Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кашфиётлар: Килиан ва Винисиусдан кейин...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «РБ Лейпциг» - «Шахтёр» ўйини (1:4) украиналик иқтидор Михаил Мудрикка аталди.

Германияда 1та гол ва 2та самарали узатмага муаллифлик қилган йигитча бирданига ҳамманинг эътиборига тушди. Михаилнинг фаоллиги эвазига «кон-чилар» енгил ғалабани қўлга киритишди ва якунда «буқалар» бош мураббийи Доменико Тедеско истеъфога чиқарилди. Аслида Мудрик нотаниш эмас, у ёзда бир қатор гранд клублар чорловидан кўз юмиб, фаолиятини Донецкда давом эттиришни маъқул кўрди. Қизиқ, нега? Нима, еврофутбол томон қадам босишга ботинолмадими? Бу каби саволлар жавоби Михаилнинг ғаройиб фаолиятида яширин. Хўш, Украина футболида бош кўтараётган янги истеъдод ҳақида нималарни билиш лозим?

Михаил Мудрик - «Шахтёр» тарбияланувчиси. 21 ёшли футболчи 2016 йилдан буён Донецк клуби тизимида. У бунга қадар «Металлист» ва «Днепр» ёшлар жамоаларида тўп сурган. Профессионал даражадаги дебютини 2018 йилнинг октябрь ойида, Украи­на кубогида Донецкнинг «Олимпик» жамоасига қарши кечган ўйинда нишонлади. Михаил ўшанда финал ҳуштаги янграшига 21 дақиқа қолган вақт майдонга тушганди. Бироқ йигитча кейинчалик «Шахтёр»нинг асосий таркибидан жой олишга қийналди ва дебютидан 4 ой ўтгач, уни «Арсенал» (Киев)га юборишди - ижара сафари. Миша янги жамоасида ҳам ўзи истаган даражада амалиёт ва натижага эга бўлмади: 10та ўйиннинг ҳар бирида ўртача ҳисобда 38 дақиқа ҳаракатланган ҳолда, бирорта самарали ҳаракат қайд этмади. Шу тариқа 1 йилдан сўнг «Шахтёр»га қайт­ди ва дарҳол «Десна»га «сургун» қилинди. Тўғри, Мудрик навбатдаги ижара сафари олдидан «кончилар»нинг асосий жамоасида 3 марта майдонга тушиш асносида мамлакат чемпионига айланди. Чернигов («Десна» шу шаҳар жамоаси)да Мудрикка бирданига бошланғич таркибдан жой беришди, аммо у нақ 11та ўйинда лоақал 1та гол урди ёки ассис­тентлик қилди.

Хуллас, хавбек ўтган йилнинг январида яна «Шахтёр»га қайтди - мутлақо тушкун кайфиятда. Қарангки, донецк­ликлар бу сафар уни бошқа ҳеч қаерга юборишмади. Мишанинг ўзи эса 2020|2021 йиллар мавсуми иккинчи ярмида атиги 27 дақиқа ўйнаганида ҳам сабр қилди. Ниҳоят, мавсум-2021|2022да ҳаммаси ўзгарди: аста-секин мураббий ишончига кирган ярим ҳимоячи август охирида «Черноморец»га қарши кечган ўйинда 2та, «Монако» билан баҳсда эса 1та голга ҳаммуаллифлик қилди. Шу тариқа Михаил 2021 йил охиригача 19 марта асосий таркибда майдонга тушиб, 2та гол ва 9та самарали узатма йиғди. Айниқса, декабрь ойида «Львов»га қарши кечган беллашувдаги натижаси таҳсинга лойиқ: «кончилар» 6:1 ҳисобида устун келган бўлсалар, Михаил 4та гол ассистентига айланган эди. Мухлислар шунга яраша, ноябрь - декабрь ойларида хавбекни жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди. Мудрик ижросидаги ўйин­да кузатилган ижобий ўзгаришлар эътиборсиз қолмади, албатта. Хусусан, ўтган йил кузда уни Европанинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринига даъвогар 40 нафар истеъдод рўйхатига киритишди. Қишки трансферлар дарчасининг очилиши арафасида эса украиналик иқтидорга «Севилья» ва «Брентфорд» томонидан қизиқиш билдирилди. Испанлар уни номзод футболчилар рўйхатига киритиш билан кифояланган бўлсалар, инглизлар 12 млн. фунт таклиф қилишди. Бироқ бу «Шахтёр» томонидан рад этилди. «Ҳа, «Брентфорд» Мудрик учун 12 млн. фунт беришга тайёр эди. 5,5 йиллик шартномага мувофиқ, футболчига 28000 фунт миқдорида ҳафталик маош белгилаш кўзда тутилган, у муваффақиятли тўп сурган тақдирда иш ҳақининг оширилиши айтилди. Шунингдек, «Шахтёр»га 12 млн. фунтдан ташқари, қўшимча бонуслар ҳам ваъда қилинди», - дея маълумот берганди хавбекнинг агенти Алексей Алёхин.

2022|2023 йиллар мавсуми бошланиши арафасида Михаилга яна бир қатор жамоалар қизиқиш билдирди. Хусусан, «Брентфорд»нинг такрорий уриниши самара бермади, «Байер» келишувга яқин келганди, лекин футболчи Донецкда қолишни маъқул кўрди. Ҳаттоки, «Милан» ва «Ювентус»дек грандлар чорлови ҳам эътиборга олинмади. Маълумотларга қараганда, Мудрик Италия клублари мунтазам ўйин амалиёти билан таъминлашига унча ишонмаган. Август ойига келиб, «Арсенал» ва «Эвертон» вакиллари ҳам ёш иқтидорни кўндиришга уриниб кўришди. Лекин ҳеч нарсага эришолмадилар. Балки «Шахтёр»нинг талаби уларни чўчитиб юборгандир. Ҳар ҳолда, «Футбол-24»дан олинган хабарда айтилишича, «кончилар» Мудрикни 35 млн. евродан камига сотмасликларини маълум қилишган. Украиналик футболчининг АПЛга ўтиши масаласига таниқли инсайдер Фабрицио Романьоли ҳам бефарқ қарамаганди: «Донецк клуби «Эвертон»нинг 30 миллион еврони ўз ичига олган таклифини рад этди. Сўнгги кунлар «Арсенал» ҳам Мудрикни ўз сафига қўшиб олиш бўйича ҳаракат бошлади. Сал аввалроқ унинг ватандоши - Александр Зинченкони харид қилган жамоа таркибда украинча тандем ҳосил қилишни ўйлаганди. Умуман, яна бир қатор даъвогар  жамоалар борки, улар трансферлар дарчасининг охирги кунлари бир тўхтамга келишлари мумкин». Якунда футболчи «Шахтёр»дан кетгани йўқ. Афтидан, клуб унинг баҳосини яна оширишни мўлжалламоқда. Чунончи, ёзда Украина миллий жамоасида дебютини нишонлаган Миша ҳозирга қадар 5та ўйинда қатнашишга улгурди, қолаверса, клубда ҳам асосий таркиб аъзосига айланиб, чемпионат стартидаги 3та учрашувда кетма-кет самарали узатмани амалга оширди. 

Мудрикнинг «кончилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амалда бўлишини назарда тутсак, у Европа клубларига ҳали анча қимматга тушиши мумкин. Донецк клуби спорт директори Дарио Срна бу борада далил фикрга эга: «Таклифлар кўп, аммо ҳозир президент Мудрикни сотишга тайёр эмас. Шахсан мен учун Миша позиция бўйича Мбаппе ва Винисиусдан кейин Европанинг энг яхши 3-футболчиси. Унинг «Аякс» дарвозасига урган биргина голи фикримни бемалол тасдиқлайди... Интернетда қидириб кўринг, сўнгги 20 йилдаги ўйинлардан 5 ёки 6та шундай ажиб гол топиш мумкин. Айрим мутахассислар ҳозирги вазиятдан фойдаланиб, футболчиларимизни арзон-гаровга сотиб олмоқчилар. Лекин улар президентимиз феълини билмайдилар. Мудрик ҳозирча сотилмайди. Қачонки, топ-даражага кўтарилса, шундагина президент таклифлар билан танишишни бошлайди. Хўш, Мудрикнинг баҳоси қанча? У - бебаҳо. Такрорлайман, айни пайт Европада шу позицияда Мбаппе ва Винисиусдан ташқари, Мишадан кучлироқ ўйин­чини кўрмаяпман. Биринчидан, у одобли йигит. Иккинчидан, чинакам профессионал. Учинчидан, «Шахтёр»га садоқатли. Ҳа, кетиш нияти йўқ эмас, лекин ҳозирча ўз ўрнида. Мудрик - улкан салоҳият соҳиби». 

Моҳир ва тезкор чап қанот вингери майдонда ажойиб дриблинг намойиш этади, қанотдан уюштирган рейдларини самарали ҳужумлар ва кучли зарбалар билан якунлайди. Бундай иқтидор ҳеч қайси жамоага ортиқчалик қилмайди. Миша ўтган мавсум ЧЛда «Шериф», «Реал» ва «Интер»га қарши ўйинларда майдонга тушганди. Бу йил яна «Реал»га қарши ўйнайди, «РБ Лейпциг» билан баҳсда нималарга қодирлигини намойиш этди, 2-турда «Селтик» дарвозасини ҳам нишонга олди. Тўғри, «Шахтёр» Шотландия чемпионини енголмади (1:1), муҳими, шундай учрашувлар Мудрик каби ёш футболчиларнинг кейинги фаолияти учун катта аҳамият касб этади. 

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 26.09.2022. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.