Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Замонавий футболдаги энг яхши фахрийларидан бири

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Барселона»га қарши баҳсга ўзининг асосий ҳужумчиси - Ромелу Лукакусиз тайёргарлик кўрган «Интер» кичик ҳисоб (1:0) билан бўлсада, ўз фойдасига ҳал қилди.

«Челси»дан қайтган бельгиялик тўпурар август ойида жароҳат олгач, «нерадзурри»нинг олдинги чизиқдаги юмушлари аргентиналик Лаутаро Мартинес ва босниялик Эдин Жеколар зиммасига юкланди. Ана шу жуфтлик ҳозирда ўз вазифасини рисоладагидек адо этмоқда.

36 ёшли Жеко - замонавий футболдаги энг яхши фахрийларидан бири. Ўтган мавсумда Лукаку кетганидан кейин, у «Интер»нинг асосий ҳужумчиси бўлиб қолганди. Миланликлар унинг бельгиялик монстр ўрнини муносиб тўлдира олишига шубҳаланишди. Бироқ Эдин ажойиб сермаҳсулликни намойиш этиб, мавсумни 17та гол ва 10та самарали узатмани ўз ҳисобига расмийлаштириш билан ниҳоясига етказди. Бундан ташқари, ЕЧЛнинг гуруҳ бос-қичи доирасидаги «Виктория»га қарши баҳсда биттадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Айримлар Жекони аллақачон ҳисобдан чиқариб қўйишган, фахрий ўз фаолиятини Яқин Шарқ ёки МЛСда якунлаши тахмин қилинганди. Лекин Эдин «А» сериясидаги топларга хос савияни сақлаган ва халқаро аренада нуфузли турнирнинг кейинги босқичларидан умид узмаган ҳолда тўп сурмоқда. Фахрийдаги метин ирода болалик йилларида тобланган - у Болқондаги уруш даҳшатларига гувоҳ сифатида улғайди.

Серблар, боснияликлар ва хорватлар, православлар, мусулмонлар ва католиклар юрти улкан дошқозонга айланган пайтда Эдин 6 ёшли болакай эди. 1992 йилда Босния ва Герцеговинада фуқаролар уруши бошланди. Жеконинг қадрдон шаҳри бўлган Сараево айниқса, кўпроқ жабр кўрди, узоқ вақт давомида газеталар саҳифаларидан жой олди. Уруш туфайли шаҳар 25000 нафар фуқароларидан бевақт жудо бўлди, 35000 оила бошпанасиз қолди. табиийки, Жеколар оиласи ҳам ана шу жабрдийдалар орасида эди.

«Бизнинг уйимизни вайрон қилишди. Шу сабабли бобом ва бувим билан яшашга мажбур бўлгандик. Жажжигина хонада 15 киши ётардик. Бунинг устига, ҳар куни ҳалок бўлган танишларимиз ҳақида олинган хабарлар биз учун кучли руҳий зарба бўларди. Урушнинг азоби жуда оғир. Устимизга бомбалар тушиб турар, ўқ овозлари тинмасди. Ўша кунларда кўп йиғлаганман», - дея хотирлайди Эдин.

Жеко ва унинг ошна-оғайнилари учун футбол - уруш давридаги ягона овунчоқ эди. Эдиннинг отаси - Мидхат профессионал футболчи бўлиб, ўғлида кейинчалик ўзининг бахтли ҳаёт кечиришига сабабчи бўладиган футболга бўлган муҳаббатни уйғотганди. Аммо турмуш ўртоғи Белманинг оналарга хос сезгирлиги бўлмаганида, Мидхатнинг орзуси рўёбга чиқмаган бўларди. Тақдир тақозоси билан, нимадандир хавотирга тушган Белма ўртоқлари билан тўп тепиб юрган Эдинга барвақтроқ уйга қайтишини тайинлаган, ўғли онанинг маслаҳатини ерда қолдирмаганди. Орадан ярим соат вақт ўтар-ўтмас, майдончага бомба тушди - у ердаги болакайларнинг бирортаси ҳам тирик қолмади.

«Яратганнинг менга берган оналик ҳис,туйғуси ўғлим ҳаётини сақлаб қолди. Кўнглим фалокатни аввалдан сезганди», - дейди Белма даҳшатли воқеани тилга олганида.

«Егулик қолмаган, доимо қўрқинч билан юрардим. Шаҳарни бомбардимон қилишгани сабабли, ҳар қадамимиз ўлим билан ёнма-ён эди. Отам ўшанда фронтда, мен эса ҳар гал сирена товушларини титроқ билан эшитардим. Бу даҳшатни, ўша урушни унута олмаяпман. Кўрган-кечирганларим бутун ҳаётимга таъсир этмоқда. Кўпчилик бошқа болалар каби, менинг ҳам болалигимни ўғирлашди», - дейди Эдин.

Хайриятки, Жеконинг яқин қариндошларидан ҳеч ким ўша фожиали 3 йил ичида ҳалок бўлмади. Уруш тугагач, отаси уни «Железничар» клубининг болалар мактабига олиб борди. Эдинни машғулотларга олиб борадиган такси ҳайдовчиси шу жамоанинг мухлиси эди ва Жекодан йўлкира олмасди. Бунга жавобан бўлажак футболчи юлдуз мақомига эришганида унга машина совға қилишга ваъда берганди. Бир неча йилдан кейин, у ваъдани бажарди.

Олдинда эса Жекони қизиқарли ва ёрқин фаолият кутаётганди - Феликс Магатнинг шафқатсиз машғулотлари ва «Вольфсбург» билан Германия чемпиони бўлиши, Серхио Агуэро ва Марио Балотелли билан «Манчестер Сити»даги кескин рақобат, «Рома»даги ренессанс ва Жозе Моуриньо билан келишмовчиликлар ва «Интер»га ташриф. Болалик йилларида бошдан кечирган даҳшатли воқеалар Жеконинг табиатига кучли таъсир ўтказди - у метин иродали жангчига айланди.

«Айрим лаҳзалар бизни янада кучлироқ бўлишга ва ҳаётни чинакамига қадрлашга ўргатди. Биз оиладаги ўзаро мулоқотлар чоғида уни эсламаймиз. Доимо ўтмишга назар ташлашда маъно кўрмаганман. Уруш бизни ўзгартирди, ўзгача тарбиялади. Ўз ҳаётинг, оила аъзоларинг ҳаёти учун қўрқувда яшаш олдида, футболдаги муаммолар фил қаршисидаги пашшачалик эмас».

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 09.11.2022. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик