Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа суперлигаси ҳали ўлмаган...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Суперлига
Рукн: Янгиликлар
A A A

2021 йилнинг 18 апрелидан 19 апрелга ўтар оқшоми футбол мухлислари хотирасидан мустаҳкам жой олганига асло шубҳа йўқ.

Айнан шу оқшом «Реал» президенти Флорентино Перес Европа Суперлигаси ташкил этилишини эълон қилганди. Ўшанда ташаббусни футболга алоқадор деярли барча шахслар - мухлислару-ўйинчилардан тортиб, исёнчи жамоалар мураббийлари ва асосий раҳбарлар маъқулламадилар, бунинг таъсири остида лойиҳа атиги бир неча кун ичида бутунлай унутилгандек эди. Бироқ орадан маълум муддат ўтгач, Суперлига ғояси барҳаёт эканлиги, боз устига, янада фаоллашгани маълум бўлди.

Суперлиганинг янги Қирралари

Яқинда кўпчилик учун кутилмаган тарзда Суперлиганинг бош директори Бернд Райхарт бўй кўрсатди. Мазкур лавозим кейинроқ таъсис этилгани боис, Райхарт шу пайтгача футболга оид масалаларга аралашган эмасди. Унинг ўзгаришлар хусусидаги асосий тезислари қуйидагича:

  •  Суперлига лойиҳаси тирик ва ривожланмоқда. Европанинг кўпгина клублари футболнинг келажаги хусусида «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» билан ҳамфикрлар. Айни пайтда АПЛ клублари билан музокаралар олиб борилмоқда;
  •  Суперлига УЕФА билан ҳамкорлик қилишга ва турли ғояларни муҳокама қилишга тайёр. Лойиҳани 2024|2025 йиллар мавсумидан татбиқ этиш белгиланган;
  •  Янги форматдаги футбол турнирини муҳокама қиляпмиз, мавсум ниҳоясида бир нечта жамоа қуйи лигага йўл олади;
  •  Бўлажак ислоҳотларга мўлжалланган ва ҳалол ҳамкорлик футболга фақат манфаат келтиради.

Нима учун Суперлига лойиҳаси амалга ошмади?

Афтидан, Суперлига ташаббускорлари янги вазиятдан унумли фойдаланиш ниятидалар. Лойиҳа эълон қилинганидан кейинги дастлабки уриниш муваффақиятсизликка юз тутганди. Ваҳоланки, Суперлига лойиҳасининг бош нотиғи бўлмиш Флорентино Перес ўзгаришлар зарур эканлигини тушунтириб ўтганди: «Нимадир қилишимиз шарт. Чунки 14дан 24 ёшгача бўлган ёшлар футболдан воз кечмоқдалар, бу спорт тури уларни чарчатиб қўймоқда. Шу боис, улар бошқа машғулотларни афзал кўрмоқдалар. Сайёрамиздаги 4 миллиарддан кўпроқ футбол мухлисларининг ярми Суперлига клубларининг ишқибозларидир».

Янги турнирнинг асосий муаммоси шундаки, у ёпиқ мусобақа: Суперлигада ўйнаш учун ички чемпионат ва ЕЧЛдан воз кечган 12та номдор жамоа бу ҳийла-найрангни кўпчиликка ошкор этмасдан, пинҳона режалаштиргани уларнинг ўзидан бошқа ҳеч кимга маъқул бўлмади.

«Бизнинг мусобақаларимиз ҳеч қачон бир гуруҳ зиқна клублар учун ёпиқ турнир бўлмайди. Ҳар қандай жамоа ўзи истаган мусобақада қатнашиш ҳуқуқи учун даъвогарлик қилиши мумкин - майдондаги натижаларидан келиб чиққан ҳолда, албатта. УЕФА ва бутун футбол олами шармандали таклиф билан чиққан ва очкўзликдан бўлак ҳеч нарсани ўйламайдиган бир нечта Европа клубларига қарши курашиш йўлида бирлашди», - деганди УЕФА президенти Александер Чеферин.

Испания чемпионатининг президенти Хавьер Тебас Суперлиганинг асосий рақиби ҳисобланади. Sky ижодкорлари томонидан яратилган «Суперочкўзлар: футбол учун жанг» номли ҳужжатли фильмда у қуйидагича фикр билдирганди: «Суперлига ғояси анча йиллар давомида ҳавода кезиб юрди. Бу доимо биз учун «бош оғриғи» бўлади, деб ўйлаганмидим? Ҳа. Қачонлардир Суперлига лойиҳаси воқеликка айланишини тахмин қилганмидим? Йўқ».

Шунингдек, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ҳам Суперлигага қарши: «Умид қиламанки, бу Суперлига ҳеч қачон бўлмайди. ЕЧЛ ва ЕЛ турнирларининг самарали фаолияти туфайли футбол янада мафтункор спорт турига айланди. ЕЧЛ - мен учун доимо қайсидир муайян жамоа билан куч синашишга мажбур этмайдиган Суперлига. Нега энди биз «Ливерпуль» қаторасига 10 йил «Реал» билан баҳслашадиган тизимни яратишимиз керак? Ҳар йили бир хил томошани кўриш кимга ёқади?»

Тез орада Суперлига аъзоси бўлган жамоалар мухлислари стадионларга бориб, суюкли клубларини Суперлигадан воз кечишга даъват эта бошладилар. Натижада бу клублар бирин,кетин лойиҳада иштирок этмасликларини маълум қилдилар. Фақат УЕФА санкцияларига дуч келган «Барселона», «Реал» ва «Ювентус» қолди.

Суперлига нима  учун керак?

Бернд Райхарт жаҳон футболидаги иккита асосий муаммони алоҳида таъкидлаб ўтди: ёш мухлислар аудиториясининг футболга бўлган қизиқиши пасайиб кетганлиги ва ортиқча аҳамиятсиз учрашувларнинг кўпайиб кетганлиги.

Райхарт шунингдек, 2024|2025 йиллар мавсумидан жорий этилажак ЕЧЛнинг янги форматини танқид қилишга ҳам улгурди: «Очиғини айтганда, ЕЧЛнинг янги форматида қандайдир ижобий жиҳатни кўрмаяпман. Аксинча, ҳаммаси янада ёмонроқ бўлиши мумкин. Назаримда, аҳамиятсиз ўйинлар сони кўпайиб кетаётгандек. Тизимни қайтадан кўриб чиқилиши ва тегишли ўзгаришлар киритиш лозим».

Райхартнинг айтишича, Суперлигани 2-3 йил ичида жорий этиш мўлжалланмоқда. Тахминий старт санаси - 2024|2025 йиллар мавсуми. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида А22 Sports Management махсус компания­си ташкил этилган.

СОДИҚ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:00, 29.11.2022. Ўқилди: 1935 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик