Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Металлург»нинг ягона легионери Суперлига ҳақида қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Металлург
Рукн: Интервьюлар
A A A

Испаниялик мураббийлар бошқарувида янги тарих ва марралар сари юзланаётган «Металлург» Суперлигада чинакам «чақилмас ёнғоқ»қа айланиб бормоқда.

Муҳими, Луисма Эрнандес штабининг жамоа ўйинида тажриба, маҳорат ва ёшлик шижоатини уйғунлаштириш йўлидан бораётгани шундоқ кўзга ташланмоқда. Ишончни оқлаётганлар орасида Бекобод клубининг ягона легионери - Босния ва герцеговиналик ярим ҳимоячи Керим Палич ҳам бор. Таркибга давралар оралиғида қўшилган футболчи охирги 6та ўйинда тўлиқ 90 дақиқадан фаол ҳаракатланди. Хўш, Керим юртимизда ўзини қандай ҳис қилмоқда?

- Керим, Ўзбекистон футболига мослашишда қийналмадингизми, ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Тўғриси, бу ерга келишим билан қандайдир тетикликни сеза бошладим. Чунки одамлар жуда самимий, чиройли муносабат ўлароқ, ҳаёт тарзига ҳам тезда кўникдим. Қисқаси, юртингиз жуда ёқди.

- «Металлург»чи, келишдан олдин жамоани қандай тасаввур қилгандингиз?

Жамоа яхши шаклланган, йигитлар жуда аҳил. Бошқарув тизимига ҳам гап йўқ. Шундай клуб сафига қўшилганимдан бағоят хурсандман.

- Ўзи Ўзбекистонга қандай келиб қолдингиз?

- Ҳаммаси тўсатдан рўй берди - дўстим билан қаҳва ичаётгандик, клубдан қўнғироқ қилишди. Муҳими, қарашларимиз бир жойдан чиқиб, тезда келишиб олдик. Фаолиятим учун тўғри қадам ташлаганимга ишонаман. 

- Ҳозир «Металлург»нинг ягона легионерисиз. Жамоа­да хориждан нега футболчи йўқлигига қизиқиб кўрдингизми?

- Йўқ, чунки бу менинг ишим эмас. Ҳа, бошида кўникиш осон бўлмаслигини ўйлагандим, лекин йигитлар ёрдами билан муаммосиз киришиб кетдим. Ўзим иштирок этган ўйинлардан келиб чиқиб айтаман, ўзбек футболи даражаси паст эмас, дейлик, чемпионатда сифатли ижрочиларга эга жамоа­лар етарли экан.

- Хўш, Суперлигада қайси клубларнинг ўйини кучлироқ таассурот уйғотмоқда?

- Айни пайт чемпионлик учун «Насаф», «Пахтакор» ва «Нав­баҳор» ўртасида кескин кураш бормоқда. Айнан шу клубларда юқори савияли футбол йўлга қўйилгани кўриниб турибди, чунки уларнинг таркибида кучли ижрочилар йиғилган.

- Очиғини айтинг, «Металлург»га келишда нечоғли иккилангандингиз?

- Таклиф тушгач, «Бунёд­кор»да ўйнаган ватандошим Самир Бекричдан маслаҳат сўрадим ва у юртингиз ҳамда чемпионат ҳақида фақат илиқ сўзлар айтди: «Ҳаммаси яхши, боравер, афсусланмайсан». Шу тариқа иккиланишга ҳожат қолмади.

- Босния термаси Қатар-2022 мундиалига чиқолмади. Жамоага нима етишмади, сизнингча?

- Боснияда аслида жуда кучли миллий жамоа бор. Фақат ҳозир авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Кўплаб номдор футболчилар халқаро фаолиятни якунлашди, ёшларга эса бироз вақт керак. 

- Босния ёшлар термасида ўйнаган экансиз. Ўзбекистонда ўйнаб туриб, миллий жамоангиздан чақирув олишингиз мумкинми?

- Билмадим, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаракатдан тўхтамайман. Албатта, келажакда ўз мамлакатим бош жамоаси либосини кийишдан умидворман.

- Босния ва Герцеговиналик мухлислар агрессивроқ бўлишади. Ўзбекистондаги мухлисликка қандай баҳо берасиз?

- Ҳа, бу борада икки мамлакатда катта фарқ бор. Босния­да фанатлар жамоалар ва футболчиларга катта босим ўтказишади, шу билан ўйин боришига таъсир кўрсатишга уринишади. Ўзбекистонда эса мухлислар нисбатан хотиржам, лекин ўз жамоаларини чиройли қўллаб-қувватлашар экан.

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:33, 22.10.2022. Ўқилди: 1446 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик