Матеус Лима Круз: "Ғалаба голини киритганимдан хурсандман"
"Қизилқум" -"Насаф" беллашувининг сўнги дақиқаларида ғалаба тўпини киритган бразилиялик футболчи Матеус Лима Круз Навоийдаги баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Кеча яхши ўйинлардан бири бўлди. Биз Навоийга ғалаба учун борган эдик. Рақиб жамоа ҳам ўз майдонида табиийки ғалаба учун майдонга тушган эди. Биринчи бўлимда бизда у қадар кўп вазиятлар бўлмади. Чунки рақиб бутун жамоа бўлиб яхши ҳимояланганди. Аммо иккинчи бўлимда вазият ўзгарди ва биз имкониятлардан унумли фойдаланиб муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ғалаба голини киритиш менга насиб этди. Бу вазиятни мен тасвирлаб бера олмайман. Бу ғалабадан сўнг биз янада кучли жамоага айландик. Бизни олдинда янада қийин беллашувлар кутиб турибди ва биз бу учрашувларда бор кучимиз ва шижоатимизни сарфлаймиз.
Мухлислардан эса ушбу беллашувларда жамоани янада кучлироқ қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз"- дейди бразилиялик футболчи.
Манба: "Насаф" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:49, 21.10.2022. Ўқилди: 1119 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар