Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 "Третий тайм". Валерий Царукян.
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Человек из футбола". Николай Писарев.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Эюпспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/8 финала. "Реал Мадрид" - "Сельта".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Ризеспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      00:40 Новости футбола.
      00:45 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
      04:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 24.07.2025

      05:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Техническая программа. Финал.
      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа. Прямая трансляция.
      09:25 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      11:15 Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:20 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      13:25 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      15:40 "Культовые".
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал. Прямая трансляция.
      17:55 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      19:25 "Лица страны". Александр Катышев.
      19:45 "Вопреки всему".
      20:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа.
      23:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 "Культовые".
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      04:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Финальный этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Финал.
      06:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Мужчины.
      07:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Прямая трансляция.
      12:15 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Предварительный кард. Мовсар Евлоев против Алджэмейна Стерлинга.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:20 Специальный репортаж.
      14:40 Новости.
      14:45 Есть тема! Прямой эфир.
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Водное поло. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      19:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Дзюдо. Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 24.07.2025

      06:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      09:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 7 в Портсмуте, Великобритания. Обзор.
      14:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      22:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      22:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Волейбол. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.
      03:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрве Ренар: «Мундиалга амбициясиз боришдан маъно йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Интервьюлар
A A A

Франциялик Эрве Ренар 4 йил олдин Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи ролида мундиал гуруҳ босқичида ҳафсаласизликка учраганига қарамай, Россиядан бошини баланд кўтарган ҳолда қайтганди.

ЖЧ-2018 якунлаганидан атиги 2 ой ўтгач, Саудия Арабистони бош жамоасида иш бошлаган тажрибали мутахассис энди яна 4 йилликнинг энг катта футбол турнирида иштирок этиш арафасида турибди. Саудия термасининг саралаш довонидаги юриши анча таъсирли чиқди - «яшил бургутлар» зукко Ренар раҳбарлигида чинакамига яйраб-яшнаб тўп суришди. Ҳозирда саудиялик мухлислар миллий жамоа 1994 йилги муваффақиятни такрорлаб, Қироллик тарихида иккинчи марта мундиал гуруҳ бос­қичидан чиқиши, бунда Ренарнинг тактик тажрибаси қўл келишига шубҳаланмаяптилар. Тўғри, арабларга осон бўлмаслиги тайин. Зеро, уларни олдинда Поль-ша, Мексика ва Аргентина термаларига қар-ши оғир ўйинлар кутиб турибди.

- Саудия термаси саралашнинг иккинчи босқичида 8та ўйиндан 6та, сўнгги раундда эса 10та учрашувдан 7та ғалаба қайд этиб, ЖЧ йўлланмасини ишонч билан расмийлаштирди. Саралаш кампаниясида шундай тетик иштирокни кутганмидингиз?

- Саудия Арабистони термаси бошқарувини 2019 йилнинг август ойида қўлга олган бўлсам, шундан буён шогирдларимнинг ишга ёндашувларидан бағоят мамнунман. Уларга бирор жабҳада эътироз йўқ. Ахир саралашда Япония ва Австралия термалари каби кучли рақибларни енгиш асносида мақсадга эришдик - бу катта ютуқ. Тўғри, энг катта синовлар ҳали олдинда.

- Жамоа етакчиси Салим ал Довсарийга алоҳида тўхталиш керак. Унинг роли қанчалик муҳим, кучли томонлари нима?

- Салим Осиёда энг юқори савияда ўйнаш бўйича катта тажрибага эга йигит, дейлик, «Ал-Ҳилол» билан ОЧЛнинг охирги 3 мавсумидан 2тасида ғалаба қозонди. Салмон ал Фараж худди Салим каби бугунги «яшил бургутлар»нинг энг яхши футболчиларидан биридир. Улар энди барчасини халқаро даражада ҳам исботлашга шайлар. Ҳар иккисининг машғулотлар ва ўйинларга ёндашуви бутун жамоани илҳомлантириши керак.

- Салмон ал Фараж кўп йиллар давомида Саудия Арабистони футболида асосий «фигура» саналади. Ўзи у қандай футболчи, сардор сифатида энг муҳим хислатини айта оласизми?

- Бебаҳо футболчи ва сардор. Салмон «Ал-Ҳилол»да ҳам барчани бирлаштирувчи куч ҳисобланади. У муҳим паллада ўз қобилияти билан етакчиликни қўлга олиб, жамоани ҳаракатга солади. Иккинчи сардор Салим ҳам шундай сифатга эга.

- Африкадаги узоқ йиллик фаолиятдан сўнг Саудия Арабистонида иш бошлаш ва маҳаллий шароитларга мослашишда қийналмадингизми?

- Йўқ, чунки ўзим шундай кескин ўзгаришни хоҳладим. Бунга қадар 10 йилча Африкада яшадим, тўғри, орада кичик танаффус билан - Францияга қайтиб, Сошо-Монбельяр ва Лиллда қисқа вақт ишладим. ЖЧ-2018дан кейин эса бошқа қитъада ҳам салоҳиятимни синаб кўришни хоҳладим. Олдимда Осиё термаларидан бири бошқарувини қўлга олиш имкони туғилганди. Албатта, Саудия термасида иш бошлагач, аввалига маълум қи­йинчиликлар юзага келди. Муҳими, атрофимда йиғилган инсонлар билан катта ҳажмда иш бажардик. Жумладан, мамлакат футбол федерацияси президенти Ёсир ал Мешал бизни қўллаб-қувватлаб турди.  Ўйлашимча, айнан аҳиллик ва ўзаро тушуниш эвазига ЖЧга чиқиш миссиясини бажардик. 

- Терма жамоада айнан нималарни ўзгартирдингиз?

- Мураббий аввало, ўз ихтиё­ридаги жамоа ва унинг футболчилари маданиятига мослашиши керак. Кўпчилик ёрдами билан ҳам ўйин, ҳам ҳаётий қарашлар масаласида саудларга яхши мослашдик. Ҳозир бир-биримизни кўп йиллардан бери биладигандекмиз. Шу ўринда футбол моҳия­тини ҳам унутмаслик керак - натижа чиқаётган пайт ҳаммаси зўр кўринади. Демоқчиманки, энди жиддий синовларга тайёр бўлишимиз керак, зеро, бир-икки ўйиндаги мағлубият руҳий мувозанатни бузиб юбориши ҳеч гап эмас. Мураббий сифатидаги асосий вазифам - шундай ҳолатга йўл қўймаслик.

- Жамоангиз ўйин услубини қандай тавсифлайсиз?

- Саудия миллий жамоаси услуб жиҳатидан Жазоир, Миср, Марокаш ва Тунис термаларига ўхшаш. Бу жамоаларнинг барчасида жозибали футболга мойил техник салоҳияти баланд иқтидорлар етарли. Лекин ЖЧ каби йирик турнирларда ўйинга тартиб-интизом қўшишингиз шарт, акс ҳолда... Оддий айтганда, бизда иқтидорлар бор, фақат ўйин интизомини ҳам йўлга қўйиш талаб этилади.

- 2та миллий жамоа билан Африка Миллатлар кубогида зафар қучган биринчи мураббий саналасиз...

- Аслида фаолиятим бошида Африкада ишлаш хаёлимга ҳам келмаганди. Тақдир эса мени шу қитъага олиб борди: Клод Ле Руа туфайли 2007 йили Гана термасида ёрдамчи мураббий ролини бажардим. 2008 йилги АМК мен учун биринчиси бўлди ва кейинчалик яна 6та турнирда қатнашдим. Африка чемпионатида 2 марта ғалаба қозониш - ажойиб туйғу. Икки жамоани шоҳсупага бошлаш эса - қадрли рекорд. Шундай натижага эришишимда ёрдам беришган  замбиялик ва ивуарликларга катта раҳмат.

- Ҳозирги жамоангизнинг барча футболчилари миллий лигада ўйнашади. Бунга муносабатингиз...

- Афзал томони - Саудия Арабистони чемпионатини тўлиқ кузатиб бориш имкони бор. Мураббийлар штабида етти кишимиз ва ҳар бир ўйинни кўриш учун бутун мамлакат бўйлаб тарқаламиз. Лекин саудиялик футболчилар вақти келиб, хорижга ҳам чиқишлари керак. Зеро, улар ўзларини юқори савияда синаб кўришга лойиқлар, хусусан, ЕЧЛда. Айни ҳолатда эса, сафимизда легионер йўқлиги - биз учун кичик устунлик, гарчи бу йигитларимиз еврофутболнинг беқиёс тажрибасига эга эмасликларини англатса ҳам.

- Гуруҳдаги рақибларга ҳам баҳо бериб чиқсангиз...

- Мексика термаси ФИФА рейтингининг 9-қаторида, турнир фаворитларидан бири Аргентина миллий жамоаси эса 4-поғонада. Шунинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди. Польша термасида эса Левандовскидек голеадор бор. Ҳа, бизни мураккаб ўйинлар кутиб турибди, аммо мураббий ёки футболчи учун ЖЧда энг кучлиларга қарши курашиш - катта имконият. Дунёнинг энг яхши жамоалари ҳамиша ғалабани кўзлайди. Муҳими, турнирдаги энг «кичик» жамоалардан бири бўлсангиз ҳам, ҳайратланарли натижаларга умид боғлашингиз, бунга ишонишингиз керак.

- Хўш, Саудия термаси Қатарда қанчалик узоққа бора олади?

- Футболда ҳеч қандай чегара йўқ. Мунтазам равишда қўлдан келганича тайёргарлик кўриш ва хатоларни тузатиб бориш муҳим. Агар талаб даражасида ишласангиз, нега орзу қилмаслигингиз керак? Ўзи ЖЧга кучли амбициясиз боришдан маъно йўқ. Саудия Арабистонида кўп такрорлашади: «Аллоҳ хоҳласа!» Қисқаси, Худо хоҳласа, узоққа борамиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 18.10.2022. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.