Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирзоҳид Маматхонов: «Баҳрайн клубига ўтишим Facebook орқали амалга ошди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Чортоқлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов яна легионерга айланди.

Маҳоратли дарвозабон эндиликда Баҳрайн 1-Лигаси иштирокчиси «Иттиҳод Ал Риф» клуби шарафини ҳимоя қилади. Бунга қадар у фаолиятини Қирғизистоннинг «Нур Баткен» жамоасида давом эттириб келаётганди. Хўш, бугунги суҳбатдошимиз қай тариқа Баҳрайнда пайдо бўлди? Буни билиш истагида Маматхонов билан атрофлича мулоқот қилдик.

- Мирзоҳид, янги жамоага ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси жуда оддий амалга ошди. Аниқроғи, «Иттиҳод Ал Риф» жамоасини бош мураббийи Facebook ижтимоий тармоғи орқали мен билан боғланди ва жамоасига таклиф қилди. Шундан кейин агентим билан биргаликда клуб томонидан таклиф қилинган барча шароитларни ўрганиб чиқдик. Натижада ҳаммаси мени қониқтирди ва келишув амалга ошди.

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Шартномани 1}1 шаклда имзоладим. Аслида менга клуб 3 йиллик битим таклиф қилганди. Бироқ мен рад этдим, биринчидан, жамоа айни вақтда Баҳрайн 1-Лигасида иштирок этмоқда. Қолаверса, янги мамлакат ва унга мослашиб кетиш муҳим масала ҳисобланади. Шу жиҳатларини ҳисобга олиб, 3 йиллик шартномага рози бўлганим йўқ.

- Байҳран қуйи лигасидан тушган таклиф сизни иккилантирмадими?

- Асло йўқ. Чунки клуб бош мураббийи у ердаги барча шароитларни видеога олиб менга юборди. Буни кўриб, розилик билдирдим. Баҳрайнга етиб келганимдан кейин ўз кўзларим билан шароитлар билан яна танишиб чиқдик ва қарорим нақадар тўғри бўлганига амин бўлдим.

- Қарор қабул қилишда қайси жиҳат сизга маъқул келди?

- Ростини айтсам, ўзим ҳам анчадан бери фаолиятимни араб мамлакатларининг бирида давом эттиришни истаётгандим. Бунда эса қайси лигада тўп суришим муҳим аҳамиятга эга эмасди. Баҳрайн футболи яхши ривожланганлигини билардим. Шу жиҳатлари мени дарҳол таклифга рози бўлишимга асос бўлди.

- Жамоангизнинг бугунги кундаги асосий мақсади нима?

- Мақсадимиз - Баҳрайн Олий дивизионига йўлланма олиш ҳисобланади. Бундан таш­қари, жамоамиз билан биргаликда Bahrain King Cup-да ҳам ғолиб чиқишни режалаштирганмиз.

- Аммо, чемпионатни муваффақиятсиз бошладингиз...

- Ҳа, албатта, мавсумни кутилмаганда омадсиз бошладик. Лекин олдинда жуда кўплаб ўйинларимиз бор. Биз мақсадимизни амалга ошириш учун кейинги баҳсларга катта эътибор қаратамиз. Ишонаманки, мавсум якунида вазифанинг уддасидан чиқамиз.

- Машғулотлар жараёни қизиқарлими?

- Ҳа, албатта. Улар асосан тактик ҳамда техникага асосаланган тарзда ўтилади. Шунингдек, дарвозабонлар учун машғулотлар анча қизиқарли ва мураккабдир. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси жойида.

- Жамоада сиздан ташқари, яна нечта легионер бор?

- Жамоамизда жами олти нафар легионер бор. Бироқ майдонда бир вақтнинг ўзида 5 нафари ўйнаши мумкин.

- Сизга қандай шароитлар яратиб берилди? Маош ҳам яхши бўлса керак?

- Албатта, шароитлар аъло даражада. Айтайлик, яшаш учун қулай хонадон ва машина беришди. Аммо, маош масаласига у қадар катта эътибор қаратмадим. Асосий мақсадим - келгусида фаолиятим Баҳрайн Премьер-лига клубида давом эттириш ҳисобланади.

ИЗЗАТБЕК суҳбатлашди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:00, 20.10.2022. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик