Мадриднинг “Реал” клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема терма жамоа мураббийлар штаби билан яна яхши муносабатда эмас.
Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати бошланиши арафасида 34 ёшли футболчи жароҳат олган, натижада у терма қароргоҳини тарк этган ва уйига жўнатилган эди. L'Equipe нашри хабарига кўра, "Олтин тўп" соҳиби терма жамоа жойлашган жойни тарк этишни истамаган, бироқ жамоа штабининг талаблари туфайли бунга мажбур бўлган. Шу сабабли Карим жаҳли чиқиб, терма мураббийларининг вакиллари билан барча алоқаларни узишга қарор қилди.
“Лусаил” стадионида Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтади. Шимон Марчиньякнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 20:00 да янграйди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).