Бугун барча Блаугранаc мухлислари учун қайғули кун. Шундай кунлар бор. Улар оғир, қайғули ва ҳар доим сиз футбол билан хайрлашаётган спортчининг фаолияти ҳақидаги ёрқин онларни эслашни бошлайсиз. Шундай экан, келинг, бошига қайтайлик ва Жерар Пикенинг хаёт йўлини яна бир бор эслайлик.
Болалик, оила.
Жерар Пике-Бернабеу 1987 йил 2 февралда Барселонада туғилган, кейинчалик оилада унинг укаси Марк таваллуд топган. Ота Жон Пике адвокат бўлиб ишлаган, ўз бизнесига эга эди. Онаси Монцеррат Бернабеу тиббиёт университети ректори бўлиб ишлаган, кейин эса Барселонадаги орқа мия жароҳатлари касалхонаси директори бўлган. Аммо бола тиббий йўналишни ҳам, қонун билан боғлиқ йўлни ҳам танламади. Унинг келажакдаги тақдирини бобоси Амадор Бернабеу олдиндан белгилаб қўйган, у набираси туғилганда «Барселона» футбол клуби вице-президенти бўлиб ишлаган. Сеньор Амадор дарҳол ёш Жерарни клуб аъзоси сифатида рўйхатдан ўтказганди.
Жерар болалигиданоқ футболга ўзига хос иштиёқи бор эди ва 10 ёшида у 1997 йилда Барселонадаги "Ла Масия" академиясига қабул қилинди.
"Манчестер Юнайтед"

2004 йилда у Англиянинг "Манчестер Юнайтед"ига ўтиб, "қизил иблислар" билан 4 йиллик шартнома имзолади, кейин эса шартнома яна бир йилга узайтирилди. Жерарнинг Манчестердаги дебюти 2004 йилнинг октябрида бўлиб ўтган. У Англия лига кубоги баҳсида Жон ОъШининг ўрнига майдонга тушган. Ёш футболчи марказий ҳимоячи позициясини эгаллаб, “қизил иблислар”нинг асосий ва захира жамоаларида ҳам муваффақиятли ўйнади. Пике "манкунианликлар учун асосий таркибда илк бор 2006 йилнинг 29 мартида "Вест Хем Юнайтед"га қарши Премьер-лига уй ўйинида майдонга тушди ва Гари Невилл жароҳат олгани сабабли ўнг қанот ҳимоячиси позициясини эгаллади.
"Сарагоса"
2006 йил 4 августда у ижара асосида «Сарагоса»га ўтди ва у ерда ҳимоячи ва ярим ҳимоячи сифатида фаолият олиб борди. "Сарагоса"да Жерар Пике доимий равишда асосий таркибда майдонга тушди ва ажойиб ўйин фазилатларини намойиш этди ва 2007 йилнинг май ойида у яна Манчестерга қайтди.
"Барселона"

2008/09 йилги мавсум бошланишидан олдин, 27 май куни Пике болалигидаги жамоасига қайтади. Шартнома 3,5 миллион евро миқдорида 4 йилга тузилган. Трансфернинг ўзи «Барселона»га 5 миллион еврога тушди. «Барселона»га кўчиб ўтганидан бери Пике футболчилик фаолиятида янги ёрқин даврни бошидан ўтказди. У жамоа етакчиларидан бирига айланди - бу трансфер Пикенинг ўзига ҳам, футболчи сифатида ҳам, клубга ҳам самарали таъсир кўрсатди. 08/09 йилги мавсум охирига келиб Пике ўзини жамоанинг ўзагида мустаҳкам ўрнини топди.
Испания терма жамоаси
Пикенинг терма жамоадаги фаолияти клубдагидан ёмон эмас эди. «Барселона»даги муваффақиятли ўйини Пикени Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске эътборини тортишга мажбурлади ва у ҳимоячини асосий жамоага чақиришга қарор қилди. Жерарнинг терма жамоадаги дебюти 2009 йилнинг 11 февралида Англия билан ўртоқлик ўйинида бўлиб ўтган ва унда Испания ғалаба қозонган.
2009 йилнинг ёзида Жерар терма жамоа билан биргаликда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида иштирок этди. Турнирда испанлар фақат учинчи ўринни эгаллади.

Аммо 2010 йилнинг ёзида Жанубий Африкадаги майдонларда Жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтди. Жерар асосий ҳимоячи ва ҳимоя марказида Карлес Пуйолнинг шериги сифатида борди. Бу сафар "қизил фурия" олтин медални қўлга киритди. Финалда Нидерландия терма жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб этилди (ғалаба голини Андрес Иньеста киритди).
Евро-2008, ЖЧ-2010даги ғалабалардан сўнг Испания терма жамоаси жаҳон аренасида гегемонга айланди. Кейинги йирик Евро-2012 турнирида Испания финалда Италияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, яна ғолиб бўлди ва Пике ўз активига яна бир соврин ёзди. Ўша турнир якунларига кўра, Жерар Пике Евро рамзий терма жамоасида қайд этилди.
Кейинги йили Испания терма жамоаси Конфедерациялар кубогида иккинчи бўлиб, финал ўйинида Бразилия терма жамоасига ютқазиб қўйди, ўша учрашувда Пике қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
2014 йилда Бразилияда Испания терма жамоаси ўзининг давр циклини якунлади. Ўша мундиал "қизил фурия" мухлислари учун жуда омадсиз бўлди ва бунга қўшимча равишда Испания терма жамоаси Нидерландия термасига 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
2016 йилнинг октябрида у ЖЧ-2018дан кейин терма жамоани тарк этишини малум қилганди.
Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатида Пике барча тўртта ўйинни ўтказди ва ўша йилнинг 11 августида у терма жамоани тарк этишини эълон қилди.
Давоми бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).