Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2565 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Бабаяннинг мураббийликдаги ёрдами асқотмоқда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кеча ўтказилган Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашувидан кейин мураббийлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аверьянов бетоблиги боис анжуманда иштирок эта олмади ва саволларга «Пахтакор» бош мураббийи Мурод Исмоилов жавоб қайтарди.

- Бугунги учрашув қандай таассурот қолдирди?
- Андижонда футболчи сифатида тўп суриб, шу ернинг нон-тузини еганман. Бу ерга энди мураббий сифатида келганимдан хурсандман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўслам, учрашув томошабоп руҳда кечди деб ўйлайман. Гарчи андижонликлар ютқазган бўлишса-да, улар менда яхши таассурот қолдирдилар. Мени хурсанд қилдган томони шу бўлдики, бу ерда маҳаллий футболчилар яхши савияга чиқиб боришяпти. Табиийки, улар ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишди. Аммо бугун омад озгина биз томонда бўлди.
 
- Демак, ғалабани фақат омад билан боғлаяпсиз, шундайми?
- Йўқ, ундай демоқчи эмасман. Албатта, мазкур учрашувга ўзига яраша тайёргарлик кўрганмиз. Ўз майдонимизда «Навбаҳор»га қарши ўйинга нисбатан бугун шогирдларимнинг шижоати ҳам бошқача бўлди. Тўғриси, биринчи давра тугаганлиги ва футболчилар толиқишгани учун ўтган сафарги ўйинда йигитлар мазмунли ўйнай олишмаган. Шундан кейин биз футболчилар билан йиғилиш ўтказиб ҳаммаси билан гаплашиб чиққандик. Бу ўйинда эса улар яхши ўйнашди.
 
- Биз ўйинни кузатиб шунга гувоҳ бўлдикки, кўп ҳолатларда Самвел Бабаян ўйинчиларга кўрсатма берди. Гўёки бош мураббий Бабаяндек туюлди...
- Мен бунга ойдинлик киритишим мумкин, ўзим ҳам айтмоқчи эдим. Буни хоҳласангиз матбуотга ёзинг, хоҳламасангиз ёзманг. Шу пайтгача «Пахтакор»да қайси мураббий ишлаган бўлса, ҳаммасига Самвел Бабаяннинг катта ҳиссаси теккан. Айни пайтда мен мураббий бўлиб турганимда унинг ёрдами жуда асқотяпти. Ўйлайманки, мендан олдинги мураббийларнинг барчаси ҳам Бабаяннинг ёрдамидан фойдаланишган. Бундан тўғри фойдаланган бўлса, натижалар билинган. Агарда ҳаммасини ўзим биламан деб иш юритган бўлса, у адашган бўлади. Самвел Бабаяннинг билими ва футболдаги қарашлари янги бошлаётган мендек мураббий учун асқотмоқда.
 
- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз? Негаки, кўп вазиятларда бош ҳакам ва қанот ҳакамининг қарорлари бир-бирига мос тушмади.
- Ўтган сафар ҳам айтганман, ҳакамларнинг ишини назорат қиладиган ташкилот бор. Мен эса уларнинг ишига аралаша олмайман.
 
- Шаҳбоз Эркинов оғир жароҳатдан кейин ниҳоят бугун гол урди. Умуман, бу ҳужумчи иккинчи даврада янада яхши спорт формасига кира оладими? Ёки янги ҳужумчи таклиф этиладими?
- Биз ҳужум чизиғини кучайтиришимиз керак. Бугун ҳам бир қатор имкониятлардан фойдалана олмадик. Шаҳбоз эса катта жароҳат олганди. Яна ҳам у ўзига келиб қолди. Кўрган бўлсангиз, Эркинов худди оғир ўйнаётганга ўхшаб қолди. Бунинг сабаби шундаки, футболчимиз тикланиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Шаҳбоздан умидимиз катта. Қолаверса, у яқинда уйланади.
 
- Биринчи даврадан кейин жамоадан кимлар кетиши ҳақида айта оласизми?
- Ҳозирда кимлар кетишини айта олмайман. Лекин таркибимизга янги ўйинчиларнинг келиши аниқ. Иложи бўлса, ўзимизнинг ижарада тўп сураётган футболчиларимизни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Улар ўз жамоаларида анча яхши ўйин кўрсатишяпти. Мисол учун «Қизилқум»да Ғулом Ўрунов, Санъат Шихов, Азамат Бобожонов каби ўйинчилар ўзларини ҳар томонлама кўрсатишяпти. Улар бежизга асосий таркибдан жой олишмаяпти. 
 
- Япониялик Шибамуранинг кейинги тақдири ҳам аниқ эмасми?
- У «Пахтакор»дан аниқ кетади.
 
- Баҳриддин Ваҳобов мавсум бошида «Пахтакор»га қўшилганди. Бироқ у ўзини кўрсата олмади ва асосий таркибдан ҳам жой ололмади...
- Бу борадаги якуний қарорни ўзим айта олмайман. Лекин менимча у жамоамиздан кетса керак.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 21:59, 09.07.2012. Ўқилди: 5164 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.