Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локо» «Динамо»дан устун келди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Локомотив" - "Динамо" баҳсига темирйўлчилар ҳар қачонгидан жиддий ҳозирлик кўришди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди.

Биринчидан, жамоа Ўзбекистон кубоги 1/4 финалидаги омадсизлик тасодиф эканини исботлаши керак эди. Иккинчидан, "Локомотив" 2006 йилдан буён ўз уйида "асрлон"лар устидан ғалаба қозонолмаётганди. Демак, нохуш анъанага барҳам бериш вақти келганди. Қолаверса, августнинг илк якшанбаси Ўзбекистонда темирйўлчилар куни сифатида нишонланади. "Локомотив" аъзолари ўзига хос тўйга муносиб тўёна ҳозирлашни мақсад қилишган эди. Темирйўлчиларга ғалабадан ортиқ яна қандай совға бўлиши мумкин. Шу маънода "Локо" қандай бўлмасин "Динамо" устидан ғалаба қозонишга мажбур эди.

Учрашув темирйўлчиларнинг ҳужуми билан бошланди ва 3-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Рахматуллаевнинг чиройли тўп оширишидан сўнг Холматов қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ, тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди ва унга ҳаммадан олдин етиб келган Шадрин ўзининг чемпионатдаги қуруқ сериясига нуқта қўйди. Тезкор гол меҳмонларни бироз саросимага солиб қўйди. 12-дақиқада Тўхтахўжаев бош билан йўллаган зарба бироз юқоридан кетди. Аммо, 24-дақиқада у мақсадига эришди. Ушбу вазиятда Юлдошев фаол ўйнаганини таъкидлаш керак. Бердимуродовдан ўтиб кетган ёш футболчини жарима майдонига яқин жойда қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Рахматуллаев тўпни жарима майдонига оширди. Иккинчи қаватда Ислом ажойиб ҳаракат қилди ва ҳисобни 2-0га етказди. Шундан кейин "динамо"чилар ҳам бироз жонланди. 26-дақиқада Ерохин томонидан берилган зарбани дарвозабон қайтарди. Орадан кўп ўтмай Отақулов олисдан тепган тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва анча ҳавфли кўриниш олди. 38-дақиқага келиб Нагаев ўз номини таблога ёздириб қўйди. У 2-3 ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва Жадигеров билан девор усулида ўйнаб, яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Буёғига Иванни тўхтатиб қолиш қийин эди ва у ҳисобни қисқартирди. Бироқ, меҳмонларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Шадрин яна бир бор ўзини кўрсатди – 3:1.

2-таймда ўйин суръати бироз пасайди. Шундай бўлса-да мухлислар бир нечта ҳавфли вазиятларга гувоҳ бўлишди. 53-дақиқа: Бойдедаев ўткир бурчакни нишонга олди, аммо дарвозабон ишончли ўйнади. 63-дақиқада Холматов қулай имкониятни бой берди. 72-дақиқада Тожиев Шадринни қулай вазиятга чиқарди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Кейинроқ Зайниддин гол урди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолгани боис гол инобатга олинмади. Шу тариқа "Локомотив" ишончли ғалабага эришди ва ўз мавқеини мустаҳкамлади.

"Локомотив" – "Динамо" – 3:1(3:1).
"Локомотив" спорт мажмуаси.

Голлар: А.Шадрин (3, 1:0), И.Тўхтахўжаев (24, 2:0), И.Нагаев (38, 2:1), А.Шадрин (45+1, 3:1)

"Локомотив": П. Бугало (А. Парванов 71), А. Фоменко (З. Тожиев 51), Д. Рахматуллаев, М. Казанков (И. Магдеев 62), Ж. Оганесян, А. Шадрин, А. Холматов, И. Тўхтахўжаев, Б. Йўлдошев, Д. Жабборов, Ш. Шарипов.

"Динамо": А. Мельничук, А. Ерохин, В. Почуев, Ж. Отақулов, Л. Кошелев (С. Мамадалиев 46), А. Жадигеров (С. Сайфиев 85), И. Нагаев, А. Хвостунов, Р. Бердимуродов, И. Бойдедаев, Р. Аҳмедов (О. Новкаров 64).

Огоҳлантиришлар: Ш. Шарипов (42) – А. Ерохин (14), А. Жадигеров (22).

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев, Ж. Саидов, Р. Серазетдинов, Д. Пислегин.
Назоратчи: А. Попов

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:09, 03.08.2012. Ўқилди: 4252 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик