Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ноябрь ойидаги ФИФА кунларига аниқлик киритилди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

ФИФА 2022 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда миллий терма жамоалар фаолиятига аниқлик киритди.

«Бутун дунё йил охирида Қатарда бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионати бошланишини интиқлик билан кутар экан, ФИФА фурсатдан фойдаланиб, ўртоқлик ўйинларига ёндашув ва мусобақа олдидан тайёргарлик даври учун футболчиларни қўйиб юбориш масаласига ойдинлик киритди», дейилади ташкилот хабарида.

Қайд этилишича, 2015 йилда ФИФА Ижроия қўмитаси 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик даври 2022 йилнинг 14–20 ноябрь кунлари қилиб белгилаган эди. Ушбу тайёргарлик даври барча футболчиларни ўз клублари томонидан чемпионатда иштирок этувчи 32 та аъзо ассоциациялар терма жамоаларига мажбурий равишда қўйиб юборишни талаб қилади.

Бу 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати, Статус ва трансфер қоидаларининг тегишли бандларига асосланади. Бундан ташқари, ушбу қоидалар бўйича қўйиб юборилган барча футболчилар ўз терма жамоасида фаол бўлишлари шарти билан ФИФА Клубларни ҳимоя қилиш дастури («CPP») томонидан ўша давр ва турнир давомида ҳимояланади.

ФИФА 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун клублар ўртасидаги ички мусобақалар тақвимини кузатиб борди. Футболчилар ТЖларда мусобақага тайёргарлик даврини ўташи учун 2022 йил 14 ноябрдан бошлаб мавсумни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бундан ташқари, ФИФА 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи кўплаб аъзо ассоциациялар тайёргарлик доирасида унда иштирок этмаётган ассоциациялар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказаётганидан, бошқа иштирок этмаётган аъзо ассоциациялар ҳам ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этаётганидан хабардор.

Шуни таъкидлаш керакки, ташкилот юқорида қайд этилган ички тақвим тенденциялари ҳамда ўртоқлик ўйинлари ЖЧда иштирок этмайдиган аъзо ассоциациялар учун ҳам ягона спорт қоидаси бўлишини эслатади.

ФИФА барча клублар футболчилари ва ЖЧда иштирок этмаётган аъзо ассоциацияларни 14-20 ноябрь оралиғидаги тайёргарлик даврида ўртоқлик учрашувларини режалаштиришга чақиради.

«Ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш ва манфаатдор клубларни ҳимоя қилиш учун учун ФИФА ушбу давр мобайнида бўлиб ўтадиган барча ўртоқлик учрашувларини молиялаштириш ва CPP қамровини кенгайтириш бўйича фавқулодда қадам ташлади», дейилган хабарда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 11:57, 25.09.2022. Ўқилди: 3513 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик