Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.10.2025 17:00
      • Машъал
      • 0:3
      • Хоразм
      • 17.10.2025 18:30
      • Андижон
      • 4:3
      • Шўртан
      • 17.10.2025 19:15
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Сурхон
      • 18.10.2025 16:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 18.10.2025 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Бухоро
      • 19.10.2025 16:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 19.10.2025 18:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • ОКМК
      • 18.10.2025 00:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 18.10.2025 17:00
      • Севилья
      • -:-
      • Мальорка
      • 18.10.2025 19:15
      • Барселона
      • -:-
      • Жирона
      • 18.10.2025 21:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Бетис
      • 19.10.2025 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Осасуна
      • 19.10.2025 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 19.10.2025 19:15
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 19.10.2025 21:30
      • Леванте
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.10.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.10.2025 16:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Челси
      • 18.10.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.10.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Лидс
      • 18.10.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.10.2025 19:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Эвертон
      • 18.10.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.10.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.10.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 19.10.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 18.10.2025 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.10.2025 18:00
      • Пиза
      • -:-
      • Верона
      • 18.10.2025 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Наполи
      • 18.10.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Интер
      • 19.10.2025 15:30
      • Комо
      • -:-
      • Ювентус
      • 19.10.2025 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Парма
      • 19.10.2025 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Болонья
      • 19.10.2025 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Лацио
      • 19.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Фиорентина

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 24 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6659 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жон Хердман: «ЖЧ – катта мактаб»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жон Хердман Канада аёллар термаси бошқарувини топшириб, эркаклар жамоасига ўтгач, кўпчилик унинг ўз фаолиятида орқага қадам ташлаганини таъкидлади.

Зеро, аёллар жамоаси жаҳонда ўз ўрнига эга бўлса, эркаклар термаси ҳаттоки, КОНКАКАФ миқёсида ҳам ўртамиёналар қаторида эди. Инглиз мутахассисининг ўзи ҳам элит даражани пастроғига алмаштирганини таъкидлаганди. Ахир у Олимпиадада 2 марта «бронза» ютган ва ЖЧда «олтин»ни мақсад қилган жамоасидан воз кечиб, ФИФА рейтингида атиги 94-ўринни эгаллаб турган терма бош­қарувини қўлга олганди. Қарангки, Канада эркаклар термаси қисқа вақт ичида КОНКАКАФнинг энг яхши жамоасига айланди, ЖЧ саралашида чинакамига нур сочди. Қизиқ, бундай юксалиш қандай юз берди? Фахрий дарвозабон Милан Бориан бу саволга лўнда жавоб берди: «Барчасини ифоладаш учун атиги икки ибора кифоя қилади - Жон Херман! Бори шу». Унинг эътироф этишича, Жон - канадаликлар учун мўъжизакор шахс. Херман ёрдамчиси Кристин Синклер ва ўз штабининг бошқа аъзолари билан футболчиларни миллий жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқиши хоккей ватанида миллионлар ўйинига муносабатни кескин ўзгартиришига ишонтира олди. Мана, илк  миссия шараф билан бажарилди, лекин энди Херман эффекти иккиланишга учради. Чунончи, мураббийнинг стратегияси шу пайтгача кучли амбицияга асосланди. Рекорд даражадаги муваффақият ҳам, 36 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган мундиал чиптаси ҳам ўз йўлига. Бугунги масала бошқа - канадаликлар Қатар майдонларида ҳам КОНКАКАФ миқёсидаги саралаш ўйинларида кўрсатган жасоратларини такрорлай олишадими? Ахир энди фақат иштиёқ билан иш битмайди. Боз устига, Канада миллий жамоаси гуруҳ босқичида охирги ЖЧ совриндорлари - Хорватия ва Бельгия термаларига қарши майдонга тушади. Хердман ФИФА расмий сайтига берган эксклюзив интервьюсида шу масалаларга очиқ-ошкора тўхталди.

-  Жон, жаҳон чем-пионати стартигача асосий вазифаларингиз нималардан иборат?

- Табиийки, бўлажак рақибларни обдон ўрганишимиз керак. Канада термаси ҳозир аутсайдер мақомида. Шундай экан, ўйин сифати борасида ўртада мавжуд фарқни имкон қадар йўқотиш йўлларини топиш устувор вазифа ҳисобланади. Шунинг баробарида жамоада фикрлаш тезлигини янги даражага кўтариш, ўйин услублари ва маданиятини шакл­лантириш, рақиблар билан чинакамига рақобатлашиш имконини берадиган тактик ишланма яратиш масалалари бор. Буларни амалга ошириш учун эса ҳали кўп ишлаш керак. Ҳозир қўл остимдаги футболчиларнинг янги савияга чиқишларини таъминловчи муҳит яратиш ҳаракатидаман.

- Қатар мундиалида Альфонсо Дэвис асосий «қурол»ларингиздан бири бўлишига шубҳа йўқ. У яқинда ЖЧдаги иштирок учун оладиган мукофот пулини хайрия ишларига йўналтиришини эълон қилди. Дэвисдан шундай кучли юриш кутганмидингиз? Бу унинг табиий характерига нечоғли мос?

- Альфонсо шунчаки, олий тоифали шахс. Менимча, буни ҳамма кўриб турибди. Дэвис улкан қалб соҳиби, ўйлайманки, бунда уруш туфайли вайронага айланган мамлакатда орттирган ҳаётий тажрибаси таъсири бор. Мукофот пулини хайрия ишларига сарфлаши тўғрисида берган ваъдаси - ажойиб ҳаракат. Дэвис бугун глобал суперюлдуз, пул эса унинг энг катта мотивация манбаи эмас. Бу аниқ. Ҳа, Канада миллий жамоасида молиявий ҳолати турлича футболчилар бор. Эҳтимолки, айрим йигитларга жаҳон чемпионатидаги иштирок учун бериладиган мукофот пули катта аҳамият касб этар... Асосийси, Альфонсо ўз шароитидан келиб чиқиб, чиндан ҳам, катта ишга қўл урди. 

- Жамоангиз ўзини яхши ҳис қилишини таъминлайдиган ажойиб йўлни яратдингиз ва саралаш довони давомида тезликни янада оширдинглар. Қизиқ, мундиал финал раундида ҳам асосан иштиёққа асосланган ўйинга таяниш қанчалик муҳим ва бу натижа берадими?

- Кўпчилик шу ҳақда гапирмоқда, танқидий қарашлар ҳам йўқ эмас. Ўзи халқаро футбол муҳити ғалатироқ. Ахир саралаш босқичидаги миссия­ни март ойида бажардик, ҳозир эса бу воқеа миллион йил олдин рўй бергандек туюлмоқда. Ваҳоланки, июнь ойида жаҳон чемпионати финал раундига тайёргарлик кўриш режимига ўтдик, хусусан, Миллатлар лигаси тўртлигига киришга уриндик. Жорий ой ҳам биз учун жуда муҳим - Уругвай ва Қатар термаларига қарши ўртоқлик ўйин­лари ҳозирги ҳолатимиз бў­йича муайян тасвир бериши керак. Гап шундаки, 4 йил олдин Янги Зеландия термаси билан ўйнаганимиздан буён КОНКАКАФ черагасидан ташқарига чиқмагандик. 

- Қуръадан кейин Канада термаси тушган гуруҳ энг қизиқарли ва эҳтиросли квартет сифатида эътироф этилди. Бунга қандай қарайсиз?

- Канада мисолида айтсак, барчаси футболчилар, мураббийлар ва мухлислар учун соф эҳтирос. Аслида бутун мамлакат учун шундай. Тўғри, «Агар бошқа гуруҳга тушганимизда, «плей-офф»га чиқиш имкониятимиз кўпроқ бўларди...» қабилида ўйлаш мумкин. Аммо шахсан мен Бельгия ва Хорватия миллий жамоалари рақиб бўлишини билганим заҳоти шунчаки, қўлларимни ишқалаб, ўзимга пичирлагандим: «Бу - ажойиб тажриба-ку». ЖЧ синовини қабул қилишга тайёр бўлишни хоҳлаймиз. Бу жараёнда энг муҳими - йигитларнинг соф умидларини сўндирмаслик. Оддий айтганда, футболчиларга зиммаларида оғир юк борлигини айтавериб, ортиқча босим ҳосил қилишдан ҳеч қандай наф йўқ. Қисқаси, жамоада эркин муҳит  яратмоқчимиз, токи, йигитларимиз Кевин де Брюйне, Ромелу Лукаку ва Лука Модрич каби юлдузларга қарши чиқишдан чўчимасинлар, аксинча, бундай «йиртқич»лар билан олишувда ўз чегараларидан ўтиш имкониятидан баҳра олсинлар. Тушунаман, мураббий сифатида миллат қаҳрамонига айланишим ёки маломатлар остида қолишим мумкин. Икки йўл бор - мундиалдан кейин мени тактик даҳога чиқаришади ёки содда ва ғўр мураббийга. Лекин футболчилар эркин ўйнашларини хоҳлаганимдек, қа-рорларни ҳам босимсиз қабул қилишга мойилман. Бундан ни-ма чиқишини эса декабрда кўрамиз. 

- Шогирдларингиз Модрич ва де Брюйнега қарши ўйнашса, сиз Роберто Мартинес ва Златко Далич каби мураббийларга рақиблик қиласиз...

- Бу мураббийлар ишини кузатиш - ёқимли. Масалан, Мартинес ЖЧ-2018дан кейин таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Ҳамкасблар ишларини кузатиш ҳам ўзига хос мактабдир. Ҳали ривожланиш йўлидаман ва биламанки, ҳозирги ишим натижадан қатъий назар, тажриба тўплашимга хизмат қилади. Ҳозирча ҳаммаси - қувонч.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:22, 29.09.2022. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.