Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Мавсумнинг энг яхши ҳимоячилари номини билиб олинг!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигасида кўплаб голлар урилмоқда. Бундан ҳеч қайси ўйин мустасно эмас. Аммо ушбу воқеанинг бошқа бир салбий тарафи бор: голлар кўп урилмоқда, бу эса ҳимоячилар яхши ишламаётганини англатади. Шундай бўлсада, қуйида, ўтган 7 та турда ўзини яхши тарафдан кўрсата олган 10 та ҳимоячини эътироф этмоқчимиз.

10. Олександр Зинченко

«Арсенал» бу мавсумни юқори нотада бошлай олди. Бунда эса янги харид қилинган Зинченконинг ҳам оз бўлсада таъсири бўлди. Украиналик футболчи ўйиннинг боришини ўзгартира олиш қобилиятига эга эканини кўрсатди. «Арсенал»нинг тўпни назорат қилиш услубига Зинченко жуда ҳам яхши мос тушди. Натижада эса 25 ёшли футболчи Лондонда катта олқишларга сазовар бўлди.

9. Рафаэль Варан

Варан «МЮ»даги фаолиятини захирадан бошлаганди. Аммо ҳозирга келиб, у жамоанинг асосий вакилига айланган. Тен Хаг жамоаси Варан асосий таркибда ўйинни бошлаган пайтларда ютқазмаётир. Француз ҳимоячиси янги шериги - Мартинес билан ажойиб жуфтликка айлана олди.

8. Тиагу Силва

Ҳатто «Челси» ҳимоя учун Фофана ва Кулибалиларни олиб келган тақдирда ҳам, Тиагу Силва жамоадаги ўрнини йўқотиб қўймади. 38 ёш бўлишига қарамай, бразилиялик футболчи юқори даражада турибди.

7. Армель Белла-Кочап

Балки «Саутгемптон» мавсумни зўр бошлай олмагандир. Аммо Белла-Кочапнинг бу борада омади келди. 20 ёшли ҳимоячи тез орада «авлиёлар»нинг муҳим вакилига айланди.

6. Рис Жеймс

Жеймс, шубҳасиз, бу мавсумдаги «Челси»нинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этишга лойиқ. Унинг ўйини ҳар иккала майдон охирида ҳам муҳим рол ўйнамоқда. Қанот ҳимоячиси ҳозирга қадар 1 гол ва шунча ассистга муаллифлик қилди.Жеймснинг имкон яратиш эҳтимоли энг юқори даражаларни қайд этди.

5. Лисандро Мартинес

Кўпчилик бу футболчининг бўйи сабаб АПЛга мос келмайди деб ҳисоблаётган эди. Аммо Лисандро бу фикрларни хато эканини исбот эта олди. Аргентиналик футболчи «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал»ни мағлуб этишда муҳим фигура эди.

4. Йоахим Андерсен

«Кристал Пэлас» ҳам мавсумни рисоладагидек бошламади. Аммо Андерсен бўлмаганида вазият ҳозиргидан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Нидерландиялик ҳимоячи Виейра жамоасига қанчалик керак эканини атиги 7 та турда исбот эта олди.

3. Киран Триппьер

Кўплаб мухлислар Триппьер 2019 йилда «Тоттенхэм»дан кетганида, уни сўниб қолади деб ўйлаганди. Аммо ундай бўлмади. Бугун Триппьер «Ньюкасл»да ўта муҳим ўйинчи саналади. Шу сабабдан ҳам қанот ҳимоячиси Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

2. Жоау Канселу

Фақатгина битта қанот ҳимоячиси АПЛда Триппьердан яхшироқ даражага эга. У ҳам бўлса «Манчестер Сити» вакили Канселудир. Португалиялик ЕЧЛ ва АПЛда бирдек фойдали футболчи саналади. Буни, унинг Эрлинг Холандга ажойиб пас узатган «BVB»га қарши ўйиндан ҳам билиб олиш мумкин.

1. Вильям Салиба

Умуман олганда, «Арсенал»нинг ҳимояси ўтган мавсумда ҳам унчалик ёмон эмасди. Бироқ, Салиба келгач, мудофаанинг ҳам даражаси бир поғонага юқорилади. «Марсел»дан қайтиб келган футболчи, лондонликлар учун ўта керак фигура эканини исботлай олди. У ҳозирга қадар 2 та гол уришга эришди. Марказий ҳимоя эса ҳозирда Артета истагандек кўринишга келди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:24, 22.09.2022. Ўқилди: 2922 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик