. Жуда хурсандман. У биз учун муҳим харид бўлди. Ҳужумдаги муаммоларнинг ягона ечими Робердир".

Роберт Левандовски "Элче" билан ўйинда дублга эришган эди. Қуйида ҳужумчи билан боғлиқ статистикалар баён этилади.
- Левандовски "Райо Вальекано" билан баҳсда гол ура олмаган. 0-0 билан тугаган баҳс ҳужумчи учун 6,41 баллга баҳоланган. Шундан кейин, у 8 та ўйинда 11 та гол уришга эришди.
- Левандовски жами 629 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган. Бу эса ўртача ҳар 57,2 дақиқада битта гол деганидир.
- Польшалик футболчи голлардан ташқари 2 та ассист ҳам ижро этди. Бу эса унинг ҳар 48,4 дақиқада голда бевосита иштирок этаётганини билдиради.
- "Виктория"га қарши баҳсдаги хет-трик орқали Левандовски ЕЧЛ тарихида учта клубда хет-трик қайд этган илк футболчига айланди ("BVB", "Бавария", "Барселона").
- "Виктория"га қарши баҳс футболчининг ЕЧЛда икки ва ундан ортиқ гол урган 21 ўйини эди. Бу борада Роналду (31) ҳамда Месси (26) Левандовскидан устун холос.
- Роберт ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 86 та гол билан учинчи ўринга кўтарилди (Роналду - 140, Месси - 125).
- Левандовски олтита Ла-лига ўйинида саккизта гол урди.
- Ҳужумчи Испания ички чемпионатида учта ўйинда иккитадан гол уришга эришди.
- Левандовски бу мавсумда кучли бешлик чемпионатларида жами 10 тадан кўп гол урган тўртта футболчидан бирига айланди (Неймар, Мбаппе ва Холанд билан бирга).
- У "Барселона" сафида ўнг, чап ва бош билан гол уришга эришди. Шунингдек, у алоҳида-алоҳида баҳсларда битта, иккита ва учта голлар уришга улгурди.
- Ваниҳоят, 33 ёшли ҳужумчи "Who Scored" версиясига кўра, Ла-лиганинг олтита туридан тўрттасида энг энг яхши футболчи деб топилган.

Мана шундай ўзига хос натижаларга Левандовски бор-йўғи бир ой ичида эришди. Мавсумнинг катта қисми ҳали олдинда. Камига бизда Жаҳон чемпионати ҳам бор. Робертни кузатишда давом этинг!

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:20, 18.09.2022. Ўқилди: 3968 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик