Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ливерпул"ни тарк этганидан афсусда бўлган беш футболчи. Улар кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Ливерпул"нинг яқин ўтмишида эришган ютуқлари эътирофга лойиқ. Жамоа яна дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланди. Юрген Клопп мерсисайдликларни 2015 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг даврида кучли футболчилар етишиб чиқди. Қуйида Клопп жамоасида юлдузга айланган, жамоани тарк этган ва ҳозирда бундан (балки) афсусланаётган беш футболчи ҳақида гаплашамиз. Демак, бошладик!

Садио Мане

Сенегал терма жамоаси аъзоси мерсисайднинг қизил томонида доимо ардоқланади. Унинг номи "Ливерпуль" тарихига абадий ёзилган. Аммо у ёзда ўзи севган жамоани тарк этди. Энди у "Бавария" футболчиси. Шуни айтиш керакки, айни дамда ҳаммаси Мане ўйлагани каби кетаётгани йўқ. Германияда ўйнаш осон эмас экан. Мане эса янги жамоасида сафида 7 та баҳсда иштирок этиб, атиги 3 та гол уришга улгурди. "Бавария" айни дамда Бундеслига жадвалида 5 ўринни банд этган. Улар лига етакчиси бўлган "Унион Берлин"дан 5 очко, ашаддий рақиби саналган "BVB"дан 3 очкога ортда қолмоқда. Мане эса 6 та ўйиндан бери гол ургани йўқ. Камига "Бавария" сўнгги баҳсда "Аугсбург"га мағлуб бўлди. Мана шундай воқеалардан кейин, балки, Мане "Ливерпул"дан кетганига афсус қилар. Яна ким билади дейсиз.

Такуми Минамино

Минамино "Ливерпул"да ҳеч қачон асосий таркибга кира олмаган. У Клоппга фақатгина лига кубоги каби мусобақаларда керак эди. Бинобарин, япон ҳужумчиси кўпинча жамоаси жонига оро кирган. Аммо бу кўп давом этмади. Минаминонинг сабр косаси тўлди. Шу сабаб у ёзда "Монако"га кўчиб ўтди. Айтиш мумкинки, унинг Францияга сафари кўнгилдагидек кечмаяпти. У кўпинча таркибдан тушиб қолмоқда ёки захирадан майдонга ташланаётир. Шунга қарамай, Такуми охирги турда "Реймс" дарвозасига илк голини киритди.

Дивок Ориги

Бельгия терма жамоаси аъзоси доимо захира варианти бўлганига қарамай, "Энфилд"да қадрланар эди. Чунки Ориги жамоасига керак пайтда ёрдам бериб келган. Аммо у ҳам жамоадан кетди. Ҳозир Ориги "Милан" сафида. Бемалол айтиш мумкинки, италян жамоаси сафида, у Ливерпулдагидек ўрин топа олмади. Жароҳатлар сабаб ҳужумчи 4 тагина баҳсда қатнашди холос. Оригидан эса кўп нарса кутилганди. Балки у ҳам "Ливерпул"ни қумсай бошлагандир.

Филипе Коутиньо

Бразилияликнинг мерсисайдликлар сафидан кетиши, фақат ўзига зарар келтирди. Аммо "Ливерпуль" учун Коутиньо трансферидан тушган 142 миллион фунтлик фойда, жуда муҳим саналган. Айнан шу пуллар эвазига Клопп жамоаси, муваффақиятли трансферлар билан кучая бошлаганди. Коутиньо 2018 йилнинг январида "Барселона"га йўл олади. Ўша мавсумнинг сўнгига қадар эса англайдики, у катта хатога йўл қўйган. "Барселона"да омади кулмаган ярим ҳимоячи "Бавария" сафида ижарада ҳаракат қилди. Кейинчалик эса, шу ёзда "Астон Вилла"га сотиб юборилди. У ўтган мавсумнинг ярмини ҳам бирмингемликлар сафида ўтказган эди. Коутиньога, шунчаки, ачиниш мумкин...

Эмре Жан

Немис футболчиси 20 ёшида "Ливерпул"га олиб келинади. Жан у ерда таянча ярим ҳимояси, марказий ҳимоя ва қанот каби бир нечта вазифаларни бажара оладиган футболчи бўлиб шаклланди. Орадан кўп вақт ўтмай, Клопп Жанга ишонишдан тўхтаб қолди. Бу вақт оралиғида у жароҳатларга кўп йўлиққанди. Шу сабаб "Ливерпуль" 2018 йилда уни "Ювентус"га сотиб юборади. Айни дамда эса Эмре Жан ўз юртида, Германияда тўп тепмоқда. У "Боруссия Дортмунд" шарафини ҳимоя қилади. Аммо бир нарса аниқ, Жан "Ливерпул"дан кейин ҳеч қачон ҳақиқий ўсишга эриша олмаган.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: mirror.co.uk
Киритилди: 10:51, 21.09.2022. Ўқилди: 16703 марта. Фикрлар: 30 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик