Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      •   Насаф
      • 0:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Хоразм 5 7
8 Андижон 4 6
9 Навбаҳор 4 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор - Машъал
5-тур Насаф - Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа нишонидаги юлдузча

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бразилияда ноёб иқтидор соҳибининг ўрни ҳеч қачон бўш бўлмаган - қирол Пеледан тортиб Винисиусга қадар ҳар бир авлоднинг фаолияти давомида ёрқин юлдуз мақомига кўтарилган ўз жавоҳири бўлган.

Жорий йил ҳам бундан мустасно эмас: баҳорда ОАВ навбати билан «Барселона» ва «Реал»нинг қандайдир Эндрикка - «Палмейрас» U-16 жамоасининг 15 ёшли ҳужумчисига қизиқиб қолгани хусусида бонг уришганди. Ўшанда кўпчилик уни тезда «пақ» этиб ёриладиган кўпикка қиёслашганди. Бироқ орадан ярим йил ўтса ҳамки, воқеа кун сайин шиддат билан ривожланмоқда: Европанинг деярли барча грандлари ўсмирга бефарқ эмаслар, у эса шу вақт ичида асосий жамоада дебютини нишонлаб, ҳатто гол уришга ҳам улгурди. Келинг, яхшиси, мавзуга ўта қолайлик.

Қаҳрамонимиз ҳақида қисқача маълумот

Эндрик Фелипе Морейра де Соуза ёки оддийгина Эндрик,16 ёшда, чапақай, ҳужумчи ёки вингер позицияларида тўп суради. Ўрта бўйли (173 см.) ва ўртача гавдали. «Палмейрас» академияси тарбияланувчиси, 16, 19 ва 20 ёшгача бўлган футболчилар жамоаларида ўйнаган, яқинда асосий таркибда дебютини нишонлади.

Эндрикнинг асосий фазилатлари: универсализм, моҳирлик, тезлик ва жисмоний қувват. Бразилиялик футболчи алдамчи ҳаракатларни хуш кўради, ўз ярим майдонига қайтиб, ўша ердан ҳужумни бошлаши мумкин. Оғирлик маркази пастда бўлганлиги ва ҳушёрлиги туфайли, ундан тўпни тортиб олиш жуда қийин. Мана шу хислатлар Эндрикка олдинги чизиқнинг исталган бўғинида тўп суриш имкониятини беради. Лекин у бошқа позициялардан кўра «тўққизлик»ка яқинроқдек: ҳужумларни ниҳоясига етаказиш ва тўпга дастлабки тегинишда тенгсиз, шиддат ва тезкорлик йиллар давомида пасайиши мумкин.

Эндрик қаердан пайдо бўлган?

«Палмейрас»га у тахминан 10 ёшли пайтида келган. Ундан аввал «Сан-Паулу» ва «Сантос»да шуғулланишни мўлжаллаганди. «Сан-Паулу»га у иқтисодий сабаблар туфайли кира олмади, «Сантос» эса унинг салоҳиятини талаб даражасидан паст, деб ҳисоблаганди.

«Палмейрас» бизга эшикларини очди ва самимий кутиб олди. Бунинг учун клубдан бир умр миннатдор бўлишимиз керак», - деганди Эндрик ўша пайтдаги интервьюларидан бирида.

Кейин - Бразилиядаги энг нуфузли ўсмирлар турнири соҳиблари бўлмиш «Палмейрас» ва «Копинья» академияларидаги машғулотлар. Бу турнир футбол оламига Кака, Неймар, Винисиус, Габриэль Жезус каби афсоналарни ҳадя этган. Жорий йил аввалида Эндрик айнан шу мусобақада бор маҳоратини тўла-тўкис намойиш этди: жамоадошларидан анча ёш бўлишига қарамасдан, 7 учрашувда 6та гол урди, финалда «Сантос»ни мағлуб этиб, турнирнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Шундан кейин Эндрик бутун мамлакат ва топ-клублар скаутлари эътиборини ўзига жалб этди!

Янги мақомдаги илк қадамлар

Турнирдаги фантастик муваффақият ва мақтовлардан ёш иқтидор «ҳаволаниб» кетмади. Аксинча, янада кучлироқ ғайрат-шижоат билан ўйнади ва май ойига қадар 175та ўйинда 171та гол урди!

Шундай юқори кўрсаткич билан Монтейгу (16 ёшгача бўлган терма жамоалар мусобақаси) турнирига йўл олган қаҳрамонимиз бу ерда ҳам энг яхши иштирокчи унвонига сазовор бўлди. Ҳужумчи 4 учрашувда 5та гол ва 1та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Икки ҳафтадан кейин Эндрик дастлабки профессионал шартномасини расмийлаштирди. Кейин ўзини кўрсатиш навбати 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Бразилия Кубоги мусобақасига келди. Эндрик мазкур турнирнинг финалидаги стандарт вазиятдан урилган ўта чиройли голидан ташқари, энг яхши тўпурар унвонини ҳам қўлга киритди. Қаҳрамонимиз мана шундай ёрқин ўйинлар билан ўзи учун муҳим чўққини забт этди. Яъни, ниҳоят, асосий жамоадан чорлов олди.

Эндрик асосий жамоа сари йўл олганида, чемпионат якунига атиги бир нечта учрашув қолган, «Палмейрас» ўз таъқибчиларидан анча илгарилаб кетганди. Дебют 7 октябрь куни бўлиб ўтди - «Коритиба»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушган ҳужумчи 21 дақиқа ичида 2та аниқ зарбани амалга оширди, ажойиб алдамчи ҳаракатни намойиш этди ва 2та қулай вазиятдан фойдалана олмади. Қисқаси, дастлабки ўйин мухлислар кутишган даражада бўлмади. Лекин кейинги беллашувларда Эндрик тобора яхшироқ тўп сура бошлади: «Сан-Паулу»га қарши беллашувда у рақиб ҳимоячисини қизил карточка олишга мажбур этди, «Аваи» билан бўлган баҳсда самарали узатмани амалга оширди. «Атлетико Паранаенсе»га қарши учрашув эса чинакамига тарихий воқеа мақомида бўлди: жамоаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган паллада майдонга тушган Эндрик ўз дубли билан ўйин тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди. Либертадорес Кубоги финалчиси дарвозасига урилган 2та гол жамоага ғалаба келтирди, ҳужумчига эса клуб тарихидаги энг ёш голеадор унвонини!

Учрашув ниҳоясига етгач, ҳатто рақиб жамоа мухлислари ҳам Эндрик билан суратга тушдилар - уни бутун мамлакат ҳудудида ҳурмат қиладилар.

Бу ёғи нима бўлади?

Яқингача грандлар Эндрикка фақат қизиқиш билдирган бўлсалар, ҳозир муайян таклифни тайёрлаб қўйганлар ҳам йўқ эмас. Бразилиялик иқтидор соҳибининг шартномада кўрсатилган баҳоси 60 млн. евро - ҳозирги мезонга кўра, адолатли қиймат. «ПСЖ» (20 млн. таклиф этган) ва «Барселона» бошқа харидорларга нисбатан фаоллик кўрсатишмоқда. Бироқ асосий фаворит - «Реал». Чунки миш-мишларга биноан, Эндрик «қироллик клуби»нинг мухлиси ва Мадриддан таклиф кутмоқда. Агар бу рост бўлса, юриш навбати Флорентино Пересда.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:05, 12.12.2022. Ўқилди: 2808 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик