Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • 1:0
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи
21-тур Бунёдкор 1-0 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4216 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руни, Милнер, Уилшер: АПЛ тарихидаги энг ёш дебютантлар рўйхати билан танишинг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛ ўзига хос лига эканини биламиз. У ерда нафақат юқори техника ва тажрибага эътибор беришади. Балки истеъдодингизга қараб, ҳатто, сизни майдонга туширишлари ҳам мумкин. Ёшингизни эса уларга аҳамияти йўқ. Асосийси шунга лойиқ бўлсангиз, бўлгани. Қуйида АПЛда энг ёш дебют қилган футболчилар рўйхати тақдим этилади.

Итан Нванери ‐ 15 йил, 5 ой, 28 кун

Нванери "Арсенал"нинг "Брентфорд" устидан қозонилган ғалабасида иштирок этди. Жароҳатланган жамоа сардори Мартин Эдегор таркибга киритилмаган эди. Унинг ўрнига Фабиу Виейра ҳаракат қилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Нванери Виейрани алмаштирди. Шундай қилиб, 2007 йилда таваллуд топган ярим ҳимоячи АПЛ дебютантига айланди.

Харви Эллиот - 16 йил, 1 ой

Эллиот Нванерининг дебютига қадар рекордчи эди. У илк бор 2019 йилда "Фулхэм" сафида илк бор кўриниш берган. Ўшанда ярим ҳимоячи 16 ёш эди. Айни дамда Эллиот "Ливерпул"да ҳаракат қилмоқда. У Клопп жамоасида асосий таркиб вакилига айланди.

Меттью Бриггс - 16 йил, 2 ой, 7 кун

Бриггс АПЛда биринчи марта тўп тепганида 16 ёшга тўлганига эндигина 2 ой бўлганди. У ўз дебютини 2007 йилда "Фулхэм" билан ўтказади. Айни дамда 31 ёшли футболчи "Госпорт Боро" сафида ҳаракат қилмоқда.

Иззи Браун - 16 ёш, 3 йил, 27 кун

Брауннинг дебют баҳси 2013 йилда, "Вест Хэм" билан кечади. Кейинчалик у"Челси" академиясида ҳаракат қилган. Аммо асосий жамоага кира олмаган. Ҳозирда Браун 25 ёшда. Аммо асосий карьерасини ижараларда ўтказди. Айни дамда унинг клуби мавжуд эмас.

Аарон Леннон - 16 йил, 4 ой, 7 кун

Леннон 16 ёшида "Лидс" билан дебют қилган ва ушбу рўйхатдан жой олган. У кейинчалик 21 марта Англия терма жамоасида ўйин ўтказганди. Ҳозирда 35 ёшни қарши олган қаҳрамонимиз, айни бир клубга эга эмас.

Жосе Бакстер - 16 йил, 6 ой, 9 кун

Бакстер илк ўйинини "Эвертон" билан "Блэкберн"га қарши ўтказган эди. 2008 йилда у 16 ёш бўлган. Унинг жамоаси эса ўшанда 3-2 ҳисобида мағлуб бўлади. 30 ёшли ҳимоячининг ҳозирги қисмати жуда қизиқ. Бакстер АҚШ чемпионатида ҳаракат қилади.

Хепберн-Мёрфи - 16 йил, 6 ой, 14 кун

Ҳозирда "Свиндон" аъзоси бўлган футболчи, 2015 йилда "Астон Вилла" сафида кўриниш берганди. Ўшанда у эндигина 16 ёш бўлган. Жамоаси эса "Сандерленд"ни 4-0 ҳисобида мағлуб этган. 24 ёшли футболчи Кипр чемпионатида узоқ йил ҳаракат қилганди.

Рис Оксфорд - 16 йил, 7 ой, 24 кун

Илк бор 2015 йилда "Вест Хэм"да пайдо бўлган Оксфорд, ўшанда 16 ёш бўла туриб, "Арсенал"ни ютишга ёрдам берган. Аммо у лондонликлар билан йирик шартнома имзолагач, ўз йўлини йўқотиб қўйди. Оксфорд ҳозирда Бундеслиганинг "Аугсбург" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Жек Робинсон - 16 йил, 8 ой, 7 кун

"Ливерпуль" сафида 16 ёшидаёқ ҳимоячи сифатида пайдо бўлган футболчи бу Робинсондир. Бу осон бўлмаган. Аммо у эплаганди. Ўшанда мерсисайдликлар "Халл Сити" билан дурангга имзо чекади. 29 ёшли ҳимоячи ҳозирда "Шеффилд Юнайтед"да ҳаракат қилмоқда.

Жек Уилшер - 16 ёш, 8 ой, 12 кун

Ушбу рўйхатдаги энг машҳур номлардан бири бу Уилшердир. У 2008 йилда илк бор АПЛ таблосида пайдо бўлади. 16 ёшли ярим ҳимоячи Англиядаги энг зўр талантлар қаторида қаралган. Аммо даҳшатли жароҳатлар уни ўсишдан тўхтатади. Уилшер "Арсенал"дан кетиб, "Вест Хэм" ҳамда "Борнмут"да ўйнаб кўрган. Ҳозирда 30 ёшни қаршилаган қаҳрамонимиз, "Арсенал"нинг 18 ёшгача бўлган жамоасида бош мураббийлик қилмоқда.

Эйнжел Гомес - 16 йил, 8 ой, 20 кун

Гомес ўз вақтида "МЮ"нинг энг катта келажакка эга футболчиси сифатида эътироф этилади. У 2017 йилда, 16 ёшида илк бот дебютини ўтказган. Ўшанда "МЮ" "Кристал Пэлас"ни мағлуб этганди. Ҳозирда 22 ёшда бўлган ярим ҳимоячи, "Лилль" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, бу рўйхатдан жой олмаган икки номни алоҳида таъкидлашни истардик. Улардан бири АПЛ афсонаси Уэйн Рунидир. У ҳам илк бор "Эвертон" сафида 16 ёшида майдонга туширилган.
Шунингдек, "Ливерпул"нинг фахрий футболчисига айланган Жеймс Милнер ҳам худди шу ёш оралиғида АПЛда дебют қилган. У 2002 йилда "Лидс" сафида порлаганди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:00, 21.09.2022. Ўқилди: 2586 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.