Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.10.2025 17:00
      • Машъал
      • 0:3
      • Хоразм
      • 17.10.2025 18:30
      • Андижон
      • 4:3
      • Шўртан
      • 17.10.2025 19:15
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Сурхон
      • 18.10.2025 16:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 18.10.2025 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Бухоро
      • 19.10.2025 16:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 19.10.2025 18:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • ОКМК
      • 18.10.2025 00:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 18.10.2025 17:00
      • Севилья
      • -:-
      • Мальорка
      • 18.10.2025 19:15
      • Барселона
      • -:-
      • Жирона
      • 18.10.2025 21:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Бетис
      • 19.10.2025 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Осасуна
      • 19.10.2025 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 19.10.2025 19:15
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 19.10.2025 21:30
      • Леванте
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.10.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.10.2025 16:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Челси
      • 18.10.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.10.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Лидс
      • 18.10.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.10.2025 19:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Эвертон
      • 18.10.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.10.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.10.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 19.10.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 18.10.2025 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.10.2025 18:00
      • Пиза
      • -:-
      • Верона
      • 18.10.2025 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Наполи
      • 18.10.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Интер
      • 19.10.2025 15:30
      • Комо
      • -:-
      • Ювентус
      • 19.10.2025 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Парма
      • 19.10.2025 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Болонья
      • 19.10.2025 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Лацио
      • 19.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Фиорентина

"Барселона" президенти Флик ўрнига мураббий танлади [5657]

АПЛ. Абдуқодир Ҳусановнинг энг қиммат футболчилар рейтингидаги ўрни аниқ бўлди [3309]

«Барселона» Ямалнинг турмуш тарзидан хавотирда [2921]

“Реал” юлдузларига янги BMW машиналари топширилди: энг қиммат автомобилни ким танлади? [2878]

ФИФА рейтинги янгиланди: Франция 3-ўринга тушиб кетди [2776]

Дель Боске "Реал"да Хаби Алонсонинг хатосини айтди [2217]

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан ЎФАнинг расмий муносабати [2181]

Ямал "ПСЖ"га қарши ўйин олдидан "Барса" йиғилишига кечикди. Флик Ламинни захирада қолдирмоқчи эди, лекин Деку аралашди - бу мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам ёқмади [1734]

Футбол тарихидаги трансфер рекорди янгиланиши мумкин: «ПСЖ» Ламин Ямални сотиб олишга тайёр [1664]

«Барса» «Камп Ноу»га қайтишга рухсат олди, аммо... [1639]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 24 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6683 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Серхио Каналес: «Мундиални четдан кузатиш оғир...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қатарда ЖЧ якуний палласига яқинлашаётган паллада «Бетис» ярим ҳимоячиси Серхио Каналес футбол оламидаги кўплаб дўстлари ва «Вердибланко» клуби президенти Анхель Аро ҳамроҳлигида жароҳатланган спортчиларни тиклашга мўлжалланган Breakers клиникаси очилиш маросимида иштирок этди. Валенсия­даги тадбирдан сўнг Marca нашрига махсус интервью берган футболчи яшириб ўтирмади: «Тўғриси, мундиал ўйинларини томошабин сифатида кузатишим оғир».

- Мажбурий танаффус «Бетис»га қандай таъсир ўтказади, сизнингча?

- Тан олиш керак, танаффус биз учун энг зарур паллада юзага келди. Чунки  мавсумнинг дастлабки 2-3 ойида чинакамига қийналдик, ҳар 3 кунда майдонга тушиш оғирлик қилаётгани яққол сезилди. Шу нуқтаи назардан қараганда, озгина тин олишга муҳтож эдик. Мана, ҳозир чарчоқ ёзилди, жуда яхши ҳолатдамиз ва истакларимиз ҳам катта. Дейлик, танаффусга қадар жуда яхши ишладик, хусусан, ЕЛ гуруҳ босқичини 1-ўринда якунладик. Энди барчасини муваффақиятли давом эттиришдан умидвормиз, албатта.

- Аргентина ва Чилида ўйнаш тажрибаси ҳақида нима дейсиз?

- Жуда мураккаб. Ҳар ҳолда, «Ривер Плейт» ҳам, «Коло-Коло» ҳам мутлақо бошқача муҳитда ўйнайди. Бизни олдинда Суперкубок турнири кутиб турибди, шунинг учун қийин кечгани тайин. Лекин бу каби сафарлар клуб учун муҳим, ҳар қандай ҳолатда ҳам, бор имкониятни ишга солишимиз талаб этиларди. Фақат спорт даражаси томонлама вазиятга мослашишда анча қийналдик. 

- Лекин узоқ сафар кучли чарчоқни келтириб чиқаради...

- Ҳа, дарҳақиқат, 6-7 кун оралиғида 3та ўйин ўтказдик, ҳаммаси тиғиз жадвал асосида ташкил этилди. Муҳими, икки ҳафталик турне давомида катта сабоқ олдик ва ўйлайманки, йил охирига белгиланган «Атлетик»га қарши ўйин учун муносиб тайёрландик. Бўлажак учрашув айниқса, ЧЛ ҳудудига қайтиш нуқтаи назаридан ўта муҳим.

- «Бетис»га танаффусга қадар жароҳатланган футболчилар кўплиги бироз панд бергани тайин.

- Ҳа... Шунга қарамай, ЕЛ гуруҳ раундида 1-ўринни эгалладик, Ла Лигада ЧЛ йўлланмаси учун кураша олишимизни кўрсата олдик. Қисқаси, мавсумнинг ортда қолган қисмида жамоа билан натижа қайд эта олишимизга ишонадиган даражага етганимиз қувонтирмоқда. Тўғри, ўйинимизда ҳали кўп жиҳатларни анча кучайтиришимиз зарурлигини яхши биламиз. Ўйлайманки, йигитларимизда бунинг учун реал потенциал бор. Хусусан, жароҳатланган йигитларнинг сафга қайтишлари ҳам жамоавий руҳни кўтарса, ажабмас.

- «Бетис» мухлислари 2022 йилни ҳеч қачон унутишмаса керак...

- Йўқ, тўхтанг, бу бошланиши... Ҳа, 2022 йил воқеалари хотираларга муҳрланди. Йил нафақат «Бетис», шахсан ўзим учун ақл бовар қилмайдиган лаҳзаларни тақдим этди. Умид шуки, жамоамиз энди тўхтаб қолмайди, муваффақиятларни кейинги йилларга ҳам ўтказади.

- Сардорлик масаласига қандай қарайсиз?

- Хоакин ва Гуардадо ўйнашда давом этишса, боғич менга тегмайди... Бу ерга 5 йил олдин келгандим ва Хоакин ҳар мавсум якунида нафақага чиқишини айтади, амалда эса у ҳамон майдонда ва худди олдингидек жанговар ҳолатда. Ҳа, «Бетис»да анча ўйнаб қўйдим, аммо биринчи рақамли сардор бўлишим шарт эмас, чунки бизда боғич учун икки муносиб йигит бор.

- Дўстингиз Хосе Луис Гайя жиддий жароҳатга йўлиқди, унинг ҳозирги ҳолатидан хабардормисиз?

- Гайяга жуда қийин бўлди, лекин уни яхши биламан - мутлақ профессионал. Ахир кўп йиллардан буён футбол ичида тобланди. Ишончим комилки, у бу синовдан ҳам муносиб ўтади. Тушуниш керак, жароҳат - футболнинг бир қисми. Жароҳат баъзида узоқ муддат ўйнаш имконини бермаслиги ҳам мумкин - шуниси ёмон. Энг аламлиси, Гайя жароҳат туфайли жаҳон чемпионатида қатнашиш бахтидан мосуво бўлди. Энди тезроқ сафга қайтса, бас.

- Ростини айтинг, Испания терма жамоа ўйинини кўраётганда, унинг футболкасини кийиб оласизми ёки...?

- Футболка кийиш-киймаслигим ҳеч нарсани англатмайди, муҳими, ҳар қандай ҳолат ва шароитда миллий жамоамизга тўлиқ ишонаман, унинг ғалаба қозонишига асло шубҳаланмайман. 

- Миллий жамоа бош мураббийи Луис Энрике танловига қандай баҳо берасиз?

- Нима дейишим мумкин? Мундиалдаги биринчи ўйинда ҳаммаси идеал кўриниш олди - голлар, вазиятлар, назорат... Иккинчи баҳснинг биринчи бўлимида ҳам Германия термасидан устунроқ кўриндик. Танаффусдан кейин эса гарчи рақибга кучли босим ўтказган бўлсакда, якуний натижа хавф остида эди. Японлар билан ўйинга келсак, рақиблар бизни чинакамига ҳайратга солишди. Кутилмаган мағлубиятга қарамай, жамоамизга ҳали ҳам ишонаман, худди ўзимга ишонгандек (суҳбат 1|8 финалдан ўрин олган Испания - Марокаш ўйинидан олдин ўтказилган).

- Футболчи сифатида ЖЧни телевизорда томоша қилиш қандай?

- Жаҳон чемпионатига бориш йўлида қаттиқ ишлаганим, кўп тер тўкканим рост, шу ҳаракатимнинг ўзидан ҳам ўзгача фахрланаман, зеро, бор кучимни бердим. Таркибдан четда қолганимни эса охирги 3 ойда ўзим мўлжаллаган даражага чиқолмаганим билан боғлаш керак. Бошқа гап йўқ. Охир-оқибат, жамоа қарорларини қабул қилиб, уни қўллаб-қувватлаш зарур, гарчи ўйинларни томошабин ролида кўриш оғир бўлсада.

- Энди Breakers лойиҳасига тўхталсак, очилиш маросими ёқдими?

- Жуда зўр. Зеро, бу лойиҳа устида узоқ вақт катта иштиёқ билан ишладик. Тўғри, бир вақт­нинг ўзида Валенсия ва Се­вильяда бўлиш қийин, лекин ажойиб жамоа тўплангани эвазига барчасини талаб даражасида амалга оширдик.

- Нега айнан Валенсия танланди?

- Мен ишонадиган одамлардан тузилган жамоа шу ерда ва бу энг муҳимидир. Клиникага ҳар қандай турдаги жароҳатга йўлиққан спортчиларга ёрдам бера оладиган мутахассисларни жалб этганмиз. Мақсад - спортчиларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшиш.

- «Валенсия» ҳақида: жамоа жорий мавсум қаергача бориши мумкин?

- Ҳозиргина Давид Альбельда билан гаплашдим. Жамоада ўтган йилдаги ҳолатга нисбатан ўзгариш катта. Аниқ ғоя бор, демак, «кўршапалаклар»да таркибга қўшилган янги футболчилар билан юқори поғоналарга чиқиш имконияти йўқ эмас.

- Суперкубок турниридан нималар кутяпсиз?

- Биринчи навбатда, «Барса» бор, кейин «Реал»... Муҳими, катта иштиёқ билан тайёрланяпмиз. Умид қиламанки, «Валенсия» билан финалда учрашамиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:15, 15.12.2022. Ўқилди: 1521 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.