Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 8 31
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 61
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 25 32
10 Осасуна 25 31
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду "олов устига ёғ сепди"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Роналду ўз юртидан, Португалиядан ўта катта нарх эвазига уй сотиб олди. Хабарларда айтилишча, ушбу кошонанинг умумий қиймати тахминан 18 миллион фунтни ташкил этади. Роналду бу иши орқали Португалиядаги энг қиммат уйга эга бўлди. Эътиборлиси шундаки, бу воқеа Роналдунинг январь ойида "Спортинг"га қайтиши билан боғлиқ хабарлар фонида юз бермоқда...

Эрик тен Хаг билан "сен-мен"га бориб қолган португалиялик юлдуз, пайшанба оқшомида Европа лигаси доирасидаги "Шерифф" билан ўйинга асосий таркиб учун танлаб олинган эди. Баҳсда Роналду гол уришга эришган. Аммо у АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Вест Хэм" билан ўйинда асосий таркибга киритилмаслик эҳтимоли катта. Чунки суперюлдуз "Тоттенхэм"га қарши баҳсда майдонни жаҳл билан эрта тарк этган. Шу воқеадан кейин, Роналдунинг "МЮ"дан қишдаёқ кетиши ҳақида хабарлар урчиб кетди. Футболчига эҳтимолий манзил сифатида Лиссабоннинг "Спортинг" клуби қаралмоқда. Ушбу хабарни амалга ошиши мумкинлигини Роналдунинг пойтахт шаҳар яқинидан сотиб олган ҳашаматли уйидан билиб оламиз.

Юқоридаги маълумот ҳақида 2022 йил аввалида ҳам хабар берилган. Ҳозир эса бу реалликка айланди. Роналду улкан вилла сотиб олди ва уни қайтадан жиҳозламоқда. Бу ишларга 18 миллион фунт сарфлангани айтилади. Уй 2023 йилнинг бошига тайёр бўлиши режа қилинган бўлиб, Каскаис туманида, пойтахт Лиссабондан 40 дақиқалик йўлда жойлашган. Уй ўта катта. У 2,720 метр квадрат жойни эгаллайди. Ҳовлининг ўзи 544 метр квадратга тенг. Унда ҳар хил боғлар ва йирик ҳовуз мавжуд. Кўпчилик томонидан, Роналдунинг ушбу ҳаракати, унинг Португалияга кўчишга ҳаракат қилиши сифатида талқин этилмоқда.

"Спортинг" клуби устози Рубен Аморим бу ҳафтада ушбу хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди. У шундай дейди: "Келажакда нима бўлишини билмайман. Роналду – топ футболчи. Бу ердаги ҳамма уни қайтишини орзу қилади. Аммо мен бу ҳақида гапиришни истамайман. Чунки Роналду "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси. Кўпчилик мендан бу ҳақида сўрамоқда. Буни тўғри тушунаман. Лекин бизда Роналдуга тўлаш учун пул етарли эмас. Ўйлайманки, Роналду Манчестерда бахтли. Унинг майдонга тушмаётгани муаммога сабаб бўляпти холос".
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду "МЮ"да ҳафтасига 360 минг фунт ишлаб топади. Унинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:00, 29.10.2022. Ўқилди: 22635 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.