Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги қарорлари қабул қилинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Вилоятлар ФФ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси томонидан “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати Футбол маҳорат мактаблари (футбол академиялари) мусобақасининг 2006-йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Навоий вилоятида бўлиб ўтган ижтимоий тармоқларда турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган вазиятлар бўйича келиб тушган мурожаат ва эътирозлар кўриб чиқилди.

“Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати Футбол маҳорат мактаблари мусобақасининг 2006-йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Навоий вилоятида ўтказилган 5-тур доирасидаги Жиззах ФММ ва Андижон ФММ жамоалари ўртасидаги учрашув якунидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида (жами 9 нафар) жанжал содир бўлиб, муштлашувга айланган.

Учрашув бош ҳаками томонидан учрашув якунланганидан сўнг, Жиззах ФММ жамоасининг футболчиси Ж.Ергашев жаҳл қилган ҳолда тўпни зарб билан тепиб юборади, тўп эса Андижон ФММ футболчиси А.Абдунабиевга бориб тегади. Шундан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал содир бўлган.

Бундан ташқари, “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ташкилий қўмитасининг билдиргисига кўра, жорий йилнинг 17-октябр куни мазкур мусобақанинг 7-тур доирасида Бухоро ФММ — Наманган ФММ жамоалари ўртасидаги учрашувда спорт принсипларига хос бўлмаган вазият аниқланган.

Жумладан, “Б” гурухининг сўнгги 7-турида Андижон ФММ, Навоий ФММ, Бухоро ФММ ва Наманган ФММ жамоаларининг кейинги босқичга чиқиш имконияти бор бўлиб, ушбу учрашувлар қуйидаги ҳолатда бир вақтда бошланган (учрашув давомийлиги 70 дақиқа, хар бир тайм 35 дақиқадан):

Навоий ФММ — Андижон ФММ соат 11:00, “Кимёгар” ўйингоҳи (Навоий шаҳри);

Бухоро ФММ — Наманган ФММ соат 11:00, “Ёшлик” ўйингоҳи (Навоий шаҳри).

Навоий ФММ — Андижон ФММ учрашувининг 69-дақиқасида учрашув бош ҳаками Ахунов Мейирбек (Қорақалпоғистон Республикасидан) Андижон ФММнинг 17-рақамли футболчиси ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисининг оёғига зарба берган ва учрашув бош ҳаками Андижон ФММ дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбасини белгилаган. Навоий ФММ жамоаси жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган. Бош ҳакам томонидан учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилиб, мазкур вақт якунига етгач, Навоий ФММ жамоаси Андижон ФММ жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади.

Ўзбекистон ҳакамлари маркази ҳузуридаги Эксперт-ҳакамлар марказининг хулосасига кўра, Навоий ФММ — Андижон ФММ учрашуви бош ҳаками томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси тўғри белгиланганлиги қайд этилган.

Бухоро ФММ — Наманган ФММ учрашувининг 70-дақиқасига қадар Наманган ФММ жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётган бўлган. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган 4 дақиқа ичида Бухоро ФММ жамоаси 70+2 ва 70+4 дақиқаларда Наманган ФММ жамоаси дарвозасини шубҳали тарзда ишғол қилган. Энг ачинарлиси, Наманган ФММ ва Бухоро ФММ жамоалари футболчилари голлардан сўнг бир-бирларини очиқчасига табриклашган. Бундан ташқари, Наманган ФММ бош мураббийи томонидан ўйиннинг 70+3 дақиқасида 3 та ҳимоячи алмаштирилиб, уларнинг барчаси хамда дарвозабон Бухоро ФММ футболчиларига қаршилик кўрсатмасдан, атайин гол ўтказиб юборганлар. Натижада, Бухоро ФММ жамоаси ушбу учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, “Б” гуруҳидан 2-ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритган.

Мазкур учрашув бош ҳаками Самандаров Русланнинг ҳамда бошқа ёрдамчи ҳакамларнинг билдиришномаларида учрашув давомида ҳар иккала жамоа футболчилари ва мураббийлари келишганликлари баён қилинган. Бундан ташқари, юқоридаги учрашувлар Ёутубе ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган бўлиб, мазкур ҳолат кенг жамоатчиликнинг ва блогерларнинг муҳокамасига сабаб бўлган.

Юқоридагиларга кўра, спортнинг футбол тури бўйича “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси Ташкилий қўмитасининг 15.10.2022-йилдаги йиғилиш баёнига кўра, муштлашувда иштирок этган Жиззах ФММ жамоасининг футболчилари Ж.Ергашев, Д.Қўлдошев, А.Жумамуродов, Ф.Анарбаев, Ш.Ялғашевлар ҳамда Андижон ФММ жамоаси футболчилари А.Абдунабиев, Р.Омонбоев, И.Икромов, Я.Абдувахобовларга нисбатан 2022-йилнинг 31-декабрига қадар Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси томонидан ўтказиладиган ҳар қандай Республика мусобақаларидан четлатиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, спортнинг футбол тури бўйича “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси Ташкилий қўмитасининг 19.10.2022-йилдаги йиғилиш баёнига кўра, Наманган ФММ ва Бухоро ФММларнинг 2006-йилда туғилган жамоалари спорт принсипларига хос бўлмаган келишилган ўйинда қатнашганликлари сабабли 7-тур натижаси бекор қилиниб, жамоалар “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон мусобақасидан четлатилган.

Юқоридагиларга кўра, ўФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига асосан, Спортнинг футбол тури бўйича “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси Ташкилий қўмитасининг 15.10.2022-йилдаги йиғилиш баёнига кўра, муштлашувда иштирок этган Жиззах ФММ жамоасининг футболчилари Ж.Ергашев, Д.Қўлдошев, А.Жумамуродов, Ф.Анарбаев, Ш.Ялғашевлар ҳамда Андижон ФММ жамоаси футболчилари А.Абдунабиев, Р.Омонбоев, И.Икромов, Я.Абдувахобовларга нисбатан 2022-йилнинг 31-декабрига қадар Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси томонидан ўтказиладиган ҳар қандай Республика мусобақаларидан четлатиш жазоси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинган.

Шунингдек, ўФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига мувофиқ, Бухоро ФММ У-16 бош мураббийи А.Т.Шарипов ва Наманган ФММ У-16 бош мураббийи Қ.Р.Мамажоновларга ўФА Интизом кодексининг 5.44-бандига асосан ўзаро учрашувда ўйин натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишув уюштирганликлари ва қатнашганликлари учун 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш жазоси белгиланган.

Афсуски, болалар футболида шунга ўхшаш кўнгилсиз вазиятлар учраб туриши футболимиз мавқейига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси барча масъул шахсларни мусобақаларда спорт принсипларини ҳурмат қилишга чақиради ва шу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда кескин чоралар кўрилишини маълум қилади.

Киритилди: 17:33, 09.11.2022. Ўқилди: 2089 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик