Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шубҳалар ўзини оқлади «Навбаҳор» - «Машъал» - 2:2

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун барчамиз орзиқиб кутган иккинчи давра ўйинлари старт олди. Буни қанчалик интизорлик билан кутган бўлсак, шунчалик алам билан қарши олдик.

Косонсойдаги ўйингоҳда ўтган "Навбаҳор"-"Машъал" учрашувида қайд этилган натижа мухлисларнинг дилини тилка-пора қилиб юборди. Аслини олганда, меҳмонлар у қадар кучли ўйин кўрсатишгани йўқ. Лекин "газчи"ларда жамоа бор!

Ўйин бироз бўлсада, "лочинлар"нинг устунлигида ўтди. Мазкур баҳс айрим дебютантлар учун омадли ўтди дейиш мумкин. 23-дақиқада асли косонсойлик бўлган Абдураззоқ Жўраев ажойиб тарзда гол киритишга муваффақ бўлди. Шунда, "яшавор, ота-ўғил", деганлар ҳам топилди. Ҳақиқаттан ҳам, анчадан бери бундай хурсанд бўлмагандик. Сабаби Жўраев ўзининг қадрдон жамоасига қайтишини ажойиб тарзда бошлади. Абдураззоқ учун хурсанд бўлдик.

Иккинчи бўлимда тиришқоқ Собир Ҳамидов ҳам муваффақият қозониб, барчага олам-олам қувонч бағишлади. Лекин воқеалар ривожининг кескин равишда ўзгариши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганди. Сўнгги 5 дақиқада Ботир Носиров ўз дарвозасидан унча қийин бўлмаган икки гол ўтказиб юбориши ҳақиқий трагедияга айланди, мухлислар учун!

Мағлубиятга тенг дурангни қайд этилишига асосий сабаблардан бири - Александр Клименконинг амалга оширган ўзгаришлари бўлди. Барча алмаштиришлар умуман заррача фойда ҳам келтирмади. Бундан ташқари, ғалабали ҳисоб қайд этилаётганда футболчиларнинг жуда эркин ҳаракат қилиши кишини ажаблантиради. Ҳисобдаги фарқ битта голни ташкил этганда ҳам ўйинчилар уйғонишмади. Барча карахт аҳволда қолди! Наҳотки, жамоанинг руҳияти шунчалар паст бўлса?

Ҳозиргача ("Навбаҳор"га мухлислик қилаётганимдан бери) "Навбаҳор"нинг худди бугунги "Машъал" сингари ирода кўрсатганини эслолмайман! Энг иродасиз жамоа бу албатта - "Навбаҳор"!!! Олдинда бизни "Андижон", "Пахтакор", "Нефтчи" жамоаларига қарши учрашувлар кутиб турибди. Шу аҳволда бу жамоалардан очко олиш имконияти 0 га тенг! Бу дегани - хайр Клименко!

Клименко жаноблари биринчи даврада "мен таркибни тузмаганман", деб мағлубиятларга баҳона топарди. Эндичи? Ҳозир ҳам балки таркибни жаноб Клименко тузмагандир? Ўша Панасюк ҳам, Риндюк ҳам сариқ чақага арзимайдиган легионерга ўхшамоқда. Фақат Абдураззоқ Жўраев, Соҳиб Абдуллаев, Рустам Боқиевларнинг трансферидан қониқиш мумкин, аслини олганда.

Майли. Яна кейинги ўйинларга умид билан қарашга мажбурмиз. Бироқ навбатдаги турларда умид учқуни ҳам кўринмаяпти...

«Навбаҳор»– «Машъал» 2:2
Голлар: А.Жўраев 23, Собир Ҳамидов 73 - Милорад Ресанович 87, Самандар Шодмонов 90+2.

Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Илёсов (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), Р.Копадзе (Фарғона).

«Навбаҳор»: Ботир Носиров, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Абдумажид Тоиров, Жаҳонгир Меҳмонов, Абдулазиз Султонов (Абдумалик Абдуллаев, 50, Николай Риндюк, 79), Азимжон Аҳмедов, Алишер Маҳмудов, Тимур Султонов, Абдураззоқ Жўраев (Виталий Панасюк, 59), Ғайрат Жўраев, Собир Ҳамидов.

«Машъал»: Санжар Қувватов, Илья Фомичёв, Шаҳзод Шайманов (Жамшид Ҳасанов, 55), Жаҳонгир Абдумўминов (Милорад Ресанович, 78), Самандар Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Аббос Шодмонов, Янис Мандзукас (Шуҳрат Муҳаммадиев, 70), Абдували Мўминов.
Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент)

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 22:03, 03.08.2012. Ўқилди: 4475 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик