“Милан” ҳужумчиси Оливье Жиру жамоанинг жорий мавсумдаги мақсади, шунингдек, бўлажак жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида ўйнаш истаги ҳақида гапирди.
“Албатта, биз "Милан" билан мамлакат чемпиони унвонини ҳимоя қилмоқчимиз. Бу жуда қийин бўлади, лекин биз буни иккинчи марта қила олишимизни кўрсатмоқчимиз. Шундан сўнг Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан плей-оффга ўтиш жуда муҳим. Шахсий савияда мен учун ҳар доим жамоага имкон қадар кўпроқ ўйинларда ғалаба қозониш ва имкон қадар қатъиятли бўлишга ёрдам бериш, шунингдек, Франция терма жамоаси билан учинчи жаҳон чемпионатида ўйнаш мен учун муҳим. Шубҳасиз, футболчи учун жаҳон чемпионати ғайриоддий нарса, шунинг учун турнир унинг учун мақсад бўлиши керак", - дея Жирунинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).