Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ибрагимовичнинг кинодаги дебюти тасдиқланди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ниҳоят, кино олами ҳам таниқли футбол афсонаси билан ҳамкорликда ижод қилиш имкониятига эга бўлди - сентябрнинг сўнгги якшанбасида Златан Ибрагимовичнинг кинодаги дебюти тасдиқланди.

Златан 5-марта экранлаштирилаётган «Астерикс ва Обеликс: Оралиқ салтанати» фильмида иштирок этади. Галлиялик Астерикс ва Обеликснинг бу галги саргузаштлари Хитойда бўлиб ўтади. Воқеалар давлат тўнтаришидан кейин Галлияга қочиб кетган императорнинг қизи атрофида юз беради. Қиз Атерикс ва Обеликсдан босқинчилар эгаллаб олган тожни қайтариб олиб беришни илтимос қилади, қаҳрамонлар рози бўладилар.

Дарвоқе, Хитой ҳудудида тасвирга олиш рухсатномасига оид жараёнга Франция президенти Эммануэль Макрон бош-қош бўлган.

Златан картинада Кай Антивирус исмли Рим легионери ролини ижро этади.

Спортчиларни таклиф этиш - галлиялик ҳарбийлар ҳақидаги воқеаларни ёритувчи ижодкорлар учун одатий юмуш. Астерикс ва Обеликс ҳақидаги фильмларда Михаэль Шумахер, Амели Моресмо, Тони Паркер ва ҳатто Зайниддин Зидан ҳам иштирок этишган. Энди уларнинг сафига Златан қўшилди.

Лойиҳанинг бюджети нисбатан анча улкан - 72 млн. доллар. Продюсер Ален Атталь бунинг сабабини лойиҳанинг кенг кўламлиги билан изоҳлади: «Биз 2000 йил аввалги воқеаларни акс эттиришни режалаштирганмиз. Бунинг учун ўша даврга хос либосларни тайёрлашимиз, кўҳна қишлоқни бунёд этишимиз, кўп сонли иштирокидаги катта жангларни ташкил этишимиз, уларнинг томошабоплигини таъминлаш учун номдор актёрларни жалб этишимиз талаб этилади».

Картина премьераси 2023 йилнинг 1 февралига мўлжалланган.


Ибра МЛСдан кейин актёр бўлишни истаганди

Кинодаги фаолият хусусида Ибрагимович анча аввалроқ ўйлаб қўйганди: «Узоқ йиллар давомида актёр бўла олишимни ҳис этганман. Камера қаршисида мен асл ҳолатимни намойиш этаман».

Ҳужумчининг шоу-бизнесга бўлган қизиқиши МЛСнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клубидаги 1,5 йиллик фаолияти давомида янада ошганди. Ўшанда «МЮ»дан келган швециялик афсона ўз ҳиссиётини ифода этиш учун «Лос-Анжелес Таймс»нинг 1 саҳифасини сотиб олганди: «Қадрдон Лос-Анжелес, сени ҳеч нарсага алишмайман».

Уммон ортида Златан рекламада тасвирга тушди, турли ток,шоуларда меҳмон бўлди ва албатта, ажойиб голлар урди. Лекин ҳар қайси интервьюсида ўзини кинода синаб кўриш ниятини таъкидларди: «Мен учун кимнинг - яхши ёки ёмон йигит ролини ўйнаш муҳим эмас. Мен худди хамелеондек ҳамма нарсага мослаша оламан. Кино оламидан таклифлар етарли, аммо рад этмаслигим учун, таклиф арзийдиган бўлиши керак», - деганди Ибра 2018 йилда.

Айнан шу паллада рисоладагидек вариант пайдо бўлди. Аввалроқ томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган «Астерикс Олимпия Ўйинларида» ва «Астерикс ва Обеликс Британияда» фильмлари намойишидан олинган даромад кутилганидан анча пастроқ бўлгач, ижодкорлар актёрлар танлаш масаласига ўзгача ёндашишга қарор қилдилар. Натижада Обеликс ролини ижро этган Жерар Депардье ўрнига янги картинада Жиль Лелуш таклиф этилди. Гийом Канега режиссёрлик пульти ва Астерикс роли топширилди.

Златаннинг персонажи экранда кўп вақтни эгаллашига кафолат йўқ. Лекин унга бўлган қизиқиш иккинчи даражали ролникига нисбатан анча юқори. Ибранинг ўзи ҳам буни яширмаяпти: «менга кўпроқ асосий роль , Рэмбо ёки Жейсон Борнга ўхшаган роль мос келарди, деб ўйлайман. Чунки менда шунга яраша қобилият бор. Ўз акцентим билан ёмон йигит ролини ўйнай олишимни айтишди. Бироқ мен янада кўпроғига қодирман».


«Биз уни Жан-Клод Ван Дамм билан таққослагандик. Златан яхшироқ эди»

Ибра ўзгача образга кира олиш қобилиятини бир неча бор исботлаган. 2018 йилнинг май ойида, «Лос-Анжелес Гэлакси» келганидан кейин 2 ой ўтгач, Златан CBS каналининг АҚШдаги энг машҳур «Жеймс Корден билан энг кечки шоу» кўрсатувига ташриф буюрганди. Кўрсатув ҳаммуаллифи бўлмиш Ян Кармель МБА мухлиси эди. Лекин футболга анча бефарқ эди. Шунга қарамасдан, унинг креатив гуруҳдаги британиялик касбдошлари студияга ўта ғайри-табиий спортчи келишига ишонтирдилар: «У билан учрашганингда, кўрганларингга ўзинг ҳам ишонмай қоласан. У худди Деннис Родман Аллен Айверсоннинг ўзгинаси».

Шунингдек, Златан учун 5 дақиқалик махсус дастур тайёрлашди. Унда швециялик афсона андишасиз ва такаббур башоратчи ролини ўйнаб, Жеймс Корденга ўз мақсадларига эришиши учун Златан бўлишни маслаҳат берганди.

Яннинг сўзларига кўра, 5 дақиқали роликни тасвирга тушириш жараёнига 45 дақиқа вақт сарфланган. Ролни талаб даражасида ижро этиш учун Ибра бошқа спортчиларга нисбатан анча тез мослашиб олган экан.

«Златан ўз ролини қойилмақом даражада ўйнади. Унинг маҳрати профессионал актёрникидан кам эмасди. Биз ўзимизча уни Жан-Клод Ван Дамм билан таққосладик. Унда Златан устун чиқди», - деганди Кармель Ибрагимовичнинг актёрлик қобилиятига юксак баҳо берар экан.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:00, 14.10.2022. Ўқилди: 2383 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик