Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ханс-Дитер Флик: «Германия футболи ўз сўзини айтиши шарт»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Интервьюлар
A A A

Германия миллий жамоаси жаҳон чемпионати тарихидаги энг самарадор иштирокчилардан бири ҳисобланади: бундестим ҳисобида нақ 11та медаль бор.

Аниқроқ айтсак, немислар 4 марта жаҳон кубогини бошлари узра баланд кўтариш баробарида 4та мундиални 2-ўринда якунлашган, яна 3 бора 3-поғонадан жой олишган. ЖЧнинг умумий статис­тикасига қарасак, биргина Бразилия миллий жамоаси бундан яхшироқ натижага эга. Тўғри, Германия термаси Россия-2018 мундиалига амалдаги чемпион сифатида киришган бўлсада, тарихий ва драматик омадсизликка йўлиқди. Бундестимнинг Мексика ва Жанубий Корея термаларига ютқазиб, гуруҳ босқичи якунидаёқ курашдан чиқишини ҳеч ким кутган эмасди, очиғи. Немисларлар энди Қатарда муносиб иштирок этиш асносида 4 йил олдинги натижа тасодиф эканлигини кўрсатмоқчилар. ФИФА расмий сайти журналистлари яқинда ўтган йили «немис машинаси»ни Йоахим Лёвдан қабул қилиб олган Ханс-Дитер Флик билан учрашиб, бўлажак мундиал ва немис футболи ҳақида бафуржа гаплашишди.

- Мундиал стартига 1 ойдан камроқ вақт қолмоқда. Европа Миллатлар Лигасида қатнашган Германия миллий жамоаси таркибидан нечоғли қониқдингиз? Умуман, ҳозирда бўлажак турнир учун танланган футболчилар гуруҳида мувозанат юзага келдими ёки ўйин нуқтаи назаридан ҳали ҳам очиқ позициялар бор...?

- Таркиб бўйича ҳаммасини очиқ тутамиз. Тушунарлики, ихтиёримизда кучли футболчилар етарли. Дейлик, Йонас Хоффман каби йигитлар ҳам миллий жамоада яхши ўйнашади. Мисол учун, ҳимоя ўнг қанотида ҳаракатланадиган Лукас Клостерманни айтиш мумкин. У жумладан, Англия ва Италия терма жамоаларига қарши учрашувларда жуда кучли таассурот қолдирди. Давид Раум эса чап қанотда назоратни қўлга олди. Ярим ҳимоянинг чап томони учун савияси юқори 3 ёки 4 нафар захира варианти бор. Ҳимояда ҳам худди шундай: кучли ижрочилар етарли, танлаш имконияти катта. Шунингдек, «6-рақам» позициясига ҳам бир қатор йигитларни синаб кўрдик. Албатта, ҳужум гуруҳига кирган футболчилар энг оптимал спорт формасида бўлишлари шарт. Муҳими, маромни ривожлантириш учун ҳар бир футболчида маълум устун ҳижатлари йўқ эмас.

- Жамоа таркибидаги футболчиларнинг ўртача ёши ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Айтингчи, ёшлар ва фахрийлар ўртасида уйғунлик кўзга ташланяптими?

- Ўйлайманки, ортда қолган вақт давомида таркибни бироз ёшартирдик. Ҳар ҳолда, бир қатор иқтидорларни жамоага жалб эта бошладик. Флориан Вирцга Европадаги энг ёрқин ёш футболчилардан бири сифатида  қараётгандим, афсуски, у муҳим паллада жароҳатланди. Вирц ЖЧгача спорт формасини тиклайдими? Кутамиз, кўрамиз. Умуман, таркибдаги ҳар бир йигитнинг ўз роли бор. Нико Шлоттербек, Давид Раум ва Карим Адейеми - булар ўйинга маълум бир янгилик ва жўшқинлик олиб киришга қодир ёш футболчилар. Бу йигитлар танланган ўйинимиз динамикаси учун ҳам муҳим ҳисобланишади. Шундай экан, бемалол айтишим мумкин: бизда яхшигина уйғунлик бор, таркиб ҳам анча мувозанатлашган.

- 2006-2014 йиллар оралиғида собиқ бош мураббий Йоахим Лёв ёрдамчиси ролини бажардингиз ва ЖЧ-2014да чемпионлик мақомига эришдингиз. Ҳозирги ролингиз учун ўша пайт олинган энг муҳим сабоқлар нима?

- Ҳар доим жамоа билан қандай машғулот олиб бориш ва ўйин динамикасини ривожланишга алоҳида эътибор қаратганмиз. Яхши натижалар кўрсатишга қаратилган тизимли машғулотларга сифат олиб кириш учун навбатдаги синов  ўйинини кутиб ўтириш шарт эмас. Ҳозир жамоадан юқори кескинлик кутяпман. «Бавария»да ишлаганимда ҳам худди шундай эди.

- Бош мураббий лавозимида узоқ ва муваффақиятли иш юритган Йоахим Лёв вориси бўлиш оғир эмасми?

- Йўқ, чунки уйга қайтгандек бўлдим. Оддий айтганда, ўзим ишлаган даврда шакллантирилган гуруҳ ичига қайтдим. Бундай қайтиш, яна ишга шўнғиш нақадар ёқимли... Тушунарлики, терма жамоа мураббийи сифатидаги фаолиятим Мюнхенда ишлашимда катта таъсир кўрсатди. «Бавария» тажрибаси эса терма жамоадаги фаолиятимга. Ахир Мюнхенда энг юқори даражада ишладим, босим ҳам катта эди. Муҳими, ҳар томонлама муваффақиятли давр бўлди. Албатта, мамлакат бош жамоасини бошқариш учун олдинга қадам ташлашдан тўхтамаслик лозим. Зеро, бу ишга ҳар доим номзодлар топилади. Очиғи, ҳаётим давомида Бундестимни мустақил бошқариш имкониятига эга бўлишим мумкинлиги ҳақида умуман ўйлаган эмасдим. Шу маънода ҳозир бағоят хурсандман. Тўғри, бир томонда ғурур бор, иккинчи тарафда мислсиз босим. Кўпчилик Бундестимдан Қатарда муваффақиятли ўйин кутяпти, талаб ҳам тайин - орт­га жаҳон чемпиони сифатида қайтиш. Аммо биламизки, бош­қа мамлакатларда ҳам ажо­йиб футболчилар бор, ҳар бирининг мақсади улкан. Асосийси, бутун мураббийлар штаби ҳозирги ҳолатдан хурсанд. Биз жамоани шоҳсупанинг юқорисига кўтариш учун қўлимиздан келган барча ишларни бажаряпмиз.

- Германия термаси гуруҳдошларига ҳам тўхталсангиз...

- Биламизки, Испания термаси ўта кучли рақиб, таркибида жаҳон даражасидаги футболчилар кўп. Нозик томони, «фурия» ўзгарувчан футболга мойил, яъни ҳар бир ўйин учун янги чизма танлаши мумкин. Испанларнинг баъзи жиҳатларга муносабатларини кўриш қизиқарли. Айнан уларга қарши ўйин биз учун ҳам бир қатор нюансларни текшириб олиш нуқтаи назаридан муҳим. Япониялик футболчилар эса жисмоний тарафдан кучли, яна тезкор ва тўпни ишонч билан бошқаришади. Уларга ўйин бермаслик учун кучли ҳимояни йўлга қўйиш талаб этилади. Биринчи рақибимиз - айнан Япония термаси. Демак, ҳушёрликни максимал даражада ушлаш керак. Коста-Рика миллий жамоаси ҳам чакки эмас, ўз фалсафаси, яхши ўйин услубига эга. Коста-Рика термаси шунинг баробарида қандайдир сирли рақиб, ҳар қандай жамоа ҳаётини иложи борича қийинлаштиришга уринадиган куч.

- Германия футболи 2018 йилги омадсизликдан сўнг ўзини кўрсатиши шарт. Жамоангиз бунга тайёрми?

- Менимча, Германия футболи ҳар бир мундиалда ўз сўзини айтиши керак. Бизни ҳамиша кузатиб боришади ва Германияда фақат максимал натижа кутишади. Шунга яраша кучли тайёргарлик кўряпмиз. Муваффақиятли иштирокка кафолат беролмасакда, энг яхши спорт формасида эканлигимизни кўрсатиш борасида гапиришим мумкин. Умид қиламанки, Қатар мундиали натижаси 2018 йилдагидан кескин фарқланади.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 29.10.2022. Ўқилди: 1778 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик