Бугун 16 январь, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 15.01.2026 00:45
      • Интер
      • 1:0
      • Лечче
      • 15.01.2026 22:30
      • Верона
      • 2:3
      • Болонья
      • 16.01.2026 00:45
      • Комо
      • 1:3
      • Милан
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Сассуоло
      • 16.01.2026 16:30
      • Япония
      • -:-
      • Иордания
      • 16.01.2026 20:30
      • Вьетнам
      • -:-
      • БАА
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 20 46
2 Милан 20 43
3 Наполи 20 40
4 Ювентус 20 39
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 20 31
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 20 22
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи
20-тур Женоа 3-0 Кальяри
20-тур Ювентус 5-0 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ легионерларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тартибини эълон қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимизда фаолият олиб борадиган хорижлик футболчилар даражасини ошириш, клубларимизда сифатли ва чиндан маҳоратли легионерлар тўп суришига эришиш мақсадида футбол клублари учун хорижлик футболчи ва мутахассисни рўйхатдан ўтказиш бўйича алоҳида шартлар белгилаш арафасида турибди.

Шу сабабли Мусобақалар Регламентининг хорижлик футболчи ҳамда мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш қисмига айрим қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Хусусан, хорижлик футболчи ёки мутахассис билан шартнома тузиш жараёнида футбол клуби қуйидагиларни ҳисобга олиши талаб этилади:

футбол клуби 2023/24-йилги мавсум учун ОФК лицензиясини қўлга киритган бўлиши шарт (2023-йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнаси ҳамда легионер футболчи билан амалдаги меҳнат шартномаси мавжуд бўлган клуб бундан мустасно);
легионер ёки хорижлик мутахассис билан шартнома имзолашдан аввал футбол клуби мазкур шартнома лойиҳасини ЎФА билан келишиши ва шундан кейингина уни имзолаши лозим.
Қолаверса, рўйхатдан ўтказилаётган легионер футболчи ЎзПФЛ томонидан тўрт тоифага ажратиб олинади.

Олий тоифа. Қуйидаги мезонларга мос келувчи легионер футболчи:

Европа ёки жаҳон чемпионатининг финал босқичи доирасида майдонга тушган футболчи;
УЕФА коеффициентлар жадвалида дастлабки етти ўринда бораётган мамлакатлар олий дивизионининг якунига етган сўнгги мавсумида ёки давом этаётган мавсумида камида 10 та ўйинда майдонга тушган футболчи.
Биринчи тоифа. 2003-йил ва ундан кейин туғилган, сўнгги икки мавсум давомида ўз мамлакати терма жамоасининг расмий мусобақалар доирасидаги ўйинларида энг камида икки марта майдонга тушган футболчи.

Иккинчи тоифа. Қуйидаги мезонларга мос келувчи легионер футболчи:

ФИФА рейтингида дастлабки 15 поғонада бораётган терма жамоа сафида ҳеч бўлмаганда 1 та расмий мусобақа доирасидаги ўйинда майдонга тушган ҳамда 31 ёшга тўлмаган футболчи;
ўз мамлакати миллий терма жамоасининг расмий мусобақалар доирасидаги ўйинларида сўнгги икки йил давомида камида 2 марта майдонга тушган футболчи.
Учинчи тоифа. Юқоридаги меъзонларга мос келмайдиган легионер футболчи.

Бунда, жаҳон амалиётида бўлгани сингари, легионер футболчи ёки хорижлик мутахассис хизматидан фойдаланувчи клуб одатдагидек, уларни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиш учун бир марталик пуллик тўловни амалга оширади. Аммо тўлов қилиш эндиликда легионернинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда бажарилади:

Олий тоифага кирувчи легионер учун тўлов тасдиқланган миқдорнинг тенг ярмини ташкил қилади;
биринчи тоифали легионер учун тўлов амалга оширилмайди;
иккинчи тоифага кирувчи легионер учун тўлов тасдиқланган миқдорда амалга оширилади;
учинчи тоифага кирувчи легионер учун тўлов тасдиқланган миқдордан иккига кўпайтириб амалга оширилади;
Про лига клуби ҳар қандай легионер учун бир хилда — тасдиқланган миқдор кўринишининг тенг ярмида тўлов амалга оширади.
Футбол клубига 6 нафаргача легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилади. Бунда улардан бири (ёки ҳаммаси) ОФКга аъзо мамлакат фуқароси бўлиши шарт (5+1).

Тизимида фарм жамоаси мавжуд клуб мазкур фарм жамоа учун легионер футболчини рўйхатдан ўтказишда ҳам юқоридаги чекловдан чиқмаслиги керак.

Бундан ташқари, футбол клуби легионер футболчини рўйхатдан ўтказишда қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин бўлади:

агар легионер футболчи узлуксиз кетма-кет тўрт мавсумни Ўзбекистон клубларида ўтказган бўлса ва 2023-йилги мавсум тартиб бўйича унинг кетма-кет бешинчи мавсуми бўлса, мазкур легионер учун умуман тўлов амалга оширилмайди;
агар легионер футболчи бир клуб сафида кетма-кет иккинчи мавсум учун ҳам рўйхатдан ўтказилса, мазкур футболчи учун белгиланган тўлов 50 фоизга қисқартирилади;
агар легионер футболчи биринчи тоифага мансуб бўлса, клубга уни қайд этилган чеклов миқдорига қўшимча равишда рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилади.
Мақсад – чемпионатимизга ташриф буюрадиган хорижлик футболчилар даражасини ошириш, клубларнинг селекция ишларини жадал олиб боришига эришиш.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 19:08, 01.12.2022. Ўқилди: 3212 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Верона Гифт Орбан 7
6 Интер Хакан Чалханоглу 7
7 Болонья Риккардо Орсолини 7
8 Болонья Сантьяго Кастро 6
9 Наполи Расмус Хейлунд 6
10 Удинезе Николо Дзаньоло 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.