Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Функционерлар: Левандовски, Кагава, Гюндоган, навбатдагиси ким?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

The Athletic нашри тарқатган хабарга асослансак, «Ливерпуль» спорт директори лавозимидан кетишини маълум қилиб улгурган Жулиан Уорд ўрнини германиялик Свен Мислинстат эгаллайди катта эҳтимол.

Ушбу мутахассис «Штутгарт»да иш бошлашидан олдин Дортмунд «Боруссия»си ва «Арсе­нал»да самарали фаолият олиб бориш асносида танилганди. Свен Мислинстат кашф этган футболчилар рўйхати анча узун: Роберт Левандовски, Шинжи Кагава, Илкай Гюндоган... У шунингдек, 2018 йили «Арсенал»­ни Пьер-Эмерик Обамеянг трансфери учун 64 миллион евро ажратишга кўндирган. Хўш, «Ливерпул»нинг бўлажак спорт директори ўз фаолиятидаги энг катта ишларни қандай амалга оширганди?

«Серезо Осака» (Япония)дан Шинжи Кагава трансфери. Дортмунд «Боруссия»си 2010 йили Свен Мислинстатнинг оқилона иш тутиши натижасида Япония футболида чақнаган энг иқтидорли йигитлардан бирини мутлақо текинга олди. Шинжи Кагава шу тариқа 2 йил давомида Юрген Клопп бошқарган ажойиб ансамбль етакчилари қаторида самарали тўп сурди. «Боруссия» шундан сўнг япон йигитини «МЮ»га қўйиб юборди, албатта, текинга эмас, 16 миллион евро эвазига.

«Лех» (Польша)дан Роберт Левандовски трансфери. Аслида Роберт Левандовски бошидаёқ бир қатор клублар эътиборига тушганди. Айрим жамоалар поляк трансфери масаласида тавваккал иш кўришга ҳам тайёр турганди. Хуллас, Роберт 2010 йилнинг ёзида «Блэкберн» билан шартнома имзолашга яқин келганди, бироқ об-ҳаво шароити туфайли белгиланган вақтда Англия клуби қароргоҳига боролмайди. Шундан сўнг Мислинстат ташаббусни қўлга олиб, «Боруссия» раҳбариятини бўлажак Леваголни харид қилишга ундайди. Қисқаси, германияликлар Польша клубига атиги 5 миллион евро тўлашади ва клубнинг янги тарихидаги энг кучли футболчига эга бўлишади. Бунинг самараси: Бундеслигадаги икки чемпионлик ва ЧЛ финали.

«Нюрнберг» (Германия)дан Илкай Гюндоган трансфери. Ҳа, бу футболчи ҳам Свен Мислинстат кашфиётларидан бири ҳисобланади. Дортмундликлар 2011 йили айнан унинг қистови билан ўртамиёна «Нюрнберг»­да энди-энди кўзга ташлана бошлаган Илкай Гюндоган трансферига 5,5 миллион евро тўлашганди. Германия­лик турк кейинги 5 йил давомида «Боруссия»да етук футболчи сифатида шаклланди ва «Манчестер Сити»га йўл олди - 27 миллион евро эвазига.

Свен Милсинстатнинг энг катта трансфери - бу Пьер-Эмерик Обамеянг. Арсен Венгер ва «Арсенал» раҳбариятини габонлик ҳужумчи учун 64 миллион евро тўлашга айнан Свен кўндирган эди. Чунончи, Мислинстат Дортмундда порлаган Обамеянгни шахсан танирди. Айтиш керак, «Арсенал»нинг бу трансфери ўзини тўла оқлади, гарчи габонлик Лондондаги фаолиятининг якуний қисмида турли муаммоларга ўралашиб қолган бўлсада. Лекин факт фактлигича қолади - Пьер-Эмерик «канонирлар» сафидаги 163та ўйин­да 92та гол урди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:31, 15.12.2022. Ўқилди: 2108 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик