Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг Жаҳон чемпионатлардаги йўли

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Агар Криштиану Роналдуга жаҳон чемпионатларидаги сўнгги ўйинида Марокаш терма жамоасига ютқазиб қўйиши ва финал ҳуштаги янграганидан кейин йиғлаши айтилганида, у ишонмасди. Хўш, ҳеч ким бунга ишонмаган бўларди. Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан ҳамма 37 ёшли португалияликда жаҳон чемпионатига чиқиш учун сўнгги имконият борлигини ҳамма тушуниб етганди. Португалия, анъанага кўра, фаворит ҳисобланган жамоага ютқазиб қўйганида буни ҳамма оддий қабул қилар эди. Аммо Марокаш... Келинг Криштианунинг барча жаҳон чемпионатлардаги иштирокини ёдга оламиз.

Жаҳон чемпионати 2006. Бошлаш

2006 йилда Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўша пайтда 21 ёшли Роналду аллақачон асосий таркибда майдонга тушар эди. Криштиану у чемпионатда жамоа етакчиси эмас эди. Португалия терма жамоаси Ангола, Эрон ва Мексика билан гуруҳдан ишончли тарзда ўтиб, учта ўйинда ҳам ғалаба қозонган бўлса, қаҳрамонимиз иккинчи учрашувда гол уриб, учинчи учрашувда дам олди.

1/8 финалда Нидерландия билан кечган энг қийин жангда Роналду жароҳат олиб, алмаштирилди. Бироқ португаллар олдинга кейинг босқичга чиқишга муваффақ бўлишди (1:0). Криштиану Англия билан кескин чорак финалда ўйнади ва ўйиндан кейинги ҳал қилувчи пеналтини голга айлантирди. Португалия ғалаба қозонди (0:0, 3:1 пен.), лекин ярим финалда Францияга (0:1), кейин учинчи ўрин учун ўйинда Германияга (1:3) мағлуб бўлди. Роналду бу учрашувларда тўлиқ ўйнади, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Жаҳон чемпионати 2010. Зерикарли жамоанинг — зерикарли сардори

Жанубий Африкадаги турнирда Роналдунинг етакчилиги шубҳа остида қолмаган Португалия терма жамоаси Бразилия, Кот-дъИвуар ва Шимолий Корея билан қизиқарли гуруҳдан жой олди. Бироқ 25 ёшли Криштиану корейсларга қарши кечган (7:0) ўйиндагина ўзини кўрсата олди, гол урди ва голли узатма берди. Гуруҳдаги яна иккита учрашув жуда зерикарли якунланди.(0:0)

Роналдунинг плей-офф йўли тезда тугади. Португалия Испанияга рақиблик қилди ва бўлажак чемпионга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бундай турнирдан кейин Криштиану шафқатсиз танқидларга учраганини тахмин қилиш қийин эмас.

Жаҳон чемпионати 2014. Муваффақиятсизлик

Роналду 2014-йилда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тикланиши керак эди, аммо муваффақиятсизлик аввалгидан ҳам баттарроқ бўлди. Португалия Германия, АҚШ ва Гана билан гуруҳдан жой олди ва кейинг босқичга чиқмади, америкаликларга ютқазди - аммо фақат тўплар нисбати бўйича. Қандай бўлмасин, Криштиану африкаликлар дарвозасига урилган гол ва АҚШ билан ўйинда голли узатмага қарамай, яна танқидларга учради.

Жаҳон чемпионати 2018. Роналду учун энг яхшиси

Юлдузли Россиядаги турнирга 33 ёшида келган. Бироқ, у яхши португал шароби каби, Ёши ўтган сари фақат кучайиб борди. Роналду Испания билан ўйинда ва хет-трик қайд этди, Марокаш билан ўйинда ҳам ягона голни урди.

1/8 финалда Уругвайга ютқазиб қўйди. Ҳамма танқидлар келиб яна Роналдунинг бошида синди.

Жаҳон чемпионати 2022. Асосий ўйинчими ёки захирачи?

37 ёшли Роналду гуруҳдаги барча учрашувларни асосий таркибда бошлаган. Лекин ҳар сафар Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантуш уни ўзгартирган. Гана билан 1-турда гол урган Криштиану ғазабда эди ва миш-мишларга кўра, терма жамоани тарк этиш билан таҳдид қилган...

Қандай бўлмасин, Роналду жамоада қолди. Аммо плей-оффда у захирада эди. Швейцария билан 1/8 финалнинг иккинчи бўлими охирида майдонга тушган португалияликлар аслида усиз рақибни мағлуб этишди (6:1). Чорак финалда эса шов-шувли Марокаш жамоасига дуч келишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Криштиану ҳам голли узатма ҳам гол киритиши мумкин эди, аммо...

Унинг даври тугади. 41 ёшда Жаҳон чемпионатларида ўйнамайдилар.

Киритилди: 13:00, 11.12.2022. Ўқилди: 6100 марта. Фикрлар: 36 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.