Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳон чемпионатидаги мухлислар қаерда тунайди? Қатар меҳмонларга танлов тақдим этади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарларга кўра бу йилги Жаҳон чемпионатида ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш учун дунё бўйлаб 1 миллион 200 минг мухлис Қатарга ташриф буюради. Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимият меҳмонларни жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Қуйида Қатарда мухлислар қандай жойларда яшаши мумкинлиги ҳақида сўз боради.

Люкс меҳмонхоналар

Ҳамманинг хабари борки, Қатар дунёдаги энг бой мамлакатлардан бири саналади. Бу эса ўз навбатида мамлакат ичидаги меҳмонхоналар нархига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Мундиалда меҳмон бўладиганларга меҳмонхона хизматлари ҳозирланмоқда. Масалан, Англия терма жамоаси турнир давомида беш юлдузли «Ал-Вакра» меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Ушбу кошонада бир кеча тунашнинг нархи 4000 фунтни ташкил этади. Доҳадаги меҳмонхоналарда яшашнинг нархи тунига 1734 фунтдан бошланади.

Квартира ва Виллалар

Қатарда квартира ва виллаларни ҳам ижарага олиб яшаш мумкин бўлади. Жаҳон чемпионатига бир ой қолганида, мамлакат бўйлаб, 30 мингга яқин янги ўринлар яратилган. Улар ичида виллаларнинг ҳам улуши бор. Сўнгги маълумотларда Қатарда бир кун квартирада яшаш учун энг камида 75 фунт тўлаш талаб этилади. Шундай квартираларда оддий хона ва ётоқ жой бўлади холос. Квартираларга муқобил вариант сифатида вилла хизматлари ҳам мавжуд. Виллада бир тун яшаш учун 858 фунт тўлашингиз керак. Бу тахминан 1000 долларга яқин қийматдир.

Йирик кемалар

Қатарда икки йирик лайнер ижарага берилиши айтилган. Улардан бири «MSC Poesia» деб номланади. Унда бир тун қолиш нархи 159 фунтга тушади. Беш юлдузли «World Europa»нинг нархи эса тунлик 309 фунтдир. Хабарларга кўра, мундиал вақтида 40 минг мухлис ушбу икки кемада яшаши режалаштирилмоқда.

Махсус мухлислар уйи

Расмий мухлислар уйи яқиндагина қурилиши тугалланди. У ерда яшаш нархи кунлик 200 фунтга тенг. Аммо шунга яраша шароитлар ҳам тайёрланади. Мухлислар учун ажратилган мавзелар кема контейнерларидан тайёрлангани айтилади. Хоналар Wi-Fi ва TV билан таъминланади. Стадионларга етиб олиш ҳам жуда қулай, атиги 20 дақиқалик йўл юрилади холос.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:38, 23.10.2022. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик