Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Расман! Тошкент бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ташкилот раҳбари 2023 йилги жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказилишини тасдиқлади.

"Ишонаманки, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилади ва тарихдаги энг зўрларидан бири бўлади. Мен Ўзбекистонда бўлганман ва у ерда мусобақалар қандай ташкил этилишини кўрганман. У ердаги профессионализм ва боксга бўлган меҳр кўп мамлакатлар учун намуна бўлади. Тошкентда янги чемпионларни кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Тарихда илк бора бизда рекорд миқдордаги мукофот жамғармаси бўлади - 5,2 миллион АҚШ доллари. Биринчи ўрин учун 200 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринга 100 000 АҚШ доллари, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллардан берилади", - деди IBA президенти Умар Кремлёв.

Ўз навбатида, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Тошкент "жаҳон бокси пойтахти" бўлишидан мамнун эканлигини таъкидлади.

"Бу тасодифан бўлиб қолгани йўқ, Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери сақланиб келинаётган бой бокс анъаналари бунга сабабдир. Ўзбекистон бокс оиласи номидан шуни айтишим мумкинки, мамлакатимиз бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун барча ишни қилади", - деди Сакен Полатов.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 09:44, 08.11.2022. Ўқилди: 2884 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик