Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 11.06.2025 01:00
      • Боливия
      • -:-
      • Чили
      • 11.06.2025 04:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Венесуэла
      • 11.06.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Колумбия
      • 11.06.2025 05:45
      • Бразилия
      • -:-
      • Парагвай
      • 11.06.2025 06:30
      • Перу
      • -:-
      • Эквадор

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 10 23
2 Ўзбекистон 10 21
3 БАА 10 15
4 Қатар 10 13
5 Қирғизистон 10 8
6 КХДР 10 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 10 22
2 Иордания 10 16
3 Ироқ 10 15
4 Уммон 10 11
5 Фаластин 10 10
6 Кувайт 10 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 10 23
2 Австралия 10 19
3 Саудия Арабистони 10 13
4 Индонезия 10 12
5 Хитой 10 9
6 Баҳрайн 10 6

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Япония 6-0 Индонезия
10-тур Жанубий Корея 4-0 Кувайт
10-тур Хитой 1-0 Баҳрайн
10-тур Қирғизистон 1-1 БАА
10-тур Ўзбекистон 3-0 Қатар
10-тур Эрон 3-0 КХДР
10-тур Иордания 0-1 Ироқ
10-тур Фаластин 1-1 Уммон
10-тур Саудия Арабистони 1-2 Австралия

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Боруссия Дортмунд".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер 04 Леверкузен".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Айнтрахт Франкфурт".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Бавария Мюнхен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Вердер Бремен".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Штутгарт".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер 04 Леверкузен".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Айнтрахт Франкфурт".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Бавария Мюнхен".
      02:15 Новости футбола.
      02:20 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Вердер Бремен".
      04:20 Новости футбола.
      04:25 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.06.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      09:55 "Сюрпляс".
      10:20 "Страна спортивная".
      10:35 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      12:45 "Страна спортивная".
      13:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      14:30 "Непобедимый".
      15:00 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
      18:20 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:20 "Лучшие из лучших".
      20:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      22:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 6 в Осло, Норвегия. Прямая трансляция.
      01:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      01:30 "Непобедимый".
      02:00 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Личное первенство.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC 294 в Абу-Даби, ОАЭ. Ислам Махачев против Александра Волкановски. Реванш.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      12:40 "Век нашего спорта". Наталья Ветошникова.
      13:15 "Век нашего спорта". Нина Познанская.
      13:50 Новости.
      13:55 LIVE Баскетбол. "Заполярный матч звёзд" в Норильске, Россия. Прямая трансляция.
      15:55 "Век нашего спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). 7-й матч. Прямая трансляция.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      03:55 Футзал. Бетсити Суперлига. Финал. "Ухта" - "Газпром-Югра" (Югорск). 2-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.06.2025

      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      07:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Свободная практика 2.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Квалификация.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 6 в Нью-Йорке, США. Обзор.
      14:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      15:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 3 эп.
      15:15 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Квалификация.
      16:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5. Прямая трансляция.
      20:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Квалификация.
      22:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул. Прямая трансляция.
      01:25 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 4 эп.
      01:40 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Свободная практика 4. Прямая трансляция.
      03:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шалоқ арава»ли миллионер!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда «Челси» клуби расмий сайтида «кўклар» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте жароҳати сабаб 4 ойга сафдан чиқди деб хабар берилди.

Шу тариқа Канте Қатарда 20 ноябрь куни старт оладиган навбатдаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. 31 ёшли футболчи 14 август куни «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олган эди. Замонамизнинг энг кучли марказ ярим ҳимоячиларидан бирининг мундиалдан мосуво бўлиши «Чемпионат» сайти журналистларини барча футбол ишқибозларини унинг таржимаи ҳолидан хабардор қилишга ундади.

Таътил даврида Н'Голо Канте доимо ота-онаси туғилиб-ўсган қишлоқ томон йўл оларди. Ҳозирда машҳур юлдуз мақомига кўтарилган митти болакай хотирасида Франция мундиали чуқур таассурот қолдирди. Чунки уни фақат футболнинг ўзи мафтун этган эмасди. Париж стадионларидаги фан-ҳудудларда мухлислар кўплаб чиқиндиларни қолдириб кетишганди. «ПСЖ»нинг бўлғуси мураббийи, Бартез ва Тюрамлар мухлиси бўлган 7 ёшли Н'Голонинг асосий юмуши эса, пластик буюмларни тўплаш эди. Болакай шу йўсинда ота-онасига ёрдам берар, оилада 3 нафар укалари ва опаси яшарди.

Кантенинг Наима исмли опаси юрак хуружи туфайли 2018 йилда оламдан ўтди. Бундан 20 йил аввал у ҳам чиқиндиларни тўплаш ва навларга ажратишда укасига кўмаклашарди. Ота-онаси кўча ва қаҳвахоналар супур-сидири билан банд бўлишганида, Н'Голо егулик учун пул топишга уринарди. Шу сабабли футбол билан фақат кўчада шуғулланарди. Чунки мактаб тўгарагига боришга вақти етарли эмасди.

Бир куни мактаб ўқитувчиларидан бири Кантенинг ота-онасига болакайни футбол тўгарагига беришни таклиф этди. Н'Голо Роналдо ва Роналдиньо ўйинлари ишқибози бўлсада, тақдир унга майдон марказини тақдим этди. Орадан бир неча йил ўтгач, Кантени «Челси» ва Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле билан таққослай бошладилар. Бироқ Н'Голо ўзини Лассана Диарра билан қиёслашларини хуш кўради. «Реал Мадрид»нинг собиқ аъзоси услуб жиҳатидан кўпроқ бузғунчи ярим ҳимоячини эслатади.

Ваҳоланки, Канте болалигида митти гавдали бўлгани боис, футбол мактаблари уни қабул қилишмаганди. Ўша даврдаги фотосуратлар буни исботлайди. Ҳатто болалар турнирида шоҳсупага чиққанида ҳам, Н'Голо жамоадошлари панасида қолиб кетарди. Бу нохуш ҳолат узоққа чўзилди - «Уч ранглилар» сафида жаҳон кубогига сазовор бўлганида ҳам, у олдинги қаторларда туришга уяларди.

Алессандро Дель Пьеро воқеасини «Ювентус»нинг азалий мухлислари яхши билишади. «Падова» тарбияланувчиси моҳир футболчи бўла олишига амин бўлишига қарамасдан, онаси уни ҳисобчилик касби бўйича диплом олишга мажбур этганди. Алессандронинг мазкур ихтисос бобида саводли эканлигига ишонч йўқ, аммо Канте бу соҳани ҳам тиришқоқлик билан ўрганди, ихтисосига оид билимларни унутмаган. Лекин «Юве» афсонасидан фарқли равишда, футбол борасида порлоқ келажакка умид уйғота олмаганди.

Анелька, Анри, Ротен, Диа­би, Матюиди, Мбаппе каби кўплаб ноёб иқтидорларни кашф этган «Клерфонтен» мутахассислари митти ярим ҳимоячидаги фазилатларни кўра олмадилар. Шу сабабли Н'Голо рейтинглар етакчиси бўлган АПЛга қуйи лигаларда тер тўкиш орқали кўтарилишга мажбур бўлди. Унинг тараққиёт йўли Риёд Махрез фаолиятига ўхшайди - жазоирлик иқтидор ҳам Франциянинг қуйи дивизионлари орқали «Лестер»га, ке­йин Канте билан ҳамкорликда АПЛ чўққисига кўтарилганди.

Кантега ўхшаган камтар кишиларни спорт секциялари ёки синфларда хафа қилишлари янгилик эмас. Лекин Н'Голо ҳаётида бунақа камситишлар бўлмади, унинг ўзи ҳам ҳеч қачон шикоят қилган эмас. Аксинча, уни доимо таниш ва нотаниш мухлислар даврасида учратиш мумкин. Улар Кантени камгап, самимий ва ёқимтой суҳбатдош сифатида эътироф этадилар. Бир гал шериги «Кане»ни ўзининг туғилган кунини нишонлаш учун ресторанга таклиф этганди. Бундай илтифотга илк бор дуч келган футболчи дўстига бир қути конфетни уятчанлик билан совға қилди. Ҳозирги замон учун ўта ажойиб, камтарона муносабат!

Ёки Кантенинг «Челси» мухлиси қизининг тўйига ташрифини олайлик. Жароҳати туфайли терма жамоа йиғинига бора олмаган футболчи ресторанда учрашган мухлисни табриклаш учун борганди. Баъзан айримлар Н'Голонинг «Рад эта олмаслик» фазилатидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга уринишаётгандек туюлади. Шу сабабли унинг яқинларидан у билан мулоқотда бўлаётганларга, масалан, «ҳаётни сақлаб қолиш» ёки «сердаромад бизнесни ривожлантириш» учун қарзга пул олиш илинжида юрганларга эътиборли бўлиш талаб этилади. «Челси»дагилар бу масалада Канте атрофида ўралашиб юрганларни қатъий назоратга олишганларига умид қиламиз. Шундай хоксор, оқкўнгил ва камтарин инсонни хафа қилиш ёки алдаб кетишларига йўл қўймаслик шарт.

Франциядагилар Канте профессионал мақомида ҳам машғулотларга скутерда қатнаганини завқ билан эслайдилар. Бу борада етарлича ҳазил-мутойибалар ҳам бўлганига шубҳа йўқ. Охир-оқибат, шўрлик Н'Голони автомашина сотиб олишга мажбур этишди. Канте профессионал руҳшунослар кўмагига муҳтож. Унда бегона ҳиссиётларга муносабати бобида муаммолар бор. Келажак ҳаёти, масалан, муносиб турмуш ўртоғини топиши учун бу жуда зарур. Жаҳон чемпионининг маъшуқа ёки рафиқасиз юриши - ўта камёб воқеа.

Йигитчада ғайритабиий уятчанлик хасталиги мавжуд. Ҳар гал у нотанишлар билан мулоқотда бўлганида, илтимосларини рад эта олмайди. Ҳатто «шалоғи чиққан» «Mini Cooper»ида арзимас ЙТҲга учраганида, у аввал ўзини айблади, кейин тушкунликка тушиб қолди ва ҳеч кимнинг биргаликда суратга тушиш таклифини рад этмади.

Бу ҳолат «Челси» мухлиси масжидда Кантени учратиб қолгани ва уйига таклиф этгани, футболчи эса розилик берганига ўхшайди. Унинг коронавирусга муносабати ҳам ёдимизда - шунчалик қўрқиб кетдики, ўзига келиб олиши учун анчагина вақт кетди. Дарвоқе, зикр этилган ЙТҲдан кейин машинани скотч билан «таъмирлаб» олди. Шундан кейин клуб Кантега маиший масалаларда ёрдамчи ёллади.

Вақт ўтиши билан Канте атрофдагилар эътиборига мослашиб олди, ҳозирда у қимматбаҳо буюмларга, шинам турар-жойга эга. Жамоадошларининг ҳазилларига ҳам «Лес­тер»дагига нисбатан оддийроқ муносабатда бўлмоқда. Бироқ ундаги қўрқув ва «митти одам»га хос муаммолар ҳам етарли. У таниқли футболчи ва жаҳон чемпиони ҳам бўлмаслиги, шунчаки, оддий ҳисобчи бўлиши ҳам мумкин эди. У ҳолда, Н'Голодаги камтарлик ва болаларча ёқимтойликни ҳеч ким билмаган бўларди.

Бироқ амалда орзулар рўёбга чиқди, камтарлик эса инсонни улуғлайди. Терма жамоалар учрашувлари туфайли юзага келган қисқа танаффусда футболчи Малига йўл олиб, ота-онасининг қадрдон қишлоғини зиёрат қилди. Афтидан, у она юртида мактаб ва шифохона бунёд этган Садио Манедан ибрат олган кўринади. Канте тоифасига мансуб кишилар ўзининг саҳоватпешалигини овоза қилмайдилар, Малидаги ҳамқишлоқ болакайлар у билан истаганларича суратларга тушдилар. Шу тариқа Канте таътилни қаерда ўтказгани барчага маълум бўлди.

Яқинда Н'Голо терма жамоа машғулотига кечикиб етиб келди. Чунки у электричкада келишга қарор қилганди. Халқ орасида «яхши инсон бўлиш касб эмас» деган ақида юради. Бироқ у энг бемаъни ақида. Инсоний фазилатни бой бермаслик - энг сермашаққат меҳнат. Айниқса, миллионлаб даромад оладиган кишилар учун. Айтганча, майдондаги фикрлаш доираси ва қарорлар қабул қилишини инобатга олганда, Канте - юксак интеллект соҳиби. У Дешам ва жамоадошларининг кинояларини камтарлик билан тинглайди ва журналистлар саволларига доноларча жавоб беради. Лекин туғма уятчан бўлгани боис, «йўқ» иборасини деярли ишлатмайди. Фақат яшил майдондаги рақиблари бундан мустасно - уни алдаб ўтиш жуда қийин. Шу сабабли Томас Тухель франциялик шогирдини ҳурмат-эҳтиром билан тилга олади.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:45, 03.11.2022. Ўқилди: 3968 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Муҳаммад Муҳибий 6
2 Эрон Меҳди Таремий 5
3 Қатар Алмоез Али 5
4 Иордания Язан ан-Наймат 5
5 Кувайт Юсуф Носсир 5
6 БАА Фабио Лима 5
7 Иордания Али Олван 5
8 БАА Ҳариб Абдулла Суҳайл 4
9 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
10 Эрон Сардор Азмун 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.