Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" пулни қай тарзда сарф этмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Юнайтед"нинг сарф-харажатлари доим ҳам омадли бўлавермаган. Яъни, жамоа олиб келган футболчилари асосан ўзидан кутилган натижани бермайди. Йиллар давомида шундай бўлиб келди. 2021-22 йилги мавсумда эса бу кўрсаткич рекорд даражага етди. Қуйида "МЮ"нинг сўнгги даврлардаги сарф-харажатларига эътибор қаратамиз.

Манчестерликлар ўтган мавсум давомида жами 116 миллион фунт маблағни ортиқча сарф этган. Бу эса рекорд натижа ҳисобланади. Бунга 2021 йил ёзида Роналду ва Варан каби катта номларни жамоага олиб келингани ҳам катта таъсир кўрсатган. Ҳа, пандемия ўтгач, мухлислар яна стадионларга қайтди. Бу эса, ҳамма каби "МЮ"нинг ҳам даромадлари ошишига сабаб бўлди. Даромадлар кўрсаткичи 18 фоизга кўпайиб, йиллик 583 миллион фунтга етади. Аммо барибир клуб ҳафтасига ўртача 2,2 миллион фунтни ортиқча ҳаражатлар учун сарфлайверди.
Аввало, молиявий йўқотишлар ортида футболчиларнинг маоши кескин ошгани туради (19 фоизга). Бу эса "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсум давомида 384 миллион фунтни фақатгина футболчиларга тўлаш учун ишлатганини англатади (АПЛ рекорди). Ушбу рақам бир йил олдингисига қараганда 62 миллионга кўпроқдир.

Юқоридаги каби ортиқча сарф-харажатлар клубни қарз гирдобига торта бошлаган. "МЮ"нинг умумий қарзлари 22 фоизга ошган ва ярим миллиарддан зиёд ҳажмга айланган (515 миллион фунт). Бундай натижа ундан олдинга мавсумдаги пандемия оқибатида юзага келгани айтилади. Ўшанда клубнинг йиллик умумий йўқотишлар ҳажми 92 миллион фунтни ташкил этган эди. Аммо бу билан ҳаммаси тугагани йўқ. Клуб яна йўқотишларга учраши мумкин. Айниқса, бу ёздаги 220 миллион фунтлик харидлардан кейин бунинг эҳтимоли ошиб кетди.

Клуб директори Жон Мурто юқоридаги манфий натижаларга ўз муносабатини билдирди. У яқин келажакда харажатлар ўз фойдасини беришини таъкидлаб, шундай дейди: "Умуман олганда, режалаштирганимиздан кўра кўп футболчи сотиб олдик. Шу сабабли келаётган трансфер ойналарида унчалик ҳам фаол бўлмаймиз. Доимо бизнинг режаларимиз, асосан, ёзги трансферлар ойнаси учун мўлжалланган бўлади. Олинган футболчилар жамоа учун зарур деб ҳисобланган эди".

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:00, 23.09.2022. Ўқилди: 1861 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик