Ҳар бир арена - афсона
Деярли 100 йил давомида ўнлаб ареналарда Жаҳон кубоги ўйинлари бўлиб ўтди. Узоқ вақтдан бери йўқ бўлиб кетган кичик стадионлардан тортиб, бир нечта реконструкциядан омон қолган монументал иншоотларгача. Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 арафасида биз мундиал ўйинларига мезбонлик қилган энг чиройли стадионларни эслашга қарор қилдик. Дарҳол айтайлик, нафақат ноодатий архитектура, балки бинонинг ҳолати ва унинг футбол учун тарихий аҳамияти ҳам ҳисобга олинди.
"Cентенарио"
Монтевидео, Уругвай
Очилиш йили: 1930 йил
Сиғими: 60 235 томошабин
Охирги таъмирланган йили: 2021 йил
"Cентенарио" - тарихдаги биринчи Жаҳон чемпионатининг асосий стадиони бўлиб, турнир учун махсус қурилган. Бу ерда 1930 йилги Жаҳон чемпионатининг 18 та ўйинидан 10 таси, шу жумладан ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтган. Арена ўз номини испан тилидан "юз йиллик" деб таржима қилинган, чунки, 1930 йилда нишонланган Уругвай мустақиллигининг шарафига берилган.
"Cентенарио" қурилиши вақтида баъзи қийинчиликлар юзага келди, қурилиш режадан ортда қолди, жумладан, Уругвайдаги ёмғирли мавсум туфайли барча ишлар Жаҳон чемпионати бошланишига атиги беш кун қолганида якунланди. Шу тариқа, турнирнинг дастлабки ўйинлари Монтевидеодаги бошқа иккита стадионда ўтказилиши керак эди, гарчи дастлаб 1930 йилги Жаҳон чемпионатининг барча ўйинлари "Cентенарио"да ўтказилиши режалаштирилган бўлса ҳам.
Орадан деярли юз йил ўтиб, стадион жаҳон футболининг классик ареналаридан бирига айланди. Бу ҳатто расман эътироф этилган: 1983 йилда ФИФА "Сентенарио"ни "Жаҳон футболининг тарихий ёдгорлиги" деб эълон қилган ва ҳозиргача Монтевидеодаги стадион бундай мақомга эга бўлган сайёрадаги ягона стадиондир.
"Сан-Сиро"
Милан, Италия
Очилиш йили: 1926 йил
Сиғими: 80 018 томошабин
Охирги таъмирланган йили: 2016 йил
"Сан-Сиро" - жаҳон футболидаги энг машҳур стадионлардан бири. У иккита Жаҳон чемпионатларининг ўйинларига мезбонлик қилган - 1934 ва 1990 йиллар. 1990 йилги Жаҳон чемпионатида "Сан-Сиро" асосий майдонлардан бири бўлиб, олтита ўйинни ўтказди, шу жумладан турнирнинг очилиш ўйини. Ўша ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Валерий Непомнящий бошчилигидаги Камерун Аргентина термасини сенсацион тарзда мағлуб этди.
Стадионнинг ташқи кўринишини аренанинг периметри бўйлаб 1990 йилги Жаҳон чемпионати олдидан реконструкция қилиш пайтида пайдо бўлган ва трибуналарнинг юқори қавати ва томини қўллаб-қувватловчи 11 та минора туфайли осонгина таниб олиш мумкин.
Сўнгги йилларда "Милан" ва "Интер" ҳамда шаҳар ҳокимияти янги арена лойиҳаси устида ишламоқда. Дастлабки режага кўра, "Сан-Сиро" бузилиб, унинг ўрнида ёки ёнида қурилиш бошланиши керак эди. Бироқ, афсонавий арена жойида қоладиган бўлди. Бундан ташқари, "Сан-Сиро" 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларига мезбонлик қилади.
"Велодром"
Марсель, Франтция
Очилиш йили: 1937 йил
Сиғими: 67 394 томошабин
Охирги таъмирлаган йили: 2014 йил
Футбол ишқибозлари, албатта, Марселдаги стадион трибуналарининг овал шаклидаги силуэтини осонгина таниб олишади. "Велодром"да иккита Жаҳон чемпионатлари, 1934 ва 1998 йилларда бўлиб ўтган. 1934 йилги Жаҳон чемпионатида бу ерда иккита ўйин ўтказилди, шу жумладан ярим финал, 1998 йилги Жаҳон чемпионатида эса еттита, шу жумладан ярим финал ўйинлари ўтказилди.
Ўша турнирнинг энг ёрқин воқеаларидан бири – нидерландиялик Деннис Бергкампнинг чорак финал ўйинини сўнгги дақиқаларида Аргентина дарвозасига урган голи "Велодром"да юз берди.
Евро-2016 учун арена жиддий реконструкция қилинди, мухлислар сиғим ошди ва энг муҳими, том пайдо бўлди. Таъмирлаш "Велодром"ни янада замонавий стадионга айталнид.
"Маракана"
Рио-де-Жанейро, Бразилия
Очилиш йили: 1950
Сиғими: 78 838 зрителей
Охирги таъмирлаган йили: 2013
Дунёдаги энг машҳур ва афсонавий стадионлардан бири ("Уэмбли" билан бирга). "Маракана" 1950 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган ва Бразилия тарихидаги асосий драмалардан бирига саҳна бўлган (ҳа, шундай). Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинида Уругвайдан учралган мағлубият (1:2) миллий миқёсдаги фалокат бўлди ва Бразилиянинг Жаҳон чемпиони бўлишини кўриш учун трибуналарга йиғилган деярли 200 минг киши ер юзидаги энг бахтсиз инсонларга айланди.
Ўша мағлубият ҳатто "Мараканаса (Maracanazo) номини ҳам олди. Ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида уругвайликларнинг ғалаба голини ўтказиб юборган бразилиялик дарвозабон Моасир Барбоза эса бир зумда миллий душманга айланди.
"Маракана" 2014 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига ҳам мезбонлик қилган. Аренада еттита ўйин бўлиб ўтди, жумладан, Германия ва Аргентина ўртасидаги финал.
"Маракана"да 2016 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари, шунингдек, футбол бўйича Олимпия ўйинлари финали бўлиб ўтди, унда Бразилия олтин медални қўлга киритди ва ниҳоят ўзи ҳали эга бўлмаган сўнгги чемпионликни қўлга киритди.
Бир йил ўтгач, "Маракана" қанчалик вайрон бўлганини кўрсатадиган даҳшатли кадрлар бутун дунё бўйлаб тарқалди - майсазор ўрнига тупроқ, трибунадаги синдирилган ўриндиқлар...
"Уэмбли"
Лондон, Англия
Очилган йили: 1923
Сиғими: 82 000 зрителей
Бузиб ташланган йили: 2002-2003
Олдиндан айтиб қўяйлик, биз эски "Уэмбли" стадиони ҳақида гапирамиз, чунки Жаҳон чемпионати ўйинлари янги аренада ўтказилмаган. Афсонавий аренани ўзига хос жозибаси ва осонгина таниб бўладиган кўриниши бор эди. Бу, биринчи навбатда, марказий трибунадаги иккита эгизак минора ҳақида. Улар янги аренанинг учар аркаси каби эски "Уэмбли"нинг меъморий рамзи эди.
"Уэмбли" кўплаб машҳур воқеалар, жумладан, Англия ва Германия ўртасидаги 1966 йилги Жаҳон чемпионати финалида, мезбонлар Жефри Херстнинг голи ва СССР лайнсмени Тофиқ Баҳромовнинг қарори эвазига ягона чемпионликни қўлга киритган. Ўшанда Тофиқ Баҳромов зарбадан сўнг, тўп тўлиқ чизиқни кесиб ўтганини айтиб, Англиянинг голини ҳисобга олганди.
2000 йил октябрь ойида эски “Уэмбли”даги сўнгги учрашув Англия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлгани рамзий маънога эга.
"Ацтека"
Мехико, Мексика
Очилиш йили: 1966 йил
Сиғими: 87 523 томошабин
Охирги таъмирланган йили: 2016 йил
"Ацтека" гўзал, улуғвор ва монументалдир. Бу шунингдек, Жаҳон чемпионатлари тарихидаги асосий стадион - "Маракана", "Уэмбли" ва бошқа ареналар эмас, хусусан, "Ацтека".
Ҳаммаси оддий:
- "Ацтека" иккита Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган биринчи ва ҳозирча ягона стадиондир (1970 ва 1986 йилларда);
- Пеле ва Диего Марадона "Ацсека"да Жаҳон чемпиони бўлишди;
- Айнан "Ацтека"да 1986 йилги Жаҳон чемпионати Аргентина - Англия терма жамоалари ўртасидаги машҳур чорак финал бўлиб ўтди, ўшанда Марадона ўзининг иккита афсонавий голини урган: "Яратганнинг қўли" ва "Аср голи";
- "Ацтека" 1970 йилги Жаҳон чемпионатининг ярим финалидаги Италия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги (4: 3) "Аср ўйини" мезбонлик қилди, бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши ўйин ҳисобланади.
"Сан-Никола"
Бари, Италия
Очилиш йили: 1990 йил
Сиғими: 58 270
Машҳурликдан узоқда, лекин жуда чиройли ва атмосферали стадион. "Сан-Никола" 1990 йилги Жаҳон чемпионати учун махсус қурилган. Турнирнинг бешта ўйини, жумладан, 3-ўрин учун баҳси бўлиб ўтган.
Стадион ташқаридан катта учувчи ликопчага, ичкарига эса гулга ўхшайди. Ушбу махсус дизайнни яратиш учун трибуналар томошабинлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 та "барглар" билан етарли жой ажратилган.
Айтганча, 1990 йилги Жаҳон кубоги ўйинларидан ташқари, "Сан-Никола" собиқ Чемпионлар кубогининг сўнгги финалига мезбонлик қилган - 1991 йил май ойида Сербиянинг "Црвена Звезда" жамоаси Франциянинг "Марсель" клубини мағлуб этган.
"Понтиак Силвердоум"
Детройт, АҚШ
Очилиш йили: 1975 йил
Сиғими: 80 311 томошабин
Бузилган йили: 2018 йил
Жаҳон кубоги ўйинларига мезбонлик қилган биринчи ёпиқ стадион, "Понтиак Силвердоум" 1994 йилда АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ўтказилган стадионлардан бири эди. Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини бўлиб ўтди, жумладан, Россия – Швеция.
Стадион 1975 йилда очилганда, ҳаво босимига эга шиша толали том спорт майдончаси учун инновацион архитектура ечимига айланди. 1985 йил март ойида кўп миқдорда қор ёғиши туфайли том қисман қулаб тушди, лекин тезда таъмирланди ва яна "шиширилди" ва шундай ҳаво босими технологияси қўлланилди.
Бироқ, том остидаги футболни ҳамма ҳам ёқтирмасди. 1994 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари вентиляциянинг етарли эмаслиги туфайли ичкаридаги иссиқлик ва юқори намликдан шикоят қилишди.
"Лужники"
Москва, Россия
Очилиш йили: 1956 йил
Сиғими: 78 011 томошабин
Охирги таъмирланган йили: 2017 йил
Совет Иттифоқи ва Россиянинг асосий стадиони. 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг асосий аренаси. Турнирнинг еттита ўйини шу ерда бўлиб ўтди, шу жумладан Россия терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этган очилиш ўйини (5:0) ва Франция -Хорватия ўртасидаги финал.
"Лужники", шубҳасиз, маҳаллий ва Жаҳон спортининг тимсолларидан биридир. Бу ерда 1980 йилги Олимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари, 2013 йилги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати, 2008 йилги Чемпионлар лигаси финали ва ҳаттоки 1957 йилги хоккей бўйича жаҳон чемпионати (ҳа, биз бир нечта ўйинлар бўлиб ўтган асосий арена ҳақида гапиряпмиз).
2018 йилги Жаҳон чемпионати олдидан "Лужники" катта реконструциядан ўтказилди - югуриш йўлаклари ғойиб бўлди, трибуналар майдонга яқинлашди ва уларнинг мойиллик бурчаги ўзгарди, бу кўринишни яхшилади ва ички хоналар ўзгарди. Шу билан бирга, шаҳар тимсолларидан бирига айланган аренанинг таниқли фасади сақланиб қолди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).