Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Олтин тўп-2023" ғолиби ким бўлишини башорат қиламиз!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир неча кун олдин “Олтин тўп” соҳиби маълум бўлди, келаси йилги совринга даъвогарлар рўйхати ҳам аллақачон пайдо бўлиб улгурди. Goal.com сайти футболчиларнинг жорий мавсумдаги ўйинларига қараб рейтинг тузиб чиқди. Статистик маълумотлар футболчиларнинг клублар ва терма жамоалар ўйинларидаги голлари ва голли узатмаларини асосида тузилган.

10. Фил Фоден (“Манчестер Сити”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 7 та гол, 3 та голли узатма

Фоден эндигина 22 ёшда, лекин у катта тажрибага эга футболчидек ўйнайди. Кўринишидан, инглиз Холанд билан яхши алоқа ўрнатган. Яқинда бўлиб ўтган Манчестер дербиси улар бирга ўйнашда қанчалик самарали бўлишларини кўрсатди. Энди Фоденнинг вазифаси ўз муваффақиятини Англия терма жамоасида ўйнашга ўтказиш. Қатардаги Жаҳон чемпионати Филнинг ҳаётидаги муҳим босқич бўлиши мумкин.

9. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 11 гол, 4 голли узатма

Мавсум бошланиши Салоҳ учун осон бўлмади, аммо сўнгги ҳафта футболчига янги нафас бергандек бўлди. Аввалига у Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этди, кейин эса “Манчестер Сити” билан ўйинда (1:0) ғалаба голини киритди. Мавсумнинг иккинчи ярмида мисрлик футболчи ўз ўйинини топиб олади, деган фикр бор. Бошқа томондан, Салоҳ ЖЧда ўйнамайди, демак, унинг "Олтин тўп"ни олиш имконияти унчалик катта эмас.

8. Карим Бензема (“Реал Мадрид”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 5 гол, 1 голли узатма

Бензема янги мавсум бошида жароҳат олди ва бу унинг статистикасига таъсир қилди. Бироқ, "Реал Мадрид" ҳар бир турнирда узоққа бориши мумкин, шунинг учун Карим аввалги ҳолатини тиклашга улгуради. Агар Франция терма жамоаси дунёнинг энг кучли жамоаси мақомини тасдиқласа, Бенземада иккинчи “Олтин тўп” учун курашиш имконияти пайдо бўлиши аниқ.

7. Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 2 гол, 12 голли узатма

Де Брюйне бир неча йилдан бери бир мавсумда голли узатма бериш бўйича Премьер-лига рекордини янгиламоқда. У Тьерри Анрининг ютуғини такрорлади, аммо Эрлинг Холанднинг борлиги белгияликни рекорднинг ягона эгасига айлантириши мумкин. Кевин ҳамон жаҳон футболидаги энг яхши ижодкор ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Белгия терма жамоаси учун Де Брюйне Қатардаги жаҳон чемпионатида юқори савияни сақлаб туриши муҳим. Ҳозирги авлод учун бу йирик халқаро турнирда ғалаба қозониш учун деярли охирги уринишдир.

6. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 7 та гол, 5 та голли узатма

Винисиуснинг ўтган мавсумдаги муваффақиятини тасодиф деб ўйлаган одамлар адашган. У аллақачон ўзини дунёдаги энг хавфли ҳужумкор ўйинчилардан бири сифатида кўрсатди. Ажойиб тезлик ва сезиларли даражада яхшиланган дастур Винисиусни қанот ҳимоячилари учун даҳшатли тушга айлантирди. Бу мавсум футболчи учун аввалгисидан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин ва бу кўп нарсани айтади. Қолаверса, "Реал Мадрид" қанот ҳимоячисига Бразилиянинг асосий таркибидан жой олиш кафолатланган.

5. Роберт Левандовски (“Барселона”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 14 гол, 4 голли узатма

Левандовски клубини ўзгартирди, аммо бу унинг фаолиятига таъсир қилмади. Мавсум давомида худди шу руҳда давом этса, “Олтин тўп”га даъвогарлар қаторидан жой олади. Тўғри, агар "Барселона" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмаса, Робертнинг имкониятлари кескин камаяди. Ва бунинг эҳтимоли жуда юқори. Бунинг ўрнини жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли ўйин билан қоплаши мумкин.

4. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 21 гол, 3 голли узатма

Холанд мавсумни "Олтин тўп" учун асосий даъвогар сифатида бошлайди, аммо Гоал уни ҳозирча фақат тўртинчи ўринга қўйди. Сайтнинг таъкидлашича, агар бу йил Жаҳон чемпионати бўлмаганида Эрлинг биринчи бўларди. Норвегия терма жамоаси, ўзингизга маълумки, турнирдан қатнашмайди ва бу футболчи учун катта минус. Хоаланд ҳозирда “даҳшатли” ўйин намойиш қилмоқда ва бирин-кетин рекордларни янгиламоқда. Бироқ Қатардаги Жаҳон чемпионати “Олтин тўп” учун овоз бериш натижаларига таъсир қилади. Эҳтимол, унинг барча рақиблари турнирда омадсизликка учраса, кейин имкониятлари ортади. Норвегиялик эса фақат гол уриши ва Қатардаги воқеалар ривожини кузатиши мумкин.

3. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 13 гол, 1 голли узатма

Мбаппенинг келажаги ҳақида гап-сўзлар бутун мавсум давомида йўқолмади. Албатта, бу нафақат футболчини, балки клубни ҳам чалғитяпти. Килианнинг бундай шароитда қандай ўйнаши аниқ эмас, чунки бутун футбол олами уни яқин ойларда диққат билан кузатиб боради. Баъзи жавобларни бўлажак Жаҳон чемпионати беради. Франция терма жамоаси чемпионлигини ҳимоя қилиш учун Қатарга келади.

2. Неймар (“ПСЖ”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 13 гол, 11 голли узатма

Неймар ўтган мавсум охирида "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмаганди. Ҳозир у 30 ёшдан ошган ва кўпчилик ҳужумчи фаолиятидаги энг яхши босқич аллақачон ортда қолган деб ўйлаши мумкин. Ҳозирча тарихдаги энг қиммат футболчи бу мавсумда ўйнашдан завқланмоқда. Келаси ой у ЖЧ-2022 фаворитларидан бири Бразилия етакчиси сифатида Қатарга боради. Муваффақиятли ўйин кўрсатса, ҳужумчи "Олтин тўп"ни олиш имкониятини оширади.

1. Лионель Месси (“ПСЖ”)
2022/2023 йилги мавсумдаги статистика: 12 гол, 8 голли узатма

Месси ўтган мавсум якунида “Олтин тўп”га даъвогарлар 30 талигига киритилмаганди. Бу қарор шиддатли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмади, гарчи футболчининг ишончли ўйинини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳали ҳам кутилмаган бўлди. Тўғри, бу алоҳида ҳолат эди, деган фикр бор. Месси янги мавсумни аввалгисидан анча яхши бошлади. Бироқ, кўп нарса Леонинг бўлажак Жаҳон чемпионатида қандай иштирок этишига боғлиқ.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 17:46, 21.10.2022. Ўқилди: 7980 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.