Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК тафтиш комиссияси «Машъал»ни кўздан кечирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кутилганидек, 4 август куни ОФК тафтиш комиссияси вакиллари Муборак шаҳрига ташриф буюуриб, «Машъал» билан яқиндан танишишди. Бу ҳақда «Машъал» клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

«Машъал» футбол клуби раҳбарияти дастлаб меҳмонларни йиғилиш ва мажлислар ўтказиладиган хонага таклиф қилиб, томонлар бир-бирлари билан танишиб олишди. Текширувчилар орасида ҳамюртимиз Алишер Никимбаевнинг ҳам борлиги албатта ҳаммамизни хурсанд қилиб юборди. Чунки комиссия аъзолари орасида ўз она тилингда гапира оладиган кишининг борлиги ҳеч қачон халақит бермайди. ОФК штаб-квартирасидан ташриф буюрган меҳмонлар билан танишиб олгач, дастлаб улар ўзларининг тақдимотини намойиш этиб, делегация раҳбари жаноб Стюарт Ўзбекистон клубларини текширишдан мақсад нима эканлигини батафсил тушунтириб берди.

Шундан сўнг «Машъал» ПФК қошидаги футбол мактаби менежери Эркин Саидов «Машъал» ҳақида маълумот берувчи тақдимотни экранда намойиш этди. Бунда «Машъал»нинг тарихи, шу пайтгача эришган ютуқлари, клуб эмблемаси маъноси, клуб структураси, табиий ва сунъий майдонлар, болалар футбол мактаби, мураббийлар ҳамда футболчилар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Кейин эса худди ўтган йилгидек комиссия ҳар бир бўлим билан алоҳида танишишга қарор қилди. Хусусан делегациянинг ҳар бир аъзоси стадион ҳолати, бухгалтерия ҳисоб-китоб ишлари, маркетинг сиёсати, матбуот маркази иши, болалар футболини ривожлантириш дастури, клубни лицензиялаштириш борасида олиб борилаётган ишлар билан бирма-бир танишиб чиқишди.

Қарийб икки соатлик текширувдан сўнг меҳмонлар ҳамда «Машъал» вакиллари яна мажлислар хонасига жам бўлиб, бунда комиссия аъзолари камчиликларни батафсил тушунтириб беришди. Хусусан стадион борасидаги камчиликларни меҳмонлар алоҳида тилга олишди. Делегация раҳбари жаноб Стюартнинг айтишича, агар «Машъал» яқин йиллар ичида ОФК Кубогида тўп сурадиган бўлса, ОФК Муборакдаги стадионни қабул қилади, лекин бу стадион ҳозирча Осиё чемпионлар лигаси талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Шунингдек, ОФК вакиллари маркетинг борасида ҳам жадал ишлаш кераклигини уқтиришди. Хусусан маркетинг – замонавий футболнинг бир бўлаги дея алоҳида таъкидлашди. «Машъал» вакиллари барча айтилган камчиликлар тез орада баратаф этилишига ҳаракат қилинишини маълум қилишди. Шундай қилиб уч соат давом этган текширувдан сўнг комиссия аъзолари Қаршига жўнаб кетишди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 16:31, 05.08.2012. Ўқилди: 4708 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик