Ўтган мавсумда Туриннинг "Ювентус" клубини Италия чемпионлигига олиб келган бош мураббий Антонио Конте келишилган ўйинларда иштирок этишда айбланиб, Италия прокуратураси ҳамда мамлакат футбол Федерацияси томонидан 3 ойга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда La Gazzetto Dello Sport нашри хабар бермоқда.
Антонио Конте 2010/11 йиллги мавсумда "Сиена" кллуби бош мураббийи сифатида келишилган характердаги ўйинларни ташкиллаштирган дея, айбланган.
Юқоридаги нашрнинг маълум қилишича, Конте яна қўшимчасига 100 минг евро миқдорида жарима ҳам тўлайдиган бўлди.
Айни пайтда "Юве" бош мураббийи Италия прокуратураси билан суҳбатлашишга ва уларга юқоридаги иш юзасидан айбдорларни қидириш ишларига ёрдамлашишга рози бўлган. Сабаби мураббий бу йўл билан ўз дисквалификация муддатини камайтиришга эришиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Италия футболида авж олган навбатдаги коррупцион жанжалда "А" ва "Б" сериянинг 13 та клуби, жумладан "Болонья", "Сиена", "Торино", "Сампдория", "Удинезе" каби клублар иштирок этганликда гумон қилинган.
Футболчилар орасида эса, "Ювентус" ҳамда "Италия" терма жамоаси аъзоси Леонардо Бонуччини қаттиқ санкция кутмоқда. Шунингдек, жиноий ишда "Ювентус"нинг бошқа бир футболчиси Симоне Пепе, "Болонья" ҳужумчиси Марко Ди Вайо кби футболчиларнинг ҳам номи тилга олинмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).