Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких ўз дубли билан «Арсенал»га дастлабки 3 очкони тақдим этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Украина Премьер-лигасининг 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо футболчилар ҳаракат қиладиган ҳар иккала клуб ўз ҳисобига 3 очко ёзиб қўйди.

Киевнинг «Арсенал» клуби ўтган мавсумни кучли бешликда якунлаб, Европа лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Жорий йилги мавсум эса «тўпчилар» учун қийин бошланди. Бунга сабаб қилиб «Арсенал»га дастлабки икки турдаёқ чемпионлик учун асосий даъвогарлар – Донецкнинг «Шахтёр» ва Киевнинг «Динамо» клублари тўқнаш келганани кўрсатиш мумкин. Ва ниҳоят 3-турга келиб Максим Шацких жамоадошлари ўз ҳисобларига илк 3 очкони ёзиб қўйишди.

Луганскда «Заря» меҳмони бўлган «Арсенал» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 9-дақиқада Максим Шацких меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 14-дақиқада унинг ўзи пенальтидан ҳисобни яна 1тага оширди. 20-дақиқага келибоқ «Арсенал» 3та гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди. 24-дақиқада мезбонларнинг ҳисоб қисқартирувчи голи ўйиндаги якунийси бўлди.

Қайд этиш керак, киевликлар 3-турга қадар бирорта ҳам гол ура олишмаганди. Жамоанинг фаҳрий футболчиси Максим Шацких эса 3-турдаги дубли билан «Арсенал» голларини почин қилиб берди. «Заря» устидан қозонилган ғалаба «тўпчилар»ни турнир жадвалида 12-ўринга олиб чиқди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Луганск клуби бунга қадар ўтказилган иккита турда 6 очко эгасига айланганди.

Яна бир ўзбекистонлик Виталий Денисов тўп сураётган Днепропетровскнинг «Днепр» клуби 3-турдан кейин юз фоизлик натижа қайд этиб турибди. 3-турда Донецкнинг «Металлург» клубини қабул қилган «Днепр» 2:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда Евгений Коноплянка томонидан қайд этилган дубл, мезбонларга ғалаба келтирди. Дастлабки икки турни тўлиқ ўтказган Виталий Денисов 74-дақиқада айнан учрашув қаҳрамони ўрнига майдонга туширилди.

3-турдан кейин «Шахтёр», «Днепр» ва «Динамо» клублари 9тадан очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Премьер-лиганинг 4-тур ўйинлари 4 август куни бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик футболчилар ҳаракат қилаётган «Арсенал» ва «Днепр» клублари Киевда ўзаро тўқнаш келишади.


Манба: The-uff.com
Киритилди: 09:55, 30.07.2012. Ўқилди: 5052 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.