Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" тарихидаги энг яхши еттинчи рақам соҳиблари. Улар кимлар (эди)?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед" сафида еттинчи рақамда ҳаракат қилган футболчиларни кўпчилик билади. Жорж Бест, Брайан Робсон, Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду...
Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Шу сабабли, биз рўйхат тузишда тарихнинг маълум қисмига мурожаат қилишга қарор қилдик. Ҳисоб-китоб эса Роналду "МЮ"ни тарк этган, 2009 йилдан бошланади.


Алексис Санчес

Очиғини айтганда, "МЮ" тарихидаги Фергюсондан кейинги энг омадсиз харид сифатида Санчесни айтган бўлардик. Ҳа, Алексис "Арсенал"да ўта фойдали эди. Аммо Манчестер шаҳрида омади келмади. У "қизил иблислар" учун 32 та баҳсда 3 та гол урган холос. Санчес "МЮ"да ҳафтасига 400 минг фунт маош оларди. Шу сабаб, у "Интер"га сотиб юборилди.

Мемфис Депай

"ПСВ"да борлаган ҳужумчи, 30 миллион фунт эвазига "МЮ" томонидан харид қилинади. 2015 йилда сотиб олинган нидерландиялик футболчи, анча ўзига ишонарди. Шу сабабдан Депайга 7 рақам тақдим этилади. Аммо ишончлар оқланмади. Мемфис "МЮ" сафида бир мавсум тўлиқ ҳаракат қилди. У ўзи қатнашган 46 та учрашувда жами 7 та гол урган холос. Шулардан иккитаси АПЛда киритилган. Шундай қилиб, Депай ҳам Санчес каби еттинчи рақамларнинг омадсизига айланган.

Анхель Ди Мария

Депайдан олдин еттинчи рақам "МЮ" сафида Ди Марияга тегишли эди. Аргентиналик юлдуз "Реал" сафида порлагач, "МЮ" томонидан 67,5 миллион фунт эвазига харид қилинади. Аммо у ҳам Депай каби атиги бир мавсумгина манкунианликлар билан бирга бўлди. Кейинги йили, Ди Мария "ПСЖ"га йўл олади.

Майкл Оуэн

Оуэнни Фергюсоннинг шахсан ўзи сотиб олади. Инглиз ҳужумчиси Роналдудан кейин илк бор еттинчи рақамни тақади. Оуэн "Ливерпул"дан сотиб олинган, шу сабаб, бу хариднинг ўзига яраша ғалатилиги бор эди. Чунки тарихда "Ливерпуль" ва "МЮ" бир-бирига ашаддий рақиб бўлган. Оуэн эса мерсисайддан ташриф буюриб, 2011 йилда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.

Антонио Валенсия

Валенсия жуда ҳам меҳнаткаш ва чарчоқ нималигини билмайдиган футболчи эди. У қанотда ҳужум ёки ҳимоя вазифасини бажара олган. Эквадорлик футболчи 2011-12 йилги мавсуми учун Англияда Йил футболчиси номига сазовар бўлади. Гарчанд унинг еттинчи рақамда ҳаракат қилган йилларини зўр дея олмасакда, у "МЮ"га чемпионлик олиб келишда катта хизмат қилган.

Эдинсон Кавани

Кавани 2020-21 йилги мавсумда "МЮ"да еттинчи рақамга эга чиқиш шарафига сазовар бўлади. Ўша мавсумда жанубий америкалик ҳужумчи 17 та гол билан "МЮ"нинг иккинчи ўринни олишига ёрдам берган. Уругвайликдан ўтган мавсум бошида бу рақамни тортиб олишди. Унинг исми...


Криштиану Роналду

Роналду "МЮ"ни тарк этганидан бери еттинчи рақамни таққан футболчилар ичида энг яхшиси бу Роналдунинг ўзидир. Бу мавсумни эсдан чиқаринг. Ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" ўз тарихидаги энг катта омадсизликларни бошидан ўтказди. Ўша пайтда бутун жамоа жонига Роналду оро кирган. У мухлислар учун ягона умид учқуни бўлди. Жамоада эса ундан яхшироқ тўпурар топилмади.
Ҳозирда "МЮ" тен Хаг билан тузалишни давом эттирмоқда. Аммо ортга назар ташлаб шуни айтиш мумкинки, агарда Роналду бўлмаганида, "қизил иблислар"нинг ортда қолган сўнгги мавсуми ёмонроқ натижалар билан якун топиши мумкин эди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 21:02, 06.11.2022. Ўқилди: 2526 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.