Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 03.12.2025 00:30
      • Борнмут
      • 0:1
      • Эвертон
      • 03.12.2025 00:30
      • Фулхэм
      • 4:5
      • Манчестер Сити
      • 03.12.2025 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 04.12.2025 00:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 04.12.2025 00:30
      • Брайтон
      • 3:4
      • Астон Вилла
      • 04.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 04.12.2025 00:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Ноттингем Форест
      • 04.12.2025 01:15
      • Лидс
      • -:-
      • Челси
      • 04.12.2025 01:15
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Сандерленд
      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 03.12.2025 01:00
      • Барселона
      • 3:1
      • Атлетико
      • 03.12.2025 23:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:3
      • Реал Мадрид

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Валенсия 14 14
16 Мальорка 14 13
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Леванте 14 9
20 Реал Овьедо 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шартномалардаги ажабтовур бандлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол оламида нималар юз бермайди, дейсиз. Жумладан, келишувга эришиш учун томонлар шартномага ғаройиб бандларни киритишган. Эътиборингизга ўта антиқа шартларни ҳавола этамиз.

Тунги клубларга оид банд
Ўз вақтида Роналдиньо ўта ноёб иқтидор соҳибларидан бири, балки кўнгилочар кечалар шайдоси ҳам эди. Уни ўз таркибида кўришни истаган «Фламенго» (2011-2012 йилларда ўйнаган) ўзаро шартномага тунги клублар хусусидаги бандни киритганди. Шартга кўра, футболчи ҳафтада икки марта шунақа муассасаларга кириш ҳуқуқига эга бўлган. Маълум бўлишича, бу банд ҳужумчининг талаби билан шартномага киритилган. Фақат шундан кейин у келишувга имзо чеккан. Бразилиялик афсона «Фламенго» либосида 44 марта майдонга тушиб, 19та гол ва 13та самарали узатмани амалга оширган.

«Арсенал»га ўзгача муносабат
2013 йилда «Ливерпуль» соҳиби Жон Генри «Арсенал»нинг «қизиллар» ҳужумчиси Луис Суаресни харид қилиш хусусидаги таклифини ўткир киноя билан қарши олганди. Ўшанда лондонликлар уругвайлик футболчи учун 40 млн. фунт таклиф этишган, кейин яна 1 фунт қўшиб қўйишганди. Ҳа, ҳа, айнан 1 фунт! «Нима деб, ўйлайсиз, Лондонда улар нима чекадилар?», - деб ёзганди Генри жаҳл билан ўз твиттерида. Таклифдан қаттиқ ранжиган «Ливерпуль» контрактларнинг бирига ўзгача бандни киритди. Ҳужумчи Роберто Фирмино билан тузилган шартномада харид баҳоси 83 млн. фунт қилиб белгиланган. Уни исталган клуб харид қилиши мумкин. Фақат «Арсенал»дан ташқари.

Фазога парвоз тақиқланади

1999 йилда Сандерленд» «Валенсия»дан ярим ҳимоячи Стефан Шварцни харид қилганди. Ўшанда ЖЧ-94нинг бронза медали соҳиби учун инглиз клуби 4 млн. фунт сарфлаганди. Контракт тузилаётган паллада қизиқарли маълумот ошкор бўлди. Швециялик футболчининг агенти фазовий парвозлардан бирига ўзи учун буюртма берган экан. Англияликлар агент Шварцни ҳам парвозга жалб этишидан хавотирланиб, шартномага парвозларни тақиқловчи бандни қўшиб қўйишди. Стефан «Сандерленд»да 4 йил тўп суриб, кейин фаолиятини якунлади.

Пазандалик курслари
Африкалик ярим ҳимоячи Рольф-Кристель Гье Мьян 1997 йилда Германияга йўл олиб, 15 йилдан кўпроқ тўп сурганди. «Айнтрахт» сафига ўтаётганида, футболчи клуб мутасаддилари олдига ўз рафиқаси учун пазандалик курсини топиб бериш талабини қўйганди. Гье Мьян 2012 йилда бутсаларини михга илиб, Германияда қолди.

Қизил бутсаларга тақиқ
Таниқли нидерландиялик ярим ҳимоячи Рафаэль ван дер Варт 2015 йилда «Бетис» билан шартнома имзолаганди. Унга ғайри-табиий шарт қўшимча қилинганди - футболчи қизил рангли бутсаларни кийиши мумкин эмасди. Маълум бўлишича, қизил ранг «Бетис»нинг ашаддий рақиби бўлган «Севилья»нинг рамзи экан. Мана шу шартни бажариш эвазига Рафаэль ҳар ой клубдан 115000 евро қўшимча ҳақ олган, тақиқ футболчига 1,6 млн.га яқин даромад келтирган.

Шаҳар ташқарисидан уй олмоқчи эди, ўйинчоқ уйга  эга бўлди
Ҳужумчи Жузеппе Рейна иштирокидаги кулгили воқеа. 90-йилларда «Арминия»га йўл олган футболчи клуб мутасаддиларидан ҳар мавсум арафасида шаҳар четида уй қуриб беришни талаб қилганди. Рейна шу тариқа 3та кўчмас мулк объектига эга бўлмоқчи эди. Чунки шартнома 3 йилга мўлжалланганди. Бироқ футболчи жиддий хатоликка йўл қўйган - уйнинг ўлчамлари ва қаерда бўлиши кўрсатилмаганди.

Хатоликдан унумли фойдаланган «Арминия» Рейнага ҳар мавсум арафасида Lego ишлаб чиқарган ўйинчоқ уйларни совға қилиб, каттагина маблағни тежаб қолди. Шаҳар четидаги уй эса Рейна учун орзулигича қолаверди.

«Учмас голланд»нинг ўзига  хос шарти
Афсонавий Деннис Бергкамп аэрофобия хасталиги туфайли «Учмас голланд» лақабини олганди. Самолёт трапига яқинлашиши билан, унинг вужудини кучли қўрқув эгаллаб оларди. Шу сабабли 1995 йилда Деннис «Арсенал»га келганида, шартномасида у ҳар қандай авиапарвозларидан озод этилганлиги белгилаб қўйилди. Натижада футболчи яқинроқ масофадаги сафар учрашувларига клуб автобусида ёки шахсий машинасида борар, олисдаги ўйинларни ўтказиб юборарди. 1999 йилда Флоренциядаги ЕЧЛ учрашувида иштирок этиш учун 2 кун автомашинада йўл босганди.

Тоғ чанғисига тақиқ
Норвегиялик ҳимоячи Стиг Инге Бьёрнебю 1992 йилда «Ливерпуль»га ўтиб, 8 йил тўп сурганди. Футболдан ташқари, чанғида трамплиндан сакраш ҳам унинг севимли спорти эди. Стигнинг отаси таниқли чанғичи бўлиб, 2та қишки Олимпия Ўйинларида иштирок этганди. Бундан хабардор бўлган «Ливерпуль» раҳбарияти Бьёрнебюга тоғчанғи трассаларига яқинлашишни тақиқлаб қўйишди. У трассадан 200 м. узоқликдагина туриши мумкин эди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 21.11.2022. Ўқилди: 2924 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.