Шахмат. Абдусатторов «Tata Steel Chess India 2022» турнирида бугун бир мағлубият, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этди
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида бугун шахмат бўйича «Tata Steel Chess India 2022» халқаро турнири бошланиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Унда 10 нафар шахматчи дастлаб рапид йўналишида ўз омадларини синаб кўришади.
Мусобақада иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов бугун 3та ўйин ўтказди. Ҳамюртимиз дастлаб мезбонлар аъзоси Эрегаиси Аржунга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, иккинчи турда Ниҳал Сарин билан дуранг ўйнади.
Ниҳоят, Абдусатторов учинча турда АҚШ вакили Хикару Накамура устидан ғалаба қозонди. Нодирбек 1,5 очко билан жадвалда 5-ўринни эгаллаб турибди.
Шаҳриёр Мамедяров (Озарбойжон) 3 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлса, Аржун ва Сарин 2 очко билан кейинги поғоналарни эгаллаб туришибди.
Спортчилар эртага ва индинга 3тадан ўйин ўтказишади ҳамда рапид йўналиши якунланади. Блиц турнири эса 3-4 декабрь кунларига белгиланган.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:00, 29.11.2022. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар