Виктор Кумиков: «Бу йил қарзни қайтардим, деб ҳисоблайман»
“Андижон” – “Хоразм” ўртасидаги беллашувдан (3:1) сўнг мезбонлар устози Виктор Кумиков матбуот анжумани шундай деди:
“Биринчи бўлимдаги ўйлаган режаларимиз ўхшамади. Иккинчи бўлимда ўйинимизни тўғрилаб олдик. Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Вилоят ҳокими ҳам ташриф буюрганди ва яна бошқа меҳмонлар ҳам келгандилар. Яхши ўйин кўрсатиб вазифани бажардик.
Ҳиссиётларимга келсак, узоқ кутилган вазифани бажардик, ўтган йили жамоада мавсум бошидан ишламаган бўлсам ҳам охирида Суперлигада сақлаб қололмагандик. Шу сабабли ўзимда қандайдир қарзни ҳис қилдим. Бу йил ўша қарзни қайтардим, деб ҳисоблайман. Қувончим чексиз, албатта.
Кейинги режалар ҳақида билмадим, мавсумни тугатиб олайлик, яна битта ўйинимиз бор. Раҳбарият қандай жамоа тузади, ўтириб гаплашиб оламиз, муҳокама қиламиз”, - дейди Виктор Балютович.
“Андижон” матбуот хизмати.
Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:31, 17.11.2022. Ўқилди: 1840 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар