Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5479]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4899]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [0]

«Астон Вилла» ҳужумчиси Эмерининг финал олдидан ишлатган «сири»ни ошкор қилди [0]

Дембеле иккинчи бор «Олтин тўп»ни ютиш истаги ҳақида гапирди [0]

Федерико Вальверде Тчуамени билан муштлашувдан сўнг «Реал» машғулотларига қайтди [0]

Эмилиано Мартинес Европа лигаси финалида бармоғи синган ҳолда ҳаракат қилган [0]

Бруну Фернандеш Рой Киннинг танқидига жавоб берди [0]

Шаҳзода Уильям «Астон Вилла»нинг Европа лигасидаги тарихий ғалабасига муносабат билдирди [0]

Санчо «Астон Вилла» билан Европа лигасини ютиб, тарихий натижа қайд этди [0]

Криштиану Роналду мавсумнинг энг муҳим ўйини олдидан баёнот берди [0]

«Астон Вилла» сўнгги 30 йил ичида ўзининг илк йирик совринини қўлга киритди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Майк Меньян: «Болалигимда «Ливерпуль» мухлиси эдим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан» дарвозабони Майк Меньян - қисқа фурсатда омма эътиборини ўзига қаратган футболчи.

 Унинг Италия чемпиони сафидаги ўйинлари Франция миллий жамоаси мураббийлар штабининг доимий кузатувида, албатта. Кипернинг ўзи эса яқинда Dazn Heroes меҳмони бўлиб, тўғридан-тўғри эфирда бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди. Мана, франциялик кипернинг сўзлари билан ўзингиз танишиб чиқиб, унинг фикрлаш қобилиятига баҳо беришингиз мумкин.

Дарвозабон роли

- Дарвозабон майдонда ёлғиз, шунинг учун унинг роли анча мураккаб. Сен майдонда барчасини имкон борича аниқ бажаришинг шарт, зеро, битта хатоинг ҳам бутун жамоани қийин аҳволга солиб қўйиши ҳеч гап эмас. Қисқаси, дарвозабонлик учун кучли менталитет керак, бусиз ҳеч иложи йўқ.

Болалик орзулари

- Ёшлигимда асосан майдон маркази ёки ҳужумда ўйнашни ёқтирардим. Бироқ бу орзулигича қолди. Бир сафар мураббий Ромен Дамиано билан жанжаллашиб қолдим ва у жазо тариқасида мени дарвозага қўйди. Шу тариқа кеперга айландим...

Севимли футболчиси

- Болалигимда асосан Жеррард ўйинларини диққат билан кузатардим, чунки «Ливерпуль» мухлиси эдим. 

Ибрагимович билан илк учрашуви 

- Париждаги биринчи учрашувимизни яхши эслайман. Ибранинг зарбаси ўта кучли эканлиги ҳаммага маълум. Қисқаси, машғулотда унинг зарбасидан сўнг тўпни қайтардим. Кийиниш хонасига қайтганимиздан кейин Ибра олдимга яқинлашди ва руҳимни кўтарди: «Қойил, менталитетинг ёқди, шундай давом эт, асло бўшашма». Қаранг, орадан 8 йил ўтиб, яна бир клубда ўйнаяпмиз.

Доннарумма билан қиёс

- Ўтган мавсум ҳар қадамда мени Доннарумма билан таққослаётганларини эшитсамда, ҳеч қандай босим сезмадим. Ҳар бир ўйин олдидан ўзимни четдаги гап-сўзлар ва фикрлардан изоляция қилишни маъқул кўраман. Шунда босимни ҳис қилмайман. Дейлик мусиқа тинглашим ёки ўзимни «шахсий дунём» билан ёпиб олишим мумкин.

Дида билан муносабат

- «Милан»даги илк кунданоқ у билан кўп гаплашдик. Ҳар доим Дидадан нимадир олишга уринаман. Асосийси, у ҳамиша ёрдам беришга шай.

Бош мураббий фалсафаси

- Пиоли биз билан доимий алоқада: ўйиндан олдин, ке­йин, танаффусда. У ўзимизни тетик тутишимиз учун шу тарзда ирода ва ишонч беради.

Рақиб ҳужумчиларини ўрганиш

- Ҳужумчи ролини азалдан яхши кўраман. Ҳозир ҳам ўйинлар томошасида дарвозабонлардан кўра, ҳужумчилар ҳаракатини кўпроқ кузатаман. Уларни шу тарзда ўрганаман. Қисқаси, ҳужумчи дарвозамга яқинлашган паллада унинг кейинги ҳаракатини бемалол тахмин қилишим мумкин ва кўпинча адашмайман.

«Милан» мухлислари армияси

- Италияда энг яхши мухлислар биз томонда. Улар ўтган мавсум жамоамизга катта куч бағишлашди. Римда «Лацио»га қарши кечган ўйин ҳамон эсимда: ўзимизни худди уйда тўп сураётгандек ҳис қилгандик. «Реджо Эмилия»да «Сассуоло»га қарши бўлган баҳсда ҳам худди шу ҳолат такрорланди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:35, 28.09.2022. Ўқилди: 1748 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик