Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Арсенал» АПЛнинг янги чемпионига айланади! Нега дейсизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳамманинг хабари бор, «Арсенал» бу мавсумда ўз тарихидаги энг яхши стартни намойиш этди. Статистикага қарасак, «тўпчилар» 2004 йилдан бери Англия чемпионлигини қўлга киритмаган. Шу сабабдан ҳам Габриэл Жезус, Букайо Сака ва Мартин Эдегор каби жамоа етакчилари Артета қўл-остида бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. «Арсенал» ҳозирга қадар 12 та учрашувнинг 10 тасини ғалаба билан якунлаган. Қолган 2 тасида дуранг ва мағлубиятга учраган. Бу сафар супер компьютер ишга солинганида, у «Арсенал»ни АПЛ чемпиони бўлишини кўрсатди. Қуйида лондонликларнинг эҳтимолий чемпионлиги ва бунга етакловчи омиллар ҳақида сўз боради.

1992 йилдан бери «Арсенал» 12 турдан илк бор 31 очко йиғмоқда. «Манчестер Сити» чемпион бўлган йилларида ўзига хос статистикага эга бўлган. «Шаҳарликлар» 2011-12, 2017-18 йилги мавсумда 34 очко йиғишга эришган. Айнан шундай натижа 2019-20 йилги мавсумда «Ливерпуль» томонидан ҳам қайд этилган. Бундан ташқари дастлабки 12 турда «Манчестер Сити» (2018-19) ва «Челси» (2014-15) 32 очко тўплаганди. Қизиқарлиси шундаки, юқоридаги жамоалар ўша мавсумлар сўнгида чемпион бўлган.

Шунингдек, АПЛ жамоалари турли даврларда 12 турдан кейин 31 очкога эришган. «Челси» (2005-2006) ва «Манчестер Юнайтед» (1993-94, 2006-2007) ҳозирги «Арсенал» каби очкога эга бўлган ва май ойида чемпионликни тантана қилган. Аммо яна битта жамоа борки, у 12 турдан 31 очко олсада, титулга эга чиқа олмаган. Ўша клуб «Ньюкасл»дир. «Қарғалар» 1995-96 йилда иккинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлганди.

«Ньюкасл» ўша омадсиз мавсумда августдан то мартнинг ўрталарига қадар етакчилик қилган. Улар январь ойида иккинчи ўриндаги «МЮ»дан 12 очко олдинда бораётганди. Бироқ, вазият тақозоси билан мавсум сўнгида 4 очколик фарқ билан «қизил иблислар»дан ортда қолади.
Бу воқеа, шубҳасиз, Микель Артета ва унинг шогирдлари назаридан четда қолмайди. «Арсенал» ушбу тарихни қайтармаслик учун мавсум давомида қаттиқ ҳаракат қилади. Унинг ортида эса ҳозир «Манчестер Сити» каби шавфқатсиз «маҳлуқ» бор. «Канонирлар» ҳафта сўнгида «Челси» майдонига сафар қилади. Мана шу ўйин Артета жамоаси иродасини яна бир бор синовдан ўтказади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:27, 04.11.2022. Ўқилди: 6417 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.