Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 32 73
3 Вильярреал 31 61
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 32 49
6 Сельта 31 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 31 41
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Эспаньол 31 38
12 Жирона 32 38
13 Валенсия 32 36
14 Мальорка 32 35
15 Райо Вальекано 31 35
16 Севилья 31 34
17 Алавес 32 33
18 Эльче 31 32
19 Леванте 31 29
20 Реал Овьедо 31 27

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Грузинча катта «ғалаён»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилги Грузия кубоги турнири тарихга ёрқин ҳарфлар билан ёзилиши тайин.

Диққат қилинг, даража бўйича 4-ўринда турувчи дивизионда қатнашаётган ўринбосарлар жамоаси мамлакат кубоги финалига чиқди. Гап Тбилисининг «Локомотив-2» клуби ҳақида кетмоқда. Энг қизиғи, «темирйўлчилар»нинг асосий жамоаси мусобақа билан 1/8 финалдаёқ хайрлашганди.  Қуйидаги ҳикоя шу ажиб сенсация ҳақида.

«Локомотив» (Тбилиси) - 2 йилча муқаддам ЕЛ саралашида Москва «Динамо»сини шарманда қилган клуб. Тўғри, «темирйўлчилар» ҳозирда Грузия лигасида анча қийналмоқдалар. Аниқроқ айтсак, «Локо» энди еврокубокларда эмас, аксинча, миллий чемпионат турнир жадвалининг охирги поғонасида. Боз устига, элитада қолишига умид ҳам йўқ. Мана, даҳшат даражасини ўзингиз баҳоланг: 32та турда атиги 8 очко (1та ғалаба, 5та дуранг ва 26та мағлубият). Жамоада голлар нисбати ҳам ўта аянчли - 26:92. Хуллас, «Локо» турнир жадвалида энг яқин жамоадан нақ 22 очко ортда қолмоқда. Муваффақиятсизликнинг сабаби оддий - ҳомий баҳорда клуб раҳбариятини янгилаш баробарида бюджетни ҳам анча қисқартирди. Чунки жамоада маошдан катта қарз йиғилиб қолганди. Энди «Локо» асосан ижара шарти бўйича келганлар ва ўз тарбияланувчиларига таяниб иш кўрмоқда.

«Локомотив» учун шундай мураккаб вақтда жамоанинг тўртинчи дивизионда қатнашаётган ўринбосарлари кутилмаганда, кучли сенсацияни юзага келтиришди. Айни пайт ўз дивизионида 2-ўринда бораётган «Локо-2» юқорига кўтарилиш учун яхшигина имкониятга эга. Лекин ёш «темирйўлчилар» асосий мўъжизани мамлакат кубогида кўрсатишди. Тўртинчи дивизион вакилининг финалга чиққанини ифодалашда «мўъжиза» иборасидан фойдаланмаслик мумкин эмас. Қўшимчасига, «Локомотив-2» ҳал қилувчи ўйин йўлида Олий дивизионнинг 3та жамоасини курашдан четга чиқариб юборди. Ваҳоланки, «Локомотив»нинг асосий жамоаси кубок турнирида атиги битта босқичдан ўтди ва 1/8 финалда иккинчи лига аъзоси «Шукура» (Кобулети)га бас келолмади - 0:2.

«Локомотив-2» ажабтовур юришини бошланғич саралаш раундларидан бошлади. Ёш «темирйўлчилар» аввалига «Мерани» (Тбилиси)нинг учинчи дивизионда ўйнайдиган ўринбосарлар жамоасини «овертайм» орқали «аут»га чиқаришди - 3:1. Жамоа ке­йинги босқичда яна бир дербида бешинчи лига иштирокчиси «Варкетили-2»ни ҳам 3:1 ҳисобида енгди. Шу тариқа тўртинчи дизивион вакили 1/16 финалга қўшилди ва дарҳол ўта жиддий рақибга дуч келди - ҳозирда элитада 3-ўринда бораётган «Самгурали». Қаранг­ки, «темирйўлчилар» яққол аутсайдерликни тан олмай, бу жамоани ягона гол эвазига доғда қолдиришди.

«Локо-2»ни 1/8 финалда яна бир элит клуб - «Телави» қарши олди. Бу сафар ўринбосарлар ўйиннинг асосий қисмида 1:1 ҳисобини сақлаган ҳолда, пенальтилар серияси орқали чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди (4:2). Ярим финал йўлида эса «локочилар»га нисбатан омад кулиб боқди. Яъни қуръа уларга учинчи лига вакили «Гурия»ни тўқнаштирди. Якунда яна 1:0 ва фарм-клуб финал остонасида! Мана, «Локо-2» ноябрь ойи бошида юқори дивизионда 6-ўринни эгаллаб турган «Сабуртало»ни ҳам мусобақадан чиқариб юборди. Голсиз дурангдан кейин ҳаммаси пенальтилар сериясида ҳал этилди. Тўғри, ўйинда қандайдир драма ҳам кузатилди. Дейлик, «Сабуртало» 53-дақиқада 10 киши бўлиб қолди. Қолаверса, нисбатан чўзилган пенальтилар серияси ҳам   омадли «Локо»га кулиб боқди. Бинобарин, ёш «темирйўлчилар» биринчи зарбани голга айлантирмаган бўлсаларда, якунда 7:6 ҳисобида устун келишди.

Йўқ, «Локо-2» таркибида фақат 16 ёшли йигитчалар ўйнашмади, лекин жамоа мураббийи майдонда ўсмирларни ҳам синаб кўрди. Ҳар ҳолда, кубок турнирининг ҳал қилувчи босқичларида «дубл»ни асосий жамоанинг баъзи футболчилари билан кучайтириш амалиёти йўқ эмас. Фақат «Локомотив»нинг асосий таркиби чемпионатда мутлақо ношуд кўринаётганини ҳам унутмаслик керак. Факт битта: «Локо-2»нинг кубокдаги эртаги бардавом!

Грузия кубоги финали 7 декабрь кунига белгиланган. «Локомотив-фарм» Батумида ўтказиладиган ҳал қилувчи баҳсда Кутаиси «Торпедо»сига қарши майдонга тушади. Умуман, Грузия футболи тарихида тўртинчи дивизион иштирокчиси илк марта финалга йўл олди. Энди битта савол қолмоқда: «Локо-2» 1980 йили Испания кубогида «Кастилья» томонидан қайд этилган ноёб натижани янгилай оладими? Маълумот учун, «Реал» ўринбосарлар жамоаси ўшанда финалга чиққан ва айнан «Қироллик клуби»нинг асосий таркибига 1:6 ҳисобида ютқазганди. Дарвоқе, «Локомотив»нинг ўзи Грузия кубогида 3 марта (2000, 2002 ва 2005 йиллар) зафар қучган. Энди эса ўринбосарлар сенсацион тарзда клуб коллекциясини тўлдириш имкониятига эгалар.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:57, 18.11.2022. Ўқилди: 2291 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Осасуна Анте Будимир 16
4 Барселона Ламин Ямаль 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Сельта Борха Иглесиас 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик