Бугун 2 август, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 01.08.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 01.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 0:2
      • ОКМК
      • 02.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 02.08.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 02.08.2025 21:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 03.08.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Хоразм
      • 03.08.2025 21:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 ОКМК 16 30
4 Пахтакор 16 29
5 Динамо 15 29
6 Бунёдкор 15 27
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 16 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Машъал 0-1 Пахтакор
16-тур Бухоро 0-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

02/08 19:00 Нефтчи - Бунёдкор
02/08 20:00 Сўғдиёна - Насаф
02/08 21:15 Динамо - Навбаҳор
03/08 19:00 Андижон - Қўқон-1912
03/08 20:00 Шўртан - Хоразм
03/08 21:15 Сурхон - Қизилқум

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аразчи Роналду ёхуд Криштиану танқидларни ёқтирмайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Роналду футбол дунёсининг афсонасига айланиб улгурган. Шу билан бирга у анча инжиқ ва аразчи ҳамдир. Биз бугун португалияликнинг фаолияти давомида рўй берган айрим "ғалати" воқеалар ва бунга футболчининг жавоби ҳақида гаплашамиз.

Стадионни эрта тарк этиш

"МЮ" кеча "Тоттенхэм"га қарши баҳс юритди. Унда қарийб 90 дақиқа ўз навбатини кутган Роналду майдонга туширилмади. Шу сабабли, у ўйин якунланмасдан, жаҳл билан кийиниш хонасига йўл олган. У жамоадошлари билан ғалабани бирга нишонлашни истамайди. Тен Хаг эса бу воқеага ўз муносабатини билдириб, "Роналду масаласини эртага қолдирамиз" деганди. Бундай воқеа илк бор бўлаётгани йўқ. Роналду мавсум аввалида "Райо Вальекано" билан баҳсни ҳам охиригача етказиб қўймай, стадионни тарк этган.

Уэйн Руни воқеаси

Руни ва Роналду бир пайтлар "МЮ"да бирга ҳаракат қилган. Улар катта ишларни амалга ошира олган ва беш йил давомида катта совринларга эга чиққан. Руни 2022 йилнинг апрель ойида Роналду ҳақида фикр билдиради ва шундай дейди: "Роналдуни ҳозирги ҳолати ҳақида бирор нима дея олмайман. Ҳа, у мавсумда муҳим голлар урди. "Тоттенхэм"га қарши хет-трик қайд этди. Аммо келажак ёшлар билан. Менимча, клуб бундан кейин ёшларга кўпроқ имконият беравериши керак".
Ушбу фикрлардан кейин Роналду Рунига қарши ижтимоий тармоқларда "Рашкчи" дея пост қолдирган эди.

Антонио Кассано воқеаси

Кассано "Реал"нинг собиқ футболчиси, айни дамда эса, Роналдунинг энг ашаддий танқидчиси ҳам ҳисобланади. У ўз нутқларидан бирида дунёдаги энг буюк беш футболчи ҳақида гапиради. Аммо бу рўйхатга Криштиану Роналдуни киритмайди. Шундан кейин Роналду Кассанога "WhatsApp"дан ёзади ва ўзига нисбатан ноҳақлик ва беҳурматлик қилмасликни талаб қилади. Бу ҳақида Кассанонинг ўзи шундай дейди: "У менга ёзди ва шунча соврин ютгани учун унга беҳурматлик қилмаслигимни сўради. Аммо мен ҳақиқатни айтишдан қўрқмайман. Мен Роналдуни ёмон демадим. Шунчаки, ундан кўра Месси анча яхшироқ эканини билдирдим. Ҳақиқатни тан олиш керак".

"Transfermarkt"

2020 йилнинг март ойида "Transfermarkt" портали Хорхе Мендеш томонидан агентлик қилинадиган 11 футболчи рўйхатини эълон қилади. Гарчанд Роналду ҳам рўйхатда келтирилган бўлса ҳам, у ўзининг бор-йўғи 75 миллион фунтга баҳоланганидан жаҳли чиқади. Шу сабабли "Transfermarkt"нинг Instagram'даги профилини ўзи учун блоклаб қўяди. Бу ерда Роналдунинг жаҳлини чиқарган энг катта нарса, бу Роналду ҳамда ундан тепароқда турган футболчининг бозор нархида 30-50 миллион фунтлик фарқ борлигида эди. Айни дамда эса айнан ўша портал томонидан Роналдуга 18 миллион фунт нарх белгиланган.

"France Football" билан жанг

Роналду ҳар жабҳада Месси билан беллашиб келган. Аммо "Олтин тўп" борасида "France Football" нашри сабабли Мессига имкониятни бой бериб қўяди. Камига нашр муҳаррири Паскал Ферре Роналду ҳақида шундай дейди: "Роналдунинг бирдан-бир мақсади Мессидан кўп "Олтин тўп" олиб, футболни тарк этиш. Унинг ўзи менга шундай деган".
Орадан кўп ўтмай эса Роналду бу фикрга ўзининг Instagram саҳифасида шундай муносабат билдиради: "Паскал ҳаммани алдади. У менинг номимдан ўзи ва ўзи ишлайдиган муассасанинг оммавийлигини ошириш учун фойдаланди. Бундай иш "France Football"га ярашмайди. Улар менга нисбатан ноҳақлик қилишди. Менинг энг катта мақсадим клубим ва мамлакатим учун иложи борича ёрдам бериш ва соврин ютишдир. Ўз номимни тарихга олтин ҳарфлар билан ёзиб кетсам, бас".


Мана шундай воқеалар сабабли Роналду айрим пайтларда ўз ғазабини изҳор этиб туради. Ҳозирга келиб, унинг "МЮ"даги келажаги номаълум бўлиб қолди. Олдинда уни нима кутаётганини эса кузатишда давом этамиз.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 21:27, 20.10.2022. Ўқилди: 3558 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.