Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4425 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қулаш ҳолатидан кўтарилиш! Ҳаммаси Людмила ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Атлетико» аёллар жамоасининг бразилиялик вакили Людмила да Сильва жорий мавсумни ўта шиддатли бошлади.

 Дейлик, рус қизларига хос исмли ҳужумчи сентябрга белгиланган дастлабки 3та турда 3та гол урган ҳолда, Испания чемпионатининг 9-ойдаги энг яхши аёл футболчисига аталган совринга эга чиқди. У шунинг баробарида турнир тўпурарлари рўйхатида пешқадамликни қўлга олди ва муайян танаффусдан кейин Бразилия терма жамоаси сафига қайтди. 27 ёшли ҳужумчи 2017 йилдан буён «Атлетико» тизимидаги аёллар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Людмиланинг жорий мавсумга қўйилган асосий мақсади - бор истеъдодини ишга солиб, Бразилия терма жамоасида ўйнашга муносиб эканлигини исботлаш ва 2023 йил тақвимига киритилган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичига бориш. Ҳа, у ҳозирдан Австралия ва Янги Зеландия мезбонлик қиладиган мундиални кўзламоқда.

*** 

Людмила да Сильва анча машҳур. Дейлик, унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 300 минг кишидан кўп. Қолаверса, реклама шартномалари ҳам йўқ эмас. Умуман, Людмила ҳозирда аҳил яқинлари даврасида яйрамоқда, лекин олдин бундай эмасди, тақдир уни кучли синовларга ҳам рўбарў қилган. Хусусан, Людмиланинг болалик йиллари ўта мураккаб шароитда ўтган. Шуни инобатга олсак, ҳозирги нуфузи янада салмоқли кўринади. Ҳар ҳолда, Люда айни пайт «Атлетико» аёллар жамоаси етакчилари қаторида. 

*** 

Людмила Бразилиянинг Сан-Паулу штатига қарашли Гуарульюс шаҳрида дунёга келган. Бироқ отаси ичкиликбозлик оқибатида барвақт вафот этгач, онаси фарзандларини ёлғиз тарбиялай олмаслигини тушуниб, қизларидан воз кечади. Шу тариқа Люда 2 ёшли пайти болалар уйидан қўним топади. У давлат қарамоғидаги муассасага опаси билан бирга йўл олганди. Тўғри, орадан маълум муддат ўтгач, қизлар ортга қайтишади. Лекин оналари олдига эмас - уларни холалари ўз қарамоғига олади. Шу тариқа қизалоқлар хароба ра­йонда яшай бошлайдилар. «Тўғриси, ўта оғир кунларни бошдан кечирганмиз. Дейлик, бироз улғайганимизда, гиёҳванд моддалар ва бошқа ёмонликлар авж олган муҳит ичига тушиб қолдик. Айнан гиёҳвандлик иллати ортидан энг яқин дўстимдан айримдим, кейинроқ опамни ҳам йўқотдим», - дея ўша даврни эслайди Людмила.

*** 

Хуллас, опасидан айрилиб, ёлғиз қолган Людмила руҳий тангликка тутқунликдан қутулиш мақсадида спорт билан жиддий шуғулланишга қарор қилади. У бунда ўзини аввалига енгил атлетика ва капоэйра машғулотларига уради. 15 ёшга тўлганида эса, кутилмаганда, Сан-Паулунинг «Ювентус» аёллар клуби скау­ти назарига тушади. Шу тариқа қаҳрамонимиз енгил атлетикадан воз кечиб, профессионал футболга юз тутади. Диққатга сазовор факт: Людмила янги спорт туридаги деб­ют мавсумидаёқ 8та гол уриб, жамоаси бош тўпурарига айланади. Бундай бошланиш самарасиз кетмайди ва Люда атиги 1 йилдан сўнг нисбатан кучлироқ «Сан-Каэтано» клуби сафига қўшилади. Кейинчалик яна бир қатор жамоаларда тўп сурган ҳужумчи 2017 йили Мадрид «Атлетико»си чорловини қабул қилади. «Матрасчилар»нинг ғалабалари билан ниҳоясига етган 2018|2019 йиллар мавсумида Людмила 11та гол уради, Қиролича кубоги турнирида эса рақиблар дарвозасини 6 марта нишонга олиб, энг яхши тўпурарга ажратилган соврин соҳибига айланади. Ўшанда Marca нашри бразилиялик ҳужумчини Испания аёллар лигасидаги Жанубий америкалик энг яхши футболчи сифатида эътироф этганди.

