Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек легиони эффекти

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Минскнинг «Энергетик-БГУ» клуби ўз тарихида илк марта Беларусь чемпио­нати совриндорига айланди ва еврокубокларга йўл очди.

Энг муҳими, «талабалар» Беларусь футболининг энг қудратли жамоалари - «Шахтёр» (Солигорск) ва БАТЭ билан чинакам рақобатга киришиб, Олий лиганинг охирги турига қадар чемпионликка чанг солишди. Асосан ёшлардан таркиб топган иштиёқи баланд жамоа орада ҳаттоки 1-ўринга ҳам кўтарилди, олтин медаль ютиш учун реал имконият ҳосил қилди. Фақат финиш маррасига яқин келганда, «талабалар»га озгина омад етишмади, чарчоқ бироз панд берди. Лекин 2-ўрин ҳам «Энергетик-БГУ» учун муносиб натижа сифатида баҳоланмоқда, барибир. Ёш жамоа муваффақиятида ўзбек футболи вакиллари катта роль бажаришгани диққатга сазовор, албатта. Айниқса, Бобур Абдухолиқовнинг голеадорлик маҳорати ва Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ишончли ўйини бот-бот эътироф этилмоқда. Бежиз ҳар иккиси якунда чемпионатнинг рамзий терма жамоасига киритилмади. Абдухолиқов эса нақ 3та номинация бўйича бош лауреат бўлди - Олий лиганинг энг яхши футболчиси, ҳужумчиси ва тўпурари! Беларусь футболини ёритишга ихтисослашган tribuna.com сайти ижодкорлари эса ҳар икки легионерларимизни «БГУ» етакчилари қаторига қўшиб, уларнинг фаолиятига алоҳида тўхталди.

Абдуқодир ҲУСАНОВ (18 ёш), ҳимоячи
Олий лига-2022да: 27та ўйин, 3та гол ва 2та самарали узатма
Олдинги жамоаси: «Бунёдкор» U-18 (Ўзбекистон)

Биринчи тур арафасида 18 ёшини қаршилаган ўзбекистонлик легионер чемпио­нат якуни бўйича Олий лиганинг «А» белгиси остидаги рамзий терма жамоасидан жой олди. Чунончи, Ҳусанов «талабалар» сафидаги илк ўйиниданоқ ўзини кўрсата бошлади ва дарҳол марказий ҳимоя­нинг алмаштирилмас вакилига айланди. Абдуқодирнинг майдонга тушишига гоҳ-гоҳида фақат карточкалар лимити халақит қилди, холос. Алоҳида айтиш керак, марказий ҳимоячи орқада тартибли ҳаракатланиш баробарида ҳужумни қўллашда ҳам эффектли ўйнади. Ҳусановнинг кучли сифатларидан бири - жарима зарбалари ижроси. У буни май ойида «Неман»га қарши кечган ўйин (4:1)да исботлаганди. «Энергетик-БГУ» Ўзбекистон U-17 термаси ҳимоячисини 2022 йилги мавсум олдидан ўз сафига жалб қилганди. Истеъдодли йигитча легионерга айланишига қадар «Бунёдкор» тизимидаги ўсмирлар жамоасида ўйин амалиёти олган, холос. Минск клуби Ҳусанов билан расман шартнома тузиш учун унинг 18 ёшга тўлиши кутди. Хуллас, Абдуқодир февраль ойигача «талабалар» сафида шартномасиз шуғулланиб турди. Муҳими, йигитнинг катта футболда умуман тажрибаси йўқлиги «Энергетик-БГУ» мураббийлар штабини мутлақо безовта қилмади ва минск­ликлар шартнома расмийлаштирилганидан сўнг уни дарҳол Беларусь Олий лигаси баҳсларида бошланғич таркибга кирита бошлашди. Ҳусанов бунга жавобан тезда ишончни оқ-лашга тушди. Узоқ масофага тўпни аниқ етказиб бериш, олисдан кучли зарба йўллаш ва ҳимояда тўғри позиция танлаш - булар 18 ёшли футболчининг кучли томонлари ҳисобланади. Марказий ҳимояда ишончли тўп сурган ўзбекистонлик иқтидор айни шу фазилатлари эвазига ҳужум ҳаракатида ҳам анча юқори шахсий статистика қайд этди - 3та гол ва 2та самарали узатма.

 
Бобур АбДУХОЛИҚОВ (25 ёш), ҳужумчи
Олий лига-2022да: 28та ўйин, 26та гол, 6та самарали узатма
Олдинги жамоаси: «Рух» (Украина)

Беларусь чемпионати Олий лигасининг бош қаҳрамони. Ўзбекистонлик ҳужумчи мавсум якунида нақ 3та номинацияда эътироф этилдики, бу унинг бутун чемпионат давомида «Энергетик-БГУ»ни ўз ортидан эргаштирганидан далолат. Ҳар ҳолда, Бобур гол уриш бобида бир нафасда ички чемпионатнинг қатор рекордларини янгилади. Тўп­урар ҳужумчи 23 ёшига қадар ўз юртида «Насаф» шарафини ҳимоя қилди. У бу вақтда қадрдон клубида етакчилар қаторига қўшилиш ва ОЧЛда голлари ҳисобини очишга улгурди. Аниқроғи, Абдухолиқов қитъа клуб футболининг энг нуфузли турнири доирасидаги 15та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 4 марта нишонга олди. Бобур шунинг баробарида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан U-23 тои­фасидаги Осиё чемпионатида ғалаба нашидасини ҳам сурди. 2020 йилги мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 25та ўйинда қатнашиб, 17та гол урганидан ке­йин Украинага йўл олиб, «Рух» клуби билан тўлақонли шартнома тузди. Бироқ жамоада Бобурга унча ишонч билдиришмади ва у асосий таркибдаги дебютини нишонламай туриб, ўртадаги битимни бекор қилди. Шундан сўнг футболчи ўзбекистонликлар учун қулай жойга айланган «Энергетик-БГУ» кўригига келди ва барчасидан муваффақиятли ўтиб, клубда қолди. Муҳими, у бу сафар танловда адашмади. Ҳар ҳолда, Бобур ўз голлари билан «Энергетик-БГУ»ни етакчилар қаторига олиб чиқди. Ўзбек легионери мавсум давомидаёқ хориж лигаларидан таклифлар олди, лекин мақсади Беларусь футболи билан чемпионат совриндори ва бош тўпурари мақомида хайрлашиш эканлигини яширмади. Мана, у ўз сўзи устидан чиқди. Яна ортиғи билан. Яъни Олий лига кумуш медали ва бош тўпурар мақоми ёнига рекордлар ҳамда индивидуал совринлар ҳам қўшиб қўйди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 08.12.2022. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик