Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лондон-2012. Бешинчи кун якунлари ва эртанги мусобақалар анонси

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Лондон (Буюк Британия)да ўтказилаётган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида бугун мамлакатимиз спортчилари қиличбозлик, дзюдо ва теннис бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Биринчи бўлиб мусобақаларга дзюдо кураши бўйича вазни 90 кг.гача бўлган эркаклар ўртасидаги баҳсларда Дилшод Чориев киришди.

Дастлаб швециялик Маркус Нюманни мағлуб этган ҳамюртимиз, иккинчи босқичда венгриялик Тамаш Мадарашни “иппон” баҳоси билан муддатдан аввал енгишга муваффақ бўлди. Ярим финалга бериладиган йўлланма учун бразилиялик Тиаго Камилога қарши татамига чиққан Дилшод Чориев кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди ва ўтиш турнири орқали бронза медаллари учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Ўтиш турнирида Дилшодга дзюдо ватани вакили Масаши Нишияма рўбарў келди. Муросасиз кечган беллашувнинг асосий ҳамда қўшимча вақтида ғолиб аниқланмади ва фақатгина ҳакамларнинг якуний хулосасига кўра ғолиблик япониялик спортчига берилди.

Шундан сўнг юртимиз спорт муҳлисларининг диққат эътиборлари қиличбозликнинг шпага тури бўйича эркаклар ўртасида бошланган мусобақаларга қаратилди. Бу бежиз эмас. Сабаби узоқ йиллик танаффусдан сўнг Олимпиада ўйинларининг қиличбозлик бўйича ўтказиладиган мусобақаларга ҳамюртимиз йўлланмани қўлга киритган эди.

Таъкидлаш жоизки, гарчи юртдошимиз Руслан Кудаев Олимпиада ўйинларида илк бор иштирок этаётганлигига қарамай, дастлабки беллашувда зафар қучди. Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Парк Кёнг Ду билан кечган баҳсда Руслан Кудаевнинг 15-9 ҳисобида қўли баланд келди. Афсуски, Руслан зафарли юришини иккинчи босқичда давом эттира олмади. Венесуэлалик Силвио Фернандесга қарши кечган ушбу баҳсда ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Делегациямиз аъзолари орасида бешинчи кунги мусобақаларни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин якунлаб берди.

Маълумки, бугунги кунда дунё рейтинг жадвалида 34-ўринда бораётган Денис Истомин ўзининг дастлабки Олимпия ўйинларидаги иштирокини кетма-кет ғалабалар билан бошлади. Биринчи босқичда испаниялик Фернандо Вердаскони (дунё рейтинг жадвалида 16-ўрин) икки сет якунларига кўра 6-4, 7-6 ҳисобида мағлуб этган ҳамюртимиз, иккинчи босқичда люксембурглик Жил Мюллердан 6-7, 7-6, 7-5 ҳисобида устун келди.

Чорак финалга бериладиган йўлланма учун Денис Истомин дунё рейтинг жадвалида пешқадамлик қилаётган Рожер Федерерга (Швейцария) қарши кортга чиқди. Марказий кортда ўтказилган мазкур баҳс жаҳоннинг кўплаб телеканаллари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Учрашув кутилганидек кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Айниқса, биринчи сетда Денис Истомин номдор рақибини анча қийнаб қўйди ва фақатгина тай-брек арафасида 5-7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Иккинчи сетда ҳам муҳлислар қизиқарли ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Гарчи иккинчи сетда Денис Истомин учрашувда бурилиш ясашга астойдил харакат қилган бўлсада, тажриба ўз сўзини айтмай қўймади.

Шу тариқа, 1 соату 21 дақиқа давом этган учрашув 7-5, 6-3 ҳисобида Федерер фойдасига ҳал бўлди.

2 август куни мамлакатимиз спортчилари сузиш, бокс ҳамда дзюдо спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда баҳсларга киришадилар.

Даставвал, дзюдо кураши бўйича оғирлик вазни 100 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида Рамзиддин Саидов татамига чиқади. Унинг 1/32 финал босқичидаги рақиби Кюл Вашкулат (АҚШ) бўлади. Шундан сўнг 200 метр масофага чалқанча усулда сузиш мусобақаларида Юлдуз Қўчқорова баҳсларни бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида икки нафар чарм қўлқоп усталаримиз Фазлиддин Ғоибназаров (60 кг) ҳамда Аббос Атоев (75 кг) 1/8 финал баҳсларини ўтказишади. Ушбу босқичда Фазлиддин Ғоипназаров америкалик Жозе Рамиресга қарши рингга кўтарилса, икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев руминиялик Богдан Журатони билан баҳс юритади.

Эртанги бўладиган мусобақаларда барча юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 21:29, 01.08.2012. Ўқилди: 6556 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.