*** 

Бразилия терма жамоаси ва ЖЧ-2023. Людмилада футболга кучли қизиқиш ва муҳаббат телевизор орқали Бразилия терма жамоаси етакчилари - Марта ва Формига ўйинларини томоша қилиш асносида пайдо бўлган. Да Сильва айнан шу икки юлдузни дастлабки ва асосий кумирлари сифатида тилга олади: «Эсимда, Марта билан илк марта  кўришганимда, ҳаяжондан гапиролмай қолгандим. Тўғриси, ўша паллада мамлакатимиз аёллар футболи афсонаси олдида шунчаки, эс-ҳушимни йўқотиб қўйгандим». Людмиланинг ўзи Бразилия шарафини ҳимоя қилишни ёшлар терма жамоасида бошлаган. Эпчил ҳужумчи тез орада назарга тушиб, миллий жамоанинг собиқ бош мураббий Эмили Лимадан ҳам чорлов олади. Мураббий Людмила учун иккинчи онадек бўлиб қолганини ҳам айтиш жоиз. Бразилиялик иқтидор соҳибаси ҳозирга қадар 2019 йилги жаҳон чемпионати ва Токио Олимпиадасида иштирок этди. Бироқ мавсум-2020|2021 «Атлетико» учун муваффақиятсиз кечиши оқибатида қаҳрамонимиз Америка кубогида зафар қучган терма жамоа таркибидан тушиб қолди. Бразилияликлар охирги мундиал (ЖЧ-2019)да «плей-офф» босқичига муаммосиз чиққан бўлсаларда, нимчорак финалда мусобақа мезбони - Франция термасига имкониятни бой беришди. Ўша турнирда бор маҳоратини намойиш этишга улгурмаган Людмила энди 2023 йилги мундиални кўзламоқда. У Авс­тралия|Янги Зеландияда хато-нуқсонсиз, мукаммал ўйин намойиш этиш асносида зафар қучишни ўйламоқда: «Аввалги мундиалда мухлисларимиз бизни ўта фаоллик билан қўллаб-қувватлашди, кейин ҳеч ким бу ҳақда гапирмай қўйди. Аслида аёллар футболи ҳар доим долзарб мавзу бўлиши керак. Дейлик, терма жамоанинг фақат ЖЧ билан чекланиб қолиши яхши эмас. Умид қиламанки, келажакда сермазмун ва сермаҳсул ўйинлар билан мухлисларимизни беҳад қувонтирамиз».

*** 

Мана, Испания чемпионатида сентябрь ойининг тенгсиз футболчисига айланган Людмила да Сильва Бразилия термаси янги бош мураббийи Пия Сундхагедан таклиф олди ва Италия ҳамда Норвегия жамоаларига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Олдинда эса ЖЧ-2023га қаратилган орзу-умидлар... Бундан ташқари, Людмилада яна кўплаб эзгу мақсадлари бор. 27 ёшли ҳужумчи ҳозирдан фаолиятини қадрдон шаҳри - Сан-Паулуда якунламоқчи эканлинини яширмаяпти, лекин бунга қадар, 2024 йилгача «Атлетико» билан имкон борича кўпроқ соврин ютмоқчи. Ҳар ҳолда, яқинда Мадрид клуби билан 2 мавсумга мўлжалланган янги шартнома расмийлаштирди.

***

Людмила ижтимоий ҳаётда ўта фаол. У хусусан, Бразилия­даги камбағал оилалар фарзандларининг  спорт билан шуғулланишларига шароит яратиш масаласига ҳисса қўшмоқда, қолаверса, уларга илҳом бағишлашни хоҳлайди: «Вақтида ўзим Мартадан ўзгача илҳомланиб, ҳаётда тўғри йўл топишга муваффақ бўлгандим. Энди бу масалада бошқаларга ўрнак кўрсатишим керак. Менда ҳаммаси ўхшади. Ёшлигимда уй сотиб олишни ҳаттоки, тасаввур ҳам қилолмасдим, энди бу реал воқеликка айланди. Демак, ҳаммаси ҳаракатга боғлиқ, фақат қийналаётган ва тўғри йўлни тополмаётган болаларга озгина туртки бериш керак». Испания чемпионати аёллар лигаси мавсумининг катта қисми ҳали олдинда, лекин ҳозирдан у бразилиялик Людмилага аталадиган кўринади.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:17, 03.12.2022. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.