"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Оуэн Харгривз 29 ёшли ҳужумчи Харри Кейн "Тоттенхэм"ни тарк этиб, "Бавария"га ўтмаслигига ишончи комил.
"У "Тоттенхэм"га тегишли ва келаси йили Лондонда ўйнамаслигини тасаввур қилишим қийин. Кейн фаолиятини Лондон жамоасида бошлаган ва у ерда илк профессионал шартномасини қўлга киритган. У клубнинг энг машҳур ва муҳим футболчиси", - дея Харгривзнинг сўзларини келтиради SportBild.
13 сентябрь куни журналист Флориан Плеттенберг "Тоттенхэм" ҳужумчиси 2023 йилнинг ёзида "Бавария" футболчисига айланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот билан бўлишди. Унинг таъкидлашича, томонлар аллақачон музокараларни бошлашган ва футболчининг ўзи немис клубига ўтишга қарши эмас.
Кейн "шпорлар"га 2011 йилда келиб қўшилган эди. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. У жорий мавсумда “Тоттенхэм” сафида Премьер-лигада 6 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